Атроф мущитни автомобил транспортининг зарарли таъсиридан щимоя =илиш
Download 51.5 Kb.
|
Экология-4
ЭКОЛОГИЯ Атмосферанинг сунъий (антропоген) ифлосланиши XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб дунёда ишлаб чиқаришнинг интенсив ри-вожланиши атмосферанинг сунъий ифлосланишини тезлатади. Ат-мосферанинг сунъий ифлосланишида автомобиль транспорти 1-ўринни (40%) энергетика саноати (20%) 2-ўринни, корхона ва ташкилот ишлаб чиқариши 3-ўринни (14%) эгаллайди.·ишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши,маиший-коммунал хўжалиги ва бошқалар зиммасига эса атмосферанинг сунъий ифлосланишининг 26% и тўғри келади. Ҳозир Ер куррасида кишиларнинг хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳлда атмосферага ҳар йили 500 млн т атрофида олтингугурт гази (СО), сульфитД оксиди, азот оксиди, СО 42 0ва пестицидлар чиқарилмоқда. Булардан ташқари,цемент,кўмир,атмосферага кул, рух, қўрғошин, мис, чанг ва бошқа қаттиқ моддалар чиқарилмоқда. Шунингдек, катта майдонлардаги ўрмонларни кесиб, ерларни ҳайдаш туфайли тупроқ эрозияси ва дифляцияси кучайди,ўрмон тлоқларда ёнғин кўпайди, қишлоқ хўжалигида пестицидларни кўплаб ишлатиш оқибатида атмосфера таркибида чанг, тутун, қурумлар, захарли химикатлар миқдорининг кўпайишига олиб келди. Атмосфера таркибидаги чанглар миқдори XIX аср охиридагига нисбатан 20 % кўпайди. Сўнгги йилларда атмосферанинг ифлосланишида транспорт воситаларининг салмоғи ошиб бормоқда. Ҳозир ер шаридаги 400 млн дан ортиқ автомабилатмосферага йилига 300 млн т га яқин ҳар хил захарли газлар, чанг, қурум ва бошқа қаттиқ заррачалар чиқариб ифлоламоқда. Дунёда атмосферанинг ифлосланишида автомобиль транспортининг ҳиссаси 40% га етди. Атмосфера ҳавосининг юқоридаги йўллар билан ифлосланиши ва таркибидаги СО 42 0миқдорининг ортиб, О миқдорнинг камайиши юз бермоқда. Инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида атмосфера ҳавоси иф-лосланиб,унинг газ таркибида ўзгаришларнинг рўй бериши иқлим-нинг глобал масштабда ўзгаришига олиб келмоқда. Атмосфера ҳавоси таркибида зарарли газларнинг,энг аввало карбанат ангидриди миқдорининг кўпайиши натижасида «парник эф-ект» вужудга келади.Бунда СО 42 0 гази қуёшнинг қисқа тўлқинли нурларини бемалол ер юзасига ўтказиб юборади,аксинча ер юзаси-дан коинотга узун тўлқинли нурларни ушлаб қолади. Натижада сайёрамиз юзасидаги ҳавонинг ўртача ҳарорати ортиб боради. Олимлардан М.И.Будиконинг ва Америка олимларининг фикрига кўра,атмосфера таркибида антропоген омиллар таъсирида СО 42 0гази миқдорининг ортиб бориши натижасида 2000 йилга бориб ер юзаси ҳавосининг ҳарорати 0,5 5о 0С исийди. Агар атмосфера ифлосланиши-нинг олди линмаса яна 50 йилдан сўнг сайёрамиз ҳарорати 1,5-4,5 50 0С га исиши мумкин.Натижада музликлар эриб, океан сувла-ри кўтарилиб қуруқликни 1 қисмини сув босади, зоналарнинг че-гараси ва табиати ўзгаради.Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши туфай-и музликлар эрийди ва океанлар сув сатҳи йилига 1,4-1,5 мм кўтарилмоқда. Инсоннинг хўжалик фаолияти туфайли атмосфера таркибида газ,чанг,қурум,қаттиқ заррачалар шаҳарларда қишлоқ районларига нисбатан кўп. Дунёдаги шаҳарларнинг умумий майдони 0,5 млн км 52 0.Бу ер курраси территориясининг 0,3% ини ташкил этади.Шаҳар аҳолиси Америкада бутун аҳолининг 74% ини,Европада 69% ни,Буюк Брита-нияда 80% ни ташкил этади. Шаҳар ҳавоси таркибидаги ҳар хил заҳарли газлар ва айниқса антропоген чанглар транспортлардан,саноатдан,иситиш ин-шоатла-ридан, қурилишдан чиқади. Шаҳарларда ҳаво циркуляциясининг сустлиги туфайли диаметри 4-10 м бўлган чанглар 1 км гача кўтарилиб,радиуси 10 км бўлган майдонга тарқалади.Диаметри каттароқ (10 М дан катта) бўлган чанглар унча юқорига кўтарилмай атрофга ёйилиб,300-500 м баланликларда учиб юради ва сўнгра шаҳарга чанг, қурум сифатида қайтиб тушади. Катта шаҳарларда атмосферанинг чанг,қурум,газ ва тутунлар билан ифлосланиши туфайли қуёшнинг тўўри радиацияси 40% гача камаяди.Шаҳар ҳавосининг чанг,қурум ва бошқа қаттиқ заррачалар билан ифлосланиши конденсация ядроси вазифасини ўтайди.Натижа-да шаҳар устида туманли кунлар кўпайиб, ёўин миқдори ортади. Масалан,Самарқанд шаҳрида бир йилда 14 кун туман бўлиб,328 мм ёўин тушса,унинг атрофидаги қишлоқ районларида 8 кун туман бўлиб,317 мм ёўин ёўади.Шаҳарларда автомобиллардан, заводалардан ҳар хил заҳарли газларнинг атмосфера ҳавосига ўтиши туфайли ҳавони захарлайди. Бу эса ҳар хил касалликларни вужудга келтириб,кишиларнинг ўли-мига сабаб бўлади.Масалан АҚШда йилига ўлган кишиларнинг умумий миқдорининг 8%, Канадада 9%, Японияда 16%, Англияда 22% и атмосферанинг ифлосланиши туфайли захарли газлар, чанглар таъсирида ҳалок бўлмоқда. Саноати ўта ривожланган, автомобиллар кўп бўлган, автомо-биллар кўп бўлган шаҳарларда ҳаво шунчалик ифлосланганки кўча қатновини тартибга солиб турадиган ходимлар махсус калонкалар-га бориб, О билан нафас олиб туришга ёки противагазлар кийиб ишлашга мажбурлар. Ҳатто Япониянинг катта шаҳарларида захар-ланган йўловчилар учун махсус автоматлар ўрнатилган бўлиб, пул ташлаб ундан О билан олиш мумкин. Антропоген чанг ва газлар химиявий реакцияга киришиб ўта захарлашади ва сарғиш аччиқ ту-ман (смог) вужудга келади.1952 йилдаги смог 4000 кишининг ўлимига сабаб бўлган Атроф мущитни автомобил транспортининг зарарли таъсиридан щимоя қилиш асосан 2 хил йўналишда иш олиб борилади: I-автомобиллар ва унинг двигатели конструкцияларини такомилаштириш; II-эксплуатациядаги автомобилларнинг зарарли ишлашига қарши кураш. Автомобиллар ва унинг двигатели конструкцияларини такомилаштириш, двигател иш режимини такомилаштириш, щар хил ёрдамчи жищозлардан ва юқори сифатли ёнил\идан фойдаланиш, техник хизмат ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ва кам зарарли, газотрубинали, ташқи ёнувчи-Стирлинг двигатели, электромо-биллар, инжекторли двигателлар ишлаб чиқариш билан амалга оширилади. Эксплуатациядаги автомобилларнинг зарарли ишлашига қарши кураш, асосан автомобиллар чиқараётган зарарли моддаларнинг миқдорини тегишли қонун щужжатлари билан чегаралаш ва бу меъёрларга амал қилинишини назорат қилишдан иборатдир. Бутун дунё со\лиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига асосан, А+Шда щар йили 142 млн.т. зарарли моддалар атмосферага чиқарилиб, бунинг 86 млн.т си автомобилларнинг ишлаши натижасида щосил бўлади. Шовқин ва унинг инсон организимига таъсири. Автомобилларда ишлаши жараёнида чиқадиган защарли газлар билан бир қаторда, ундан чиқадиган шовқин щам киши организмига таъсир кўрсатади. 10.2 жадвалда кўпинча учрайдиган шовқин даражалари кўрсатилган. Шовқин даражаси кўтарилиши билан, унда ишчиларнинг ишлаш муддати кескин камаяди. Агар шовқин 90 ДБ даражасида бўлса, унда ишчи 8 соат ишлаши мумкин. Шовқин даражасини щар 5 ДБ га ортиши билан ишчиларнинг ишлаши 2 баробарга камая боради. 115 ДБ шовқинда ишчи 15 мин бўлиши мумкин. Агарда шовқин даражаси 140 ДБга етса, бу инсон учун щавфли щисобланади ва одам қуло\ида о\риқ пайдо бўлади, щамда жарощатланиши мумкин, бундай шароитда ишлаш тақиқланади. Автомобиллардан чиқаётган шовқин таъсирида щайдовчининг иш қобилияти сусаяди, реакция вақти кўпаяди, щамда йўл транспорт щодисалари содир бўлиши мумкин. Қаттиқ шовқин одам организмига салбий таъсир кўрсатади, боши о\рийди ва айланади, кўз қорачи\и кенгаяди, юрак уриши тезлашади, нерв тизими ишдан чиқади ва щоказо. Изланишлар шуни кўрсатдики 88ДБ шовқинда (ЛиАЗ-677 автобуси кабинасида) щайдовчининг фикрлаш қобилияти 10% га, агар 95ДБ бўлса 20% га камаяди. Автомобилларнинг асосий шовқин чиқариш манбаи двигател ва сўндиргич щисобланади, кейинги манба шиналарнинг ишлаши щисобланади. Шинага тушадиган юк ошган сари шовқин щам баландлашиб боради. Шовқинга қарши кураш. Автомобиллардан чиқадиган шовқинни камайтириш асосан уларнинг двигателларини такомиллаштиришдан иборатдир. БМТнинг Европа комиссияси шовқини 82-92ДБдан кам бўлган автомобилларни ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилишни таклиф қилади. Масалан, Англияда шовқини 85-92ДБ бўлган юк ташиш автомобилларидан фойдаланишга рухсат берилмаган. Бу юк кўтариш қобилияти 12 т бўлган автомобилларга тегишлидир. Японияда эса 1971 йилдан бошлаб юк ташувчи автомобилларга 80ДБ, енгил автомобилларга 70ДБ меъёр жорий қилинган. А+Ш да юк ташувчи автомобиллар учун 86 ДБ меъёр қўйилган. Автомобил ишлаб чиқариш заводлари, кейинги вақтда двигателлардаги ёниш жараёнини токомиллаштириш, чиқариш тизимида 2 - 3 босқичли сўндиргичлар қўйиш билан шовқин муаммосини щал қилмоқдалар. Щозирги вақтда, щайдовчилар иш қобилиятига зарар еткасмаслик учун, кўпгина автобусларнинг двигатели орқа томонга ўрнатила бошланди. Бу шароитда щайдовчига таъсир кўрсатадиган шовқин 8-10ДБга камаяди. Бир қанча фирмалар двигателлар шовқинини камайтириш учун, унинг атрофини шовқин ютувчи материаллар билан қоплай бошладилар. Шовқинга қарши курашнинг яна бир йўли сўндиргичлар учун шовқин ютувчи пўлатлар ишлатишдан иборатдир. Бунда икки пўлат қатламини орасига \овак эластик қатлам қўйилади, бу қатлам ёниш махсулотларининг 130С даги иссиқлигига бардош бера олади. Шовқин ютувчи пўлатни, щозирги вақтда енгил автомобил кузовлари, шамоллатгич, двигател ва узатмалар қутиси кожухлари учун ишлатиш кўзда тутилмоқда. Щаммага маълумки шащарда автомобиллар щаракати асосий шовқин мабаидир. Шунинг учун щозирги вақтда бинолар қуриш, йўлни бўлакларга бўлиш ишлари щам давлат стандартларига мувофиқ бажарилмо\и керак. Шундай қилиб двигателни автомобилда жойлашишини рационал щал қилиш, капот ости бўшли\ини шовқин ютгич материаллар билан қоплаш, щамда автомобил агрегатлари ва тизимларини такомиллаштириш йўли билан шовқинни камайтириш мумкин. Download 51.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling