Фан: Тиббиёт касбига кириш Мавзу: Болаларда антропометрия. Болаларда турли касалликларда парваришлаш, овкатлантириш. Болаларда пархез тушунчаси


Download 6.32 Mb.
bet1/11
Sana29.10.2023
Hajmi6.32 Mb.
#1732697
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
antropometriya

Фан: Тиббиёт касбига кириш Мавзу: Болаларда антропометрия. Болаларда турли касалликларда парваришлаш, овкатлантириш. Болаларда пархез тушунчаси.

Антропометрия – боланинг тана вазни, бўй узунлиги, бош айланаси ва кўкрак айланасини ўлчашдир. Боланинг жисмоний ривожланишида антропометрия асосий кўрсаткич ҳисобланади.

Жисмоний ривожланишни баҳолаш ва антропометриянинг аҳамияти. Антропометрик кўрсаткичлар ўлчовлари поликлиника ва ҚВП шароитида ўтказилади. 2 ёшгача горизонтал тарози, горизонтал ростометрдан, юмшоқ ўлчов лентасидан фойдаланилади. 2 ёшдан катта болалар учун вертикал ростометр ва тарозидан фойдаланилади.

Болаларнинг жисмоний ривожланиши, уларнинг соғломлигини ифодаловчи муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам тиббиёт ҳамширалари бу кўрсаткичларни аниқлаш усулларини ва уларни ўртача кўрсаткичлар (стандартлар) билан таққослашни яхши билишлари даркор. Болалар жисмоний ривожланишининг ҳар қандай ўзгаришлари (сусайиши ёки нотўғри ривожланиши), уларнинг касалликлари ва нотўғри тарбияланишлари туфайли юзага келиши мумкин. Бундай ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, касалликларнинг олдини олишда ва даволашда муҳим аҳамият касб этади.

Жисмоний ривожланиш – бу тана оғирлигини, бўй узунлигини, бош ва кўкрак айланасини ўз ичига олади. Жисмоний ривожланишини баҳолашда юқорида айтиб ўтилган таркибий қисмларни аниқ ўлчаш катта аҳамията эга. Тана оғирлиги (массаси). Ой куни етиб туғилған соғлом чақалоқни тана оғирлиги 2,5 дан 4,5 кг гача бўлади, 6 ойликача бўлган чақалоқ ҳар ҳафтасига 150-250 гр дан оғирлигига қўшилади. 6 ойдан сўнг эса ҳар ҳафтасига 100-150 гр дан, 12- 24 ойларда 50 гр дан қўшилади. Янги туғилган чақалоқ 5 ойгача ўз тана оғирлигини 2 марта, 12 ойгача 3 марта, 3 ёшда 4 марта, 5 ёшда 5 мартагача кўпаяди.

Тана вазнини улчаш

Бўйи (тана узунлиги). Янги туғилган чақалоқларнинг бўй узунлиги 48-52 см ни ташкил этади. Бўй ўсиши – тўхтовсиз жараён ҳисобланади. Бу жараён боланинг ҳар хил ёшида тезлашиб ёки секинлашиб кетади. Бўй янги туғилган чақалоқларда жуда тез ўсади, кейинги ойларда эса секин-асталик билан пасаяди. 1 чи 6 ойликда бола 16 смга ва 6 ойликдан сўнг эса 8 см дан қўшилиб боради. 1 ёшли боланинг бўйи туғилгандаги бўйига нисбатан 1,5 марта, 4 ёшда эса 2 мартагача кўпаяди. Боланинг 4 ва 10 ёшлигида бўйи нисбатан секин ва бир текис ўсади. Бу даврда бўйнинг катталашуви йилига 5-7 см дан қўшилади. Бўй ўсишининг тезлашуви жинсий ривожланишда кузатилади.


Download 6.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling