Мавзу:Қаттиқ грунтларни юмшатиш ва шиббалаш машиналари режа: грунтларни юмшатиш машиналари


Download 0.8 Mb.
bet1/2
Sana06.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1434718
  1   2
Bog'liq
qattiq qrunt yumshatish mashinalari


МАВЗУ:Қаттиқ грунтларни юмшатиш ва шиббалаш машиналари

РЕЖА:
1.ГРУНТЛАРНИ ЮМШАТИШ МАШИНАЛАРИ
2.ГРУНТ ШИББАЛАШ МАШИНАЛАРИ-НИНГ ВАЗИФАСИ ВА ТУРЛАРИ.
3.ГРУНТ ЮМШАТУВЧИ ВА ШИББАЛАШ МАШИНАЛАРИНИНГ ИШ НУМДОРЛИК-ЛАРИ
МЕЛИОРАТИВ ЮМШАТКИЧЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ
Ўрта Осиёнинг кўпгина қишлоқ хўжалик ерларининг гунтлари нам бўлиб, зах қочиришни талаб қилади.
Оғир тупроқлар мелиорациясининг мураккаблиги шундан иборатки, уларяинг тагзамини (яъни ҳайдалмай қоладиган қатлами)нинг сув ўтказувчанлиги кам бўлганидан уларнинг сизот сувларни йўқотиш хусусиятлари жуда пастдир. Уфқ юзасидан 30-40 см чуқурликда зич иллювиаль қатламларнинг мавжудлиги ҳайдалма қатламда ва тупроқ бетида гравитацион сувнинг йиғилиши ва у ерда туриб қолишига имконият яратади
Ҳайдалма қатламда сувнинг туриб қолиши қишлоқ хўжалик экинларининг ривожланишига ноқулай шароит яратади, бу ерларда ҳалқоблар пайдо бўлиб, улар ҳосилдорликни кескин камайтириб юборади. Жуда зах ва ботқоқ ерлар-да қўлланиладиган дренаж кўпинча кутилган натижани бермайди, яъни ҳайдалма қатламдан сувни олиб кетмайди.
Дренажнинг ишлашини кучайтиришнинг энг самарали усули сувни кам ўтказадиган тагзамин горизонтларни чуқур юмшатишдир. Бу иш тупроқнинг юмшатилаётган қатламига оҳак солиш билан бир нақтда ўтказилса, янада самарали бўлади. Бундай юмшатиш дренажнинг ётқизилиш чуқурлигидан 20-30 см кам бўлиши лозим.
Тажрибанинг кўрсатишича, чуқур юмшатиш усули қўлланилган хўжаликларда қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги тупроқни юмшатиш қўлланилмаган участкалардагига нисбатан 2025% ортар экан.
ДЗ -116 В бульдозер – юмшаткичи:
1-бульдозер ускунаси; 2-Т-130МГ-1 трактори; 3-юмшаткич қурилмаси.
ИШ ОРГАНЛАРИ ПАССИВ БЎЛГАН ЮМШАТКИЧЛАР
РУ-65-2,5 юмшаткичи минерал грунтларни 65 см гача чуқурликда юмшатишга мўлжаллаиган. Юмшаткич ўрнатма қурол бўлиб, гусеницали Т-130.1. Г-3 трактори ва ғилдиракли К-701 гракторининг уч нуқтали ўрнаткичига ўрнатиб ишлатилади.
Юмшаткичнинг иш органи пау зандлаб ясалган бўлиб, трубадан ишланган балкани ўрнатиш элементлари билан бирга, лемехли иккита пичоқ-стойкани ва олинадиган пичоқ-стойка маҳкамланадиган обоймани ўз ичига олади.
Ҳар қайси пичоқ-стойка олд қисми пўлат полотнодан ва пичоқ-стойканинг пастки қисмида жойлашган лемех остлигига пайвандланган лемехдан тузилган.
Технологии юмшатиш жараёнк қуйидагидан иборат.
Агрегат иш органи тупроққа ботирилган ҳолда илгарига ҳаракатланганда чимқирқар пичоқлари тупроқнинг устки қатламидаги чим ёки ўсимлиг. колдиқларини тилиб ўтади, пичоқ-стойкалар эса грунт катламини берилган чуқурликда кесади. Пичоқ-стойкаларнинг пастки қисмида, жойлашган лемехлар грунтнн юмшатади.
Юмшатиш чуқурлиги регулятор винтининг узунлигини ўзгартириб ростланади. Юмшатиш чуқурлиги трактор ўрнаткичи кетинги механизмнинг марказий тортқиси билан ўрнатилади.
Юмшатиш чуқурлиги ўзгарганида устки марказий тортқининг узунлиги ҳам ўзгаради, натижада юриш ғилдиракларининг баландлик бўйича вазияти ўзгаради, шунга мос равишда юмшатиш чуқурлиги ҳам ўзгаради. Шунинг учун юмшатиш чуқурлиги ўрнатиб бўлингандан кейин ростланади.
Иш органини ботириш ва иш жараёни трактор ўрнатиш системасининг гидротақсимлагичи «эркин» ҳолатда турганда бажарилади.
РУ -65-2,5 юмшаткитчи: 1-шоти; 2-юриш ғилдираги; 3-чуқурлик регулятори; 4-олинадиган пичоқ; 5-ён пичоқ-стойкалар; 6-косинка; 7-тўсиқ

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling