6-мавзу Замонавий қишлоқ хўжалик машиналари ва уларнинг ривожланиш истиқболари Режа. Мустақилликдан кейинги йилларда юқори


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
Sana16.06.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1511259
Bog'liq
togoldi



6-мавзу 
Замонавий қишлоқ хўжалик машиналари ва 
уларнинг ривожланиш истиқболари 
Режа. 
1. Мустақилликдан кейинги йилларда юқори 
қувватли тракторларнинг республикамизга 
кириб келиши. 
2. Замонавий қишлоқ хўжалик машиналарнинг 
қишлоқ хўжалигида ишлатилиши. 
3. Қишлоқ хўжалик ишларини бажариш учун 
юқори қувватли техникаларни танлаш. 
  


• Мустақиллик йиллари бошидан Республикамизнинг қишлоқ 
хўжалиги соҳасида чуқур ва мукаммал ислоҳотлар бошланди. 
Бугунги кунга келиб асосий талаблардан бири етиштирилган 
бирлик маҳсулот таннархини камайтиришга қаратилмоқда. Шу 
муносабат билан тупроққа ишлов бериш усуллари ва маҳсулот 
етиштириш технологиялари ўзгарди. Энди юқори унумли 
тракторлар, пахта териш машиналари ва ғалла йиғиштириш 
комбайнларига талаб тўлиқ шаклланди. 
• Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширишда 
қўлланиладиган машина-трактор агрегатларининг асосий энергия 
манбаи сифатида турли қувватларга эга бўлган ҳамда маҳаллий 
шароитларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда ишлаб 
чиқарилган ёки хорижий давлатлардан сотиб олинган тракторлар 
киради. 


• Тракторларни ишлаб чиқаришда қўллашда биринчи навбатда 
мамлакатимизда деҳқончилик қилиш шароитлари 
(суғориладиган ва лалми майдонлар ҳамда иссиқхоналар), 
етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари (пахта, 
бошоқли дон, маккажўхори ва бошқалар), ўсимликларнинг 
хусусиятлари (ўсиш баландлиги, қатор ораси, ҳосилдорлиги,
уларни парваришлаш хоссалари ва б.), ишлов бериладиган 
майдоннинг ўлчамлари (юзаси, узунлиги, қиялиги), жойларнинг 
тупроқ-иқлим шароитлари (тупроқнинг тури, солиштирма 
қаршилиги, ишлов бериш муддати) ҳамда қишлоқ хўжалиги 
машиналарининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 
қабул қилинади. 


• Кўп энергия талаб этиладиган (ер ҳайдаш, чизеллаш, чуқур юмшатиш 
ва бошқалар) ҳамда юзаси 10 гектардан ва узунлиги 300 метрдан катта 
далалардаги ишларни бажаришда ҳозирги замон юқори қувватли 
умумий ишларни бажарадиган Ахion-850, МХ-250, Арион-640С, 
Магнум-7240, К-701, Т-150К, ХТЗ-181, ВТ-150 русумли тракторлар кенг 
қамровли машиналар билан, худди шу ишлар, лекин кичик ва ўртача 
майдонларда Т-401, ВТ-150, ТС-6070, Ахsоs-320С тракторларидан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
• Экишдан олдин ерларни тайёрлашда (тирмалаш, дисклаш, чизеллаш, 
молалаш, ер текислаш ва бошқалар) асосан Т-4А, ВТ-100, ВТ-150, ХТЗ-
181 русумли занжирли тракторлардан, экинлар қатор ораларига 
ишлов беришда (экиш, культивация қилиш, бегона ўтлар ва 
зараркунандаларга қарши курашиш, ғўзани дефолиация қилиш, 
ғўзапояни йиғиш ва ҳоказолар) ТТЗ-60.11, ТТЗ-80.11, МТЗ-80Х 
русумли чопиқ тракторларидан ва етиштирилган экинларнинг 
ҳосилини ташиш ишларида ТТЗ-60.10, ТТЗ-80.10, МТЗ-80,82, ТТЗ-
100.10 русумли транспорт тракторларидан фойдаланиш юқори самара 
беради. 


•  Танланган трактор қуйидаги талабларга тўлиқ жавоб бериши, яъни: 
• - тракторлар қуввати ва тортиш хоссалари бўйича мазкур минтақа ёки 
фермер хўжалиги (фермерлар уюшмаси) шароитларидаги ишларнинг 
тўлиқ бажарилишини;
• - агрегатларнинг мазкур шароитларда юқори иш унуми ва энг кам 
фойдаланиш ҳаражатлари билан ишлатилишини; 
• - барча қишлоқ хўжалик мавсумлари даврида мумкин қадар ундан 
тўлиқ фойдаланиш ва режалаштирилган технологик жараёнларнинг 
комплекс механизациялаш ишларини юқори савияда бажарилишини 
таъминлаши керак.
• Шу билан бирга, биринчи навбатда республикамизда ишлаб 
чиқарилаётган техникаларни танланишига ҳамда уларни намунавий 
технологик карталарга ва “Машиналар тизими”га киритилганлигига 
алоҳида аҳамият берилиши керак. 


• Ҳукуматимиз раҳбарияти ушбу масалани ечимини топиш ва ҳал 
этиш мақсадида дунёдаги энг илғор компаниялар билан 
шартномалар тузиб, пахтани қисқа муддатда териб олиш учун 
горизонтал пахта териш машинаси, Кейс компанияси ғалла 
йиғиштириш комбайни, ерларни шудгорлашга, текислашга 
мўлжалланган ғилдиракли юқори қувватли Магнум 8940 русумли 
тракторлар олиб фойдаланилмоқда келинди ва кенг кўламда 
фойдаланилди. Бундан ташқари Россиядан ВТ-150 русумли 
универсал занжирли тракторлар ҳам олиб келинди ва улардан 
самарали.




“Lemken” тўнтарма плуги 


. “Lemken” фирмасининг қишлоқ хўжалик 
техникалари 


Лазерли текислагич. 


• Назорат саволлари: 
• 1. Қишлоқ хўжалигида қайси турдаги энергия 
манбаларидан кўпроқ фойдаланилади? 
2. Тракторнинг вазифаси, таснифи ва тузилишини айтинг. 
3. Қишлоқ хўжалигида бажариладиган қайси ишларни 
занжирли тракторлар билан бажариш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади?  
4. Танланган тракторларга қўйиладиган талаблар 
нималардан иборат? 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling