НАМУНАВИЙ ШАКЛ
ЖИСМОНИЙ ШАХСГА БАНК КАРТАСИНИ ОЧИШ ВА
УЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА
ОММАВИЙ ОФЕРТА ШАРТНОМАСИ
Акциядорлик тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда Банк) ушбу билан қуйида кўрсатилган
шартлар асосида шартнома тузишни таклиф қилади ва ушбу оферта билан тасдиқланган шартларнинг
бажарилиши ушбу шартноманинг тузилиши эканлиги ва юридик аҳамиятга эга эканлигини эслатади:
I. АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА АТАМАЛАР
1.1. Мазкур Офертада қуйидаги асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади:
Банк – Акциядорлик тижорат Халқ банкининг Бош банки ва унинг филиаллари.
Банк картаси – ўз эгасига банк ҳисобварағи орқали банк картасининг амал қилиш
муддати
доирасида, нақд пулсиз шаклда ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятини берувчи тўлов
картаси.
Халқаро карта – Банк эмитент томонидан эмиссия қилинган “VISA”
банк картаси эгасига
ундаги маблағлар доирасида банк ҳисобварағи орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш
ва ҳисобварағдан нақд пул олиш имконини берувчи халқаро тўлов воситаси.
Фойдаланувчи – Банк филиали, интернет тармоғидаги www.xb.uz корпоратив веб сайти ёки
“Xalq Mobile” иловаси орқали банк картасини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича
мурожаат
қилган,
Офертани акцептловчи жисмоний шахс.
Шартнома – Ушбу Офертани акцептлаш орқали Банк ва фойдаланувчи ўртасида
масофадан
туриб ёки банкка келиб, банк картасини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган битим.
Банк картаси ҳисобварағи - банк картаси воситасида ундаги пул маблағларини тасарруф этиш
мумкин бўлган банк ҳисобварағи.
ПИН-код – банк картаси эгасининг шахсий идентификация рақами бўлиб, у
карта
ҳисобварағидаги пул маблағларини бошқариш ҳуқуқини ҳамда маблағларни бошқаришга банк
картасининг эгаси томонидан рухсат берилганлигини тасдиқлайди.