REJA: - Энергия тежамкорликда қўлланиладиган асосий тушунча ва атамалар
- Иссиқлик насослари ва иситувчи иссиқлик насос тизимлари
- Энергия тежамкорлигининг умумий муаммолари
- Ишлаб чиқариш қурилма ва машииаларида электр энергияни пассив усулда иқтисод қилиш
- ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА АТАМАЛАР
- Жаҳон энергетиклар кенгашида энергия тежамкор- лиги еоҳаеидаги асосий атама ва тушунчалар кўриб чиқилиб, тасдиқланган эди. Энергетиклар анжумани энергия тежамкорликка тегишли атама ва тушунча- ларни асосан олти гуруҳга бўлиб қарашни тавсия этди.
- Умумий атамалар
- Энергетик занжир — энергия оқимининг бирлам- чи энергия ресурсларидан то энергиянинг истеъмол- чига узатилиб, ундан фойдаланишгача бўлган йўл ту- шунилади. Масалан, газнинг ер остидан олиниши, иссиқлик электр станциясига қувурлар орқали уза- тилиши ва ёқилиши натижасида электр энергия оли- ниши, бу электр энергиянинг электр тармоқлар ор- қали истеъмолчига узатилиб, у маҳсулот ишлаб чи- қаришда сарф бўлишгача бўлган йўл тушунилади.
- Энергия тежамкорлик — энергия ресурсларидан са- марали фойдаланиш учун кўриладиган тадбирлар мажмуаси. Мисол учун, ишлаб чиқаришда электр энергияни иқтисод қилишга қаратилган тадбир.
- Энергия ҳажми — маҳсулот ишлаб чиқаришда ёки бирор ишни бажаришда сарф бўладиган энергия миқ- дори. «Энергия ҳажми» атамаси ҳозирги пайтда кўпроқ энергия солиштирма сарфининг пул бирлигига нис- батан кўрсаткичи сифатида қаралали (миллий даро- мад, маҳсулот таннархи).
- Энергиядан еамарали фойдаланшп — ижтимоий, сиёсий, молиявий чекланишлар, атроф-муҳит, эко- логия ва ҳ.к. ларни ҳисобга олган ҳолда энергияни истеъмолчиларга энг мақбул йўл билан тақсимлаш ва ишлаб чиқаришда қуллаш натижасида иқтисодий фойда олишга эришиш.
- Энергияни иқгисод қилиш — ишлаб чиқаришдаги иш- лаб чиқаришга сарф бўлаётган энергияни камайтиришга қаратилган тадбир. Мисол учун, электр моторларда қув- ват исрофини камайтиришга қаратилган тадбир.
Do'stlaringiz bilan baham: |