Фан: Тиббиёт касбига кириш Мавзу: Болаларда антропометрия. Болаларда турли касалликларда парваришлаш, овкатлантириш. Болаларда пархез тушунчаси
Download 6.32 Mb.
|
antropometriya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Болаларда антропометрияни амалга ошириш
- Тана баланси.
- ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
- Tana vaznini hisoblovchi formulalar: 1.
- Boy uzunligini hisoblovchi formulalar: 1.
Болаларда антропометрияни амалга ошириш 1 ўлчаш - туғилган пайтда 2 ўлчов - 15 кунликда 3 ўлчов - 30 кунликда Ҳар ойда - 1 ёшгача Ҳар 3 ойда - 1 ёшдан бошлаб Ҳар 6 ойда - 3 ёшдан 5 ёшгача Ҳар йили - кейинги йиллардаТана баланси. Бола танасининг ҳар хил қисмлари бир меъёрда ривожланмайди. Туғилгандан то катта бўлгунча боланинг боши 2 марта, тана узунлиги 3 марта, қўл узунлиги 4 марта , оёғи 5 мартагача катталашади. Одамнинг бўй узунлиги оёқ узунлигига боғлиқ. Скелетнинг нотўғри ривожланиши ҳисобига тананинг бир – бирига мослиги ўзгаради.Тана балансини бош айланасига , ўсиши ва бир – бирига мослигига қараб аниқланади. Ҳажмлар ёшга қараб фарқланади. Қанча ёш кам бўлса, шунча бош айланасининг нисбати катта бўлади. Чақалоқнинг янги туғилган даврида бош ва тананинг нисбати 1/4 , 1-2 ёшда 1/5, 6 ёшда 1/6, 12 – 15 ёшда 1/7, катталарда 1/7,8 бўладиЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ Бола организми доимий ўсиш ва ривожланишда бўлади ҳамда бу жараён бола ҳаётининг турли даврларида ўзига хосдир. Боланинг жисмоний ривожланишида ташқи муҳитнинг таъсири кучли бўлганлиги сабабли, унга тўғри ривожланиш учун яхши, кулай шароит яратиб бериш зарур.Янги туғилган чақалоклар гўдаклик даврида жуда тез жисмоний ривожланиш хусусиятига эга бўладилар. Ўз вақтида туғилган чақалоқларнинг вазни ўртача 3200-3500 г, бўйи эса 50-52 смни ташкил этади. Чақалоқлик даврининг 3-5 кунларига келиб, уларнинг вазни 5-8% га камаяди (150-180 г). Бу ҳолатга бола вазнининг физиологик камайиши дейилади. Лекин бу жараён узоққа чўзилмай, бола ҳаётининг 7-10 кунларига келиб, олдинги ҳолатига қайтади; 5-6 ойлик болаларнинг вазни туғилгандаги вазнига нисбатан 2 маротаба, гўдаклик даврининг охирига келиб эса 3-3,5 маротаба ортади ва 1 ёшда ўртача 10,5 кг ни ташкил қилади.Бола вазнини тахминан аниқлашнинг қуйидаги формуласи мавжуд: Tana vaznini hisoblovchi formulalar: 1. Bolaning vazni tug'ulgandan 6 oygacha bo'lgan davr ichida har oy 800 gr dan ortib boradi: MBK=TTV + 800 x n Bu yerda MBK - massasi bo'lishi kerak; TTV - tug'ulgandagi tana vazni; 800 gr - har oy qo'shiladigan og'irlik; n- bolaning necha oyligi.2. Bolaning 6 oydan 1 yoshgacha bo'lgan davr ichida vazniga har oy 400 gr dan qo'shib boradi: MBK=TTV + 800 x 6 + 400 x (n-6) 3. Bolaning vazni 1 yoshdan 10 yoshgacha bo'lgan davr ichida har yili 2 kg ortadi. MBK= 10kg + 2kg x n Bu yerda 10 kg-1 yoshli bolaning o'rtacha vazni; 2 kg - har yili qo'shiladigan og'irlik n- bolaning necha yoshligi 4. Bolaning vazni 10 yoshdan keyin har yili 4 kg dan ortib boradi: MBK= 30kg + 4 kg x (n-10) Bu yerda 30 kg - 10 yoshli bolaning o'rtacha vazni; 4 kg - har yili qo'shiladigan og'irlik.Bo'y uzunligini hisoblovchi formulalar: 1. Bolaning bo'yi tug'ulgandan 6 oygacha bo'lgan davr ichida har oy 2.5 sm ortib boradi: BBK=TBU + 2.5 x n Bu yerda BBK- bo'y bo'lishi kerak; TBU- tug'ulgandagi bo'y uzunligi; 2.5 sm- har oy qo'shilayotgan uzunlik; N - bolaning necha oyligi. 2. Bola 6 oydan 2 yoshgacha bo'lgan davr ichida bo'yi har oy 2 sm dan ortib boradi: BBK= TBU+2.5 x 6 +2 x (n-6)Download 6.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling