Жисмоний шахсга банк картасини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича оммавий оферта шартномаси


Download 282.61 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana30.04.2023
Hajmi282.61 Kb.
#1413939
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
dpxty8Y9x2RNrpmJsz6i9frqXKAWBbaZwlkFRPi9kOiqOfisfx93LTIoCvKrUZfv

IX. МАХФИЙЛИК 
9.1. Фойдаланувчи ушбу оферта бўйича ахборотни кредит бюросига ва гаров реестрига, скоринг 
компаниясига, мобил алоқа операторига, ва зарур бўлганда, суғурта компаниясига беришга, 
шунингдек хизматларни амалга оширишга ва сифатини яхшилаш мақсадида шахсга доир 
маълумотларга ишлов бериш, фойдаланиш ва учинчи шахсга тақдим этишга розилик билдиради. 
9.2. Банк барча керакли маълумотни ушбу оферта доирасида, ўз мажбуриятларни бажариш учун 
учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга бўлади. 
9.3. Банк талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечиши ҳолатида, ушбу оферта 
бўйича барча маълумотни тақдим этиши мумкин. 
X. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ КИРИТИШ 
10.1. Банк фойдаланувчини бу ҳақда хабардор қилиб, шартноманинг шартларига ўзгартириш 
киритиш ҳуқуқига эга бўлади. 
10.2. Банк фойдаланувчига хабар юбориш орқали шартномага ўзгартириш киритилиши ҳақида 
хабардор этади. 
10.3. Фойдаланувчи шартномага ўзгартириш киритишга рози бўлмаган ҳолда, Фойдаланувчи 
ўзининг рози бўлмаслиги ҳақида хабарни юбориши лозим. 
10.4. Шартномага ўзгартириш киритишга рози эмаслиги ҳақидаги хабарни юборгандан кейин, 
Тарафлар қисқа муддатда ўзаро ҳисоб-китоб қилиши шарт. 
10.5. Тўлов картасидан фойдаланувчи (норезидент) томонидан шартнома талаблари бузилган 
тақдирда, банк томонидан бир томонлама ушбу мижоз билан тузилган шартномани бекор қилиш ва 
картани блоклаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан норезидент-мижозлар 
томонидан республика банкларидаги ҳисобварақларни очиш ва улардан фойдаланиш тартиби ёки 
халқаро тўлов тизимининг эмиссия тартиби ўзгарган тақдирда банк томомнидан бир томонлама 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга. 
XI. БИТИМДАН ВОЗ КЕЧИШ ШАРТЛАРИ 
11.1. Банк бир томонлама тартибда бирор-бир мажбуриятсиз шартномани бажаришдан воз кечиш 
ҳуқуқига эга. 
11.2. Банк фойдаланувчига хабар юбориш орқали хизмат кўрсатишдан воз кечиш ҳақида 
билдиради. 
11.3. Фойдаланувчи 2 кун давомида банкнинг шартнома шартларини бажаришдан бир томонлама 
воз кечиш ҳақидаги хабарига жавоб бермаган ҳолда, фойдаланувчи шартномани бажаришдан бир 
томонлама воз кечиш ҳақидаги хабарини қабул қилган деб ҳисобланади. 
11.4. Шартномани бажаришдан бир томонлама воз кечиш ҳақидаги хабарни юборгандан кейин 
уч кун ўтганидан сўнг, шартнома банкнинг бирор-бир мажбуриятларисиз бекор қилинган деб 
ҳисобланади. 
11.5. Фойдаланувчи шартнома бўйича барча маблағлар, шу жумладан пеня, сарфлар, харажатлар, 
ҳисобланган ва микроқарз муддатининг охиригача ҳисобланиши лозим бўлган фоизлар ва микроқарз 
миқдори тўланганидан кейин, шартномани бажаришдан бир томонлама тартибда воз кечиши мумкин. 
11.6. Фойдаланувчи шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишни истаган ҳолда, у 
Банкка бу ҳақда хабарни юборади. 
11.7. Шартнома Банк томонидан бир томонлама тартибда исталган пайтда, бирор-бир 
мажбуриятсиз бекор қилиниши мумкин. 
11.8. Шартнома Фойдаланувчи томонидан фақат шартнома бўйича барча маблағлар, шу 
жумладан пеня, сарфлар, харажатлар, ҳисобланган ва микроқарз муддатининг охиригача 
ҳисобланиши лозим бўлган фоизлар, ва микроқарз миқдори тўланганидан кейин, бекор қилиниши 
мумкин. 


11.9. Шартномани бекор қилмоқчи бўлган Тараф бошқа Тарафга бекор қилиш санасидан аввал 
5 кун ичида бу ҳақдаги хабарни юборади. 

Download 282.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling