Интеллектуал мулк ва уни ҳимоя қилиш йўллари б. Ж. Уринов
Download 1.28 Mb.
|
7мавзу Инновация
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ВА УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИБ.Ж.УриновReja1 2 3 3 Интеллектуал мулк тушунчаси ва унинг моҳияти Интеллектуал ҳуқуқлар Интеллектуал мулк ва уни муҳофаза қилишнинг аҳамияти 3 4 Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш усуллари Бугун ҳеч кимга сир эмаски, биз яшаётган ХХI аср – интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Кимки бу ҳақиқатни англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса – бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар. «Интеллектуал мулк» тушунчаси дастлаб, 1967 йил 14 июлдаги «Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ)ни ташкил этиш тўғрисида»ги Стокгольм конвенциясида илгари сурилган. Мазкур ташкилот БМТ тизимида бўлиб, 1970 йилдан фаолият юритмоқда. Интеллектуал мулк интеллектуал фаолиятнинг аниқ бир натижаси сифатида майдонга чиқувчи, яъни ишлаб чиқариш, илмий, адабиёт ва санъат соҳаларидаги маълум бир объектларга бўлган ҳуқуқни ифода этади. Интеллектуал мулк инсоннинг ижодий фаолияти натижасида яратилган адабий, бадиий, санъат асарлари ва саноат намунасидир. Ижодий фаолият, ўз навбатида, инсон тафаккури маҳсули ҳисобланади. Ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белги-ланган ҳолларда ва тартибда интеллектуал фаолиятнинг аниқ ифода этилган натижалари ҳамда юридик шахснинг бу натижаларга тенглаштирилган ўзига хос воситалари, ана шу ишлар ёки хизматларни адо этаётган жисмоний ёки юридик шахснинг маҳсулотлари (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳ.к.)га нисбатан фуқаронинг ёки юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқи эътироф этилади. Мутлақ ҳуқуқ объекти бўлган интеллектуал фаолият натижалари ва ўзига хос воситаларидан учинчи шахслар ҳуқуқ эгасининг рухсати билангина фойдаланишлари мумкин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 97 –моддасида интеллектуал фаолият натижаларига қуйидагича таъриф берилган Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling