Атроф-муҳитдаги иссиқликни қайта ишлаш имконини берувчи иқлим ускунаси сифатида


Download 1.01 Mb.
bet1/3
Sana10.08.2020
Hajmi1.01 Mb.
#125891
  1   2   3
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Иссиқлик насослари

 

Демак, иссиқлик насослар атроф-муҳитдаги иссиқликни қайта ишлаш имконини берувчи иқлим ускунаси сифатида барчага маълум, компрессор ёрдамида иссиқлик ташувчининг ҳароратини керакли даражагача кўтаради ва бу иссиқликни керакли жойга етказиб беради.



Иссиқликни атроф муҳитдан ҳар доим олиш мумкин. Ахир “совуқ сув” – бизнинг сезиш ҳиссиётиимизга асосланган субъектив тушунча. Ҳатто, энг совуқ дарё сувлари ҳам оз бўлсада иссиқ ҳароратга эга. Бироқ, маълумки, иссиқлик совуқроқ жинсдан иссиқроғига ўтади. Бунда совуқ жинс янада совуйди, иссиқ жинс янада исийди. Ҳаво, дарё суви ёки тупроқни янада музлатган ҳолда иссиқлик олувчи иссиқлик насосидан фойдаланиб биноларни иситиш мумкин.

Классик ҳолатда 1 кВт электр энергияси сарфлаган иссиқлик насоси 3 дан 6 кВт гача иссиқлик энергиясини олиши мумкин. Тажриб шуни кўрсатадики, қиш мавсумида икки-учта маиший лампа ўрнига ўртача катталикдаги хонани иситиш учун етади. Ёз мавсумида, аксинча, иссиқлик насоси бинодаги ҳавони совутиши мумкин. Бинодаги иссиқлик атмосфера, дарё ёки тупроққа сингиб кетган ҳолда олиб ташланади.

Айни вақтда турли кўринишдаги иссиқлик насоси қурилмалари мавжуд, бу улардан ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва турар-жой биноларида фойдаланиш имконини беради. Компаниямиз турли объектлардаги ҳавони тежамкор  кондиционерлашни яратиш мақсадида турли қувватдаги иссиқлик насосларини сотиш билан шуғулланади.

Иссиқлик насослари иситишнинг турли қуввутига эга – бир неча киловатдан юзлаб мегаватгача.

Улар иссиқликнинг турли манбалари билан ишлайди, турли хил агрегат кўринишида бўлади. Шунга қараб уларни қуйидагича турларга бўлиш мумкин: сув-сув, сув-ҳаво, ҳаво сув, ҳаво-ҳаво.

Иссиқлик насос қурилмалари турли ҳароратдаги паст салоҳиятли иссиқлик манбалари, ҳатто минус ҳароратлилари билан ишлашга мўлжалланган. Улардан турли ҳарорат талаб қилувчи юқори салоҳиятли иссиқлик, ҳатто, 1000С даражали ҳароратни қабул қилувчи сифатида фойдаланиш мумкин. Шунга қараб иссиқлик насосларини паст, ўрта ва юқори ҳароратлига бўлишимиз мумкин.

Иссиқлик насослари техник қурилмалари билан фарқланади. Бу борада икки йўналишга бўлинади: парокомпрессион ва абсорбцион иссиқлик насос қурилмалари.


Server Service компанияси иссиқлик насосларини етказиб бериш, ўрнатиш ва таъмирлаш

билан



шуғулланади.

Иссиқлик насослари турлари

Очиқ ва ёпиқ контурли.



Ёпиқ контурли

Мазкур тур сувдан иссиққликни йиғиш учун сув тубида жойлаштирилган полиэтилен қувурларни ўзида жамлаган. Ёпиқ контур бўйлаб этиленгиликол айланади, у ҳавза остидан иссиқликни олиб иссиқлик насосларига ўтказади, бу иситилаётган бинони зарур иссиқлик энергияси билан таъминлайди.



Ютуқлари:

Қазиш ишларига зарурат йўқлиги, бунинг натижасида ташқи контур учун кам маблағ сарфланиши.

Иссиқлик ташучининг дастлабки филтирлаш тизими талаб қилинмаслиги.

Айлантирувчи насос ишлаши учун электр энергияси кам сарфланиши.



Камчиликлари:

Сув ҳавзасидаги сув ҳароратининг пастлиги (00С атрофида). Тизимни лойиҳалашда  сув ҳавзаси музлашининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.



Очиқ контур

Тизимни монтаж қилишнинг дастлабки босқичида ташқи контр қурилади, бу ер ости сув девори ёки унинг сув қатламига қуйилишида ёки очиқ сув ҳавзасидаги тизимни ўзида акс эттиради. Бу турдаги тизимни ташкил қилшда девор ва сувни ташлаш учун чуқурлиги 40-50 метр келадиган қудуқ қазиш керак бўлади. Қудуқлар бир-биридан 5-6 м узоқликда бўлиши, шунингдек, совуган сув қайтиб насосга қуйилмаслиги учун ташловчи қудуқ деворли қудуқ ер ости оқимидан узоқда бўлиши керак.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling