Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида болаларда интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш абдунабиева Фазолат Ғуломжон қизи
Download 20.97 Kb.
|
ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЁНДАШУВ АСОСИДА БОЛАЛАРДА
ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЁНДАШУВ АСОСИДА БОЛАЛАРДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ҚОБИЛИЯТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ Абдунабиева Фазолат Ғуломжон қизи Темиз давлат университети Педагогика институти магистранти Ўзбекистон Республикасида глобаллашув шароитида таълим шахсни ҳар томонлама вояга етказиш, унда комиллик ва малакали мутахассисга хос сифатларни шакллантиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Жудаллашув жараёнлари болаларни қисқа муддатда ва асосли маълумотлар билан қуроллантириш, улар томонидан турли кўникмаларни пухта ўзлаштирилиши учун зарур шартшароитларни яратишни тақозо этмоқда. Замонавий шароитда таълим жараёнининг барча имкониятларига кўра шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил, танқидий, ижодий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб этилмоқда. Ўзида ана шу имкониятларни намоён эта олган таълим шахсга йўналтирилган таълим ҳисобланади. Ўйин фаолияти шахсни тарбиялаш, ривожлантириш, унга таълим бериш хусусиятларига эга бўлиб, мавжуд хусусиятлари туфайли ўйинлар қадим қадимдан халқ педагогикасининг муҳим асосларидан бири саналади. Бевосита ўйинлар болаларда идрок, сезги, хотира, тафаккур, нутқни ривожлантиришга ёрдам бериш орқали уларни маънавийахлоқий, ақлий, жисмоний ва эстетик жиҳатдан тарбиялашга хизмат қилади. “Мактабгача ёшдаги бола ўйин фаолиятида ўқиш ва меҳнатга тайёрланади. Ёш улғайган сари ўйиннинг роли бироз камайиб боради. Ўйинларнинг тарбиявий аҳамияти боланинг бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади”. Жисмоний хатти-ҳаракатларни ривожлантиришга хизмат қиладиган ўйинлар болаларда chаққонлик, эпчиллик, чидамлилик, қатъийликни тарбияласа, интеллектуал, конструкцияли ўйинлар уларни ўйлашга, фикрлашга, мантиқий тафаккур юритишга ўргатади. “Ўйин инсон ҳаётининг ҳаётининг ҳар бир даври учун унинг руҳий ривожланишини белгиловчи етакчи фаолият тури ҳисобланади. Фақат ўйинда ва ўйин орқали бола воқеликни, шу жумладан, кишилар ижтимоий муносабатларини, ҳулқини,хатти-ҳаракатларини билиб олади”. Тарихий тараққиёт жараёнида ўйин нафақат болалар, балки катталар ҳаётидан ҳам алоҳида ўрин эгаллашга муваффақ бўлинди. Замонавий шароитда интеллектуал, компьютер, иқтисодий, ҳарбий, касбий, спорт ва маиший ҳодиқ чиқаришга кўмаклашадиган ўйин моделлари ҳам катталар орасида кенг оммалашган. Ўйин фаолиятининг психологик механизмлари болаларни ўзини намоён қилиш, ўзининг ҳаётда ўрнини белгилаш, ўзини ўзи бошқариш, ўз имкониятларини амалга оширишан иборат асосий эҳтиёжларни қондириш имкониятини яратади. Ўйин ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта яратишга йўналган вазиятларда, фаолият турисифатида белгиланади ҳамда ўйин жараёнида шахснинг ўз хулқини бошқариши шаклланади ва тараққий этади. Педагогик технологияларни бир-биридан фарцлайдиган асосий хусусиятлардан бири унинг бола шахсига йунал-тирилганлик даражасидир. Шахсга йуналтирилган таълимнинг марказида усаётган инсон, унинг уз имкониятларини тула намоён этишга интилиши, янги тажрибани цабул цилиши, турли цаётий вазиятларда онгли равишда ва масъу-лиятли царор цабул цилишга цодирлиги туради. «Ривожланиш», «эркинлик», «мустакиллик», «ижод», «узига хослик» шахсга йуналтирилган таълимнинг таянch иборалари ҳисобланади. Шахсга йуналтирилган таълимга нисбатан кулланиладиган белгилар: • болада шахслик, интеллектуал, ривожланиш максадларининг устуворлиги; • унинг ютук ва муваффакиятлари мотива-цияси, индивидуал ривожланишини куллаб-кувватлашга йуналтирилганлигига урғу бериш; • узлигини шакллантириш, уз-узини бошка-ришга урғу бериш; • таълим жараёни иштирокчиларининг узаро шериклик харакатлари; • болаларга танлаш эркинлиги ва таълим жараёни барча иштирокчиларига кабул килинган карор учун шахсий масъулият юклаш; • таълимий вазиятлар ва вокеаларни узидан утказиш хамда хиссий муносабатлар мавжудлиги. Болага йуналтирилган таълимнинг узига хос-лиги шундаки, бола кимнингдир истаги, буюрт-масига кура эмас, уз имкониятлари, салохияти, табиати, кобилиятларига мос равишда шаклланади. Бола шахсига йуналтирилган таълимнинг бир йуналиши – Монтессори методикасини куллаш-дир. Таълим мазмуни ва методлари бола shах-сининг шаклланиши, уни мустакил шахс сифати-да тан олиниши жараёнлари кечадиган мухитда ташкил этилади. Бу жараён шахсга йуналтирилган хамда унга умуминсонийлик хос булса, ушбу педагогик фаолият инсоний-шахслик даражасига утади. Download 20.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling