Атроф-муҳитдаги иссиқликни қайта ишлаш имконини берувчи иқлим ускунаси сифатида


Download 1.01 Mb.
bet3/3
Sana10.08.2020
Hajmi1.01 Mb.
#125891
1   2   3
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Ютуқлари:

Кўп йиллик фойдаланиш давомида иссиқлик миқдорининг мавжудлиги ва камаймаслиги

Дастлабки иссиқлик ташувчини фильтрлаш тизимига эҳтиёж йўқлиги

Айлантирувчи насоснинг ишлаши учун электр энергияси сарфига кичик ҳаражат.



Камчиликлари:

Ер қазиш ишларини олиб бориш учун катта майдон талаб этиши – 2 – 2,5 метрли зовур қазиш учун.

Қувур жойланган тупроқ ҳароратининг пастлиги (00С – +10С). Бунинг оқибатида иссиқлик насоси самара коэфициенти пасаяди.

Олинган иссиқлик қуввати бир квадрат метр ер контури учун камлиги (20 Вт)



Вертикал тупроқ коллектори

Геотермал зондлар ўрнатилган вертикал қудуқларга эга вертикал тупрроқ коллекторининг ташқи контурни ташкил қилиш учун зарур миқдорда 75-100 метрли ички қувурсиз қудуқлар қазилади. Ҳар бир қувурга мос узунликдаги зондлар тушурилади, шундан сўнг цемент-қумли қоришма билан тўлдирилади. Геотермал зонд – бу ичида этиленгликол моддаси айланувчи U шаклидаги полиэтиленли қувурдир, у тупроқнинг чуқур қатламларидан паст салоҳиятли иссиқликни олишга мўлжалланган. Барча зондлар иссиқлик насосининг йиғилиб-сочилувчи коллектори билан улаш йўли орқали бирлаштирилган. Тупроқнинг музлаб қолиши ва олинадиган иссиқлик энергиясини ошириш учун қудуқлар ковланаётганида улар орасида 5-7 метр масофа қолдирилиши керак.



Ютуқлари:

Кўп йиллик фойдаланиш давомида иссиқлик миқдорининг мавжудлиги ва камаймаслиги

Дастлабки иссиқлик ташувчини фильтрлаш тизимига эҳтиёж йўқлиги

Айлантирувчи насоснинг ишлаши учун электр энергияси сарфига кичик ҳаражат.

Зовур ташкил қилиш зарурати йўқлиги

15 м чуқурликда барқарор иссиқлик (80-100С) мавжудлиги –  бу иситиш мавсумида иссиқлик насоси юқори самарадорликда ишлашини таъминлайди.

Тупроқ турига қараб 1 метрли тупроқ зондида олинган иссиқлик 100 Вт ни ташкил этади. Бу тупроқ иссиқлик алмаштириш умумий узунлиги ва ковлаш ишларини камайтиради.

Камчиликлари:

Катта ҳажмли қазиш ишлари

Катта қувватли иссиқлик насослари учун алоҳида қудуқларнинг оралиғи 5-6 метр бўлган ташқи контурни ташкил қилиш учун катта майдон талаб қилиниши.

Иссиқлик манбаси – ҳаво

Моноблокли иссиқлик насоси иситилаётган бинонинг ёнида ёки фундамент даражасида ўрнатилади. Ички техник хонага ҳам ўрнатиш мумкин, бироқ бунинг учун совуқ ҳавони чиқариб ташлаш ва тоза ҳаво олиб кириш учун ҳаво ташувчи тизимини ташкил қилиш зарур. Ташқи ҳаводан олинган иссиқликлик бинони иситиш тизимининг иссиқлик ташувчисига, кейин хонадаги ички ҳавога ўтади.



Ютуқлари:

Паст салоҳиятли иссиқлик санбаси – ҳавога умумий эгалик, ўз навбатида, ташқи контурни ташкил қилиш учун ҳаражатлар бўлмаслиги.

Чиқариб юборилаётган ҳаводан иссиқликни қайта олиш.

Камчиликлари:

Ҳароратни 150С даражагача қўллаш имкони

Ташқи ҳаво ҳарорати пасайганида қувват ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг тезкор камайиши.

Қишки совуқ даврида иситиш самарадорлиги бутунлай камайганида буғлатгич ва конденсация ҳароратида фарқ нисбатан катта бўлади.



Буғлатгич юзасида қиров пайдо бўлиш имкони. Қиров иссиқлик алмаштириш юзасини камайтиради ва ҳаво кириши учун қўшимча қаршилик ҳосил қилади. Бу жараённинг олдини олиш учун қўшимча автоматика ва буғлатгични эритиш тизимини ўрнатиш талаб этилади.
Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling