Оптик нурлар ва уларнинг бошқа турдаги энергияларга айланиши


Download 179.92 Kb.
bet1/4
Sana08.05.2023
Hajmi179.92 Kb.
#1445655
  1   2   3   4
Bog'liq
2-ma\'ruza. Optik nurlar va ularning boshqa tur energiyaga aylanishi


ОПТИК НУРЛАР ВА УЛАРНИНГ БОШҚА ТУРДАГИ ЭНЕРГИЯЛАРГА АЙЛАНИШИ


§ 1.1. Асосий тушунча ва аниқликлар.


Нурланиш деб энергияни нур чиқарувчи жисмдан ютулувчига узатилишига айтилади. Физикавий таъриф билан айтилганда оптик нурлар электромагнит тўлқинларидир. Атрофимиздаги хар қандай жисмлар харорати абсолют нолдан юқори бўлганда электромагнит тўлқинларни тарқатади. Бу жараѐн ўзида йиѓилган энергияларни тарқатиш даврида давом этади. Электромагнит тўлқинларининг умумий спектрида оптик нурларнинг қисми жуда кичикдир (1.1-расм).

1.1-расм. Электромагнит тўлқинларининг умумий спектри.


1.1.-расмдан кўриниб турибдики, тўлқин узунлиги 1 нм дан 1 мм гача бўлган қисми бу оптик нурлардир. Тўлқин узунлиги 1 нм дан 380 нм гача қисми ультрабинафша нурларни, 380 нм дан 760 нм гача қисми кўринувчи нурларни, 760 нм 1 мм гача қисми инфрақизил нурларни, 760 нм 1 мм гача қисми инфрақизил нурларни ташкил этади. Келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, кўринувчи нурлар оптик нурларнинг жуда кичик қисмини ташкил этади.


Лекин шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бу кўринувчи нурлар инсоннинг хаѐт фаолиятида жуда катта роль ўйнайди, яъни борлиқда турган жойини аниқлайди, харакатда бўлади, рангларни фарқлайди, технологик жараѐнларда иштирок этади. Инсоният учун керакли бўлган ўсимлик ва хайвонот
оламидан олинадиган ейиш махсулотлари, энергетика ресурслари (кўмир, нефть, газ ва х.кз.) булар хаммаси кўринувчи қуѐш нурларининг таъсирини махсулидир. 1.1-расмнинг пастки қисмида қуѐш нурларининг эгри чизиқлари ва унинг кўринувчи қисми кўрсатилган.
Бизни ўраб турган борлиқда оптик нурлар майдони доимо мавжуд бўлиб, бу майдонни таъсири нурларнинг энергиясига боѓлиқдир. Энергия қиймати W тўлқин узунлигига боѓлиқ бўлиб, у қуйидаги формула билан аниқланади:
W hc , (1.1)

бунда: h - планк доимийси, 6,62·10-34 Дж· сек; с – ѐруѓлик тезлиги, 3 · 1010 см· сек-1;
- тўлқин узунлиги, нм
Ёруѓлик тезлиги С= · эканлигини инобатга олиб, (1.1) формулани
қуйидагича ѐзиш мумкин:
W=h , (1.2)
бунда - нур частотаси, гц.
Амалиѐтда кўпроқ оптик нурларнинг қиймати нурлар оқими Ф ѐки нурлар қуввати билан аниқланади ва Вт билан ўлчанади.



Download 179.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling