Фан: Тиббиёт касбига кириш Мавзу: Болаларда антропометрия. Болаларда турли касалликларда парваришлаш, овкатлантириш. Болаларда пархез тушунчаси


Download 6.32 Mb.
bet2/11
Sana29.10.2023
Hajmi6.32 Mb.
#1732697
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
antropometriya

Бўйнинг ўсиши турли ёшларда бир текис бўлмайди - у асаб ва эндокрин безларининт фаолиятига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Мактаб ёшига келиб (6-7 ёш), бўйнинг ўсиши яна кучаяди ва 8-10 смни ташкил қилади. Балоғатга етиш (пубертат) даврига келиб: қизларда 10-11,5 ёшда, ўғил болаларда эса 13,5-15,5 ёшда бўйнинг иккинчи «чўзилиши» кузатилади. Бундан кўриниб турибдики, боланинг жисмоний ривожланишини баҳолашда турли кўрсаткичларнинг бир текисда бўлмаслигини ҳам ҳисобга олиш зарурдир.

Тана узунлигини улчаш

Боланинг жисмоний ривожланишини баҳолаш учун унинг вазнидан ташқари бўйи, бош ҳамда кўкрак қафаси айланасининг узунлигини аниқлаш ҳам аҳамиятга эга. Кўкрак қафасининг айланаси 32-34 см бўлиб, бош айланасидан 1-2 см кичикдир. Гўдаклик даврининг охирги ойларига келиб, бош ва кўкрак кафасининг айланаси тенглашади ва бундан кейин кўкрак қафасининг айланаси бош айланаси узунлигидан ортиб боради. Бош айланасининг узунлиги бола 6 ойлик бўлганда 44 см ни, 12 ойлик бўлганда эса 47 смни ташкил этади. Болаларда бош айланасининг ўсиши 5 ёшдан сўнг анча сусаяди.

Бош айланаси. Соғлом боланинг бош айланаси бош миянинг ўсиши ҳақида далолат беради. Бош айланасининг ривожланиши бир текисда ривожланади, деярли ҳаммада бир хил кузатилади. Гидроцефалия ва мия ўсмаларида бош айланишини ўзгариши кузатилади. Янги туғилган чақалоқларнинг 1 чи ойларида бош айланаси тез катталашади (3,5 см), ўртача бош айланаси 3 ойликда 40,5 см, 6 ойликда 43 см ва 12 ойликда 46 см да бўлади. Кўкрак қафаси айланаси. Кўкрак қафасининг айланаси туғилганда ўртача 32-34 см бўлади. У бош айланасига нисбатан бироз кичикроқ, боланинг 4 ойлигида айланалар тенглашади, кейин эса кўкрак қафасининг ўсиши бош ўсишига нисбатан тезлашади.

Бош айланасини улчаш


Беморнинг бош айланасини ўлчаш

Болалардаги бош ва кўкрак қафаси айланасининг ҳар хил ёшдаги кўрсаткичи


Бола ёши

Бош айланаси


Download 6.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling