«Микроиқтисодиёт» фанидан курс ишларини бажариш бўйича


Download 290 Kb.
bet1/13
Sana12.03.2023
Hajmi290 Kb.
#1263546
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Микроиқтисодиётдан курс иши кулланма 2020 (1)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ




Олий таълимнинг

Билим соҳаси:

200000

- Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ

Таълим соҳаси:

230000

  • Иқтисод

Таълим йўналиши:

5230100

- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)



«Микроиқтисодиёт» фанидан курс ишларини бажариш бўйича




У С Л У Б И Й Қ Ў Л Л А Н М А


Тошкент – 2020


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Сиртқи бўлим бошлиғи

________________доц. О.Собиров


“____” ______________ 2020 й.


ТАВСИЯ ЭТИЛГАН”
Иқтисодиёт кафедраси
мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган
(кафедра мажлисининг ____ сонли баённомаси)


Кафедра мудири ______________ проф. Я.Э.Алиев

“____” ______________ 2020 й.


Тузувчилар: проф. Б.Т.Салимов, PhD, доц. Ж.Файзуллаев, катта ўқитувчи Н.Х.Умарова “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналиши талабалари учун курс ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма.– Т.: ТДИУ, 2020 – 20 б.


Тақризчилар: и.ф.н., доц. Жўраев Т.И.
и.ф.н., доц. Исаков М.Ю.


Кириш

Иқтисодиётда таркибий ислоҳотлар ва иқтисодиётни модернизациялашни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг назарий ва амалий томонларини ўрганишда “Микроиқтисодиёт” фани муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, бугунги кунда ҳукм сураётган кескин рақобат шароитида истеъмолчилар талабининг ўзгариши, реал секторда яратилаётган товар ва хизматлар нархларининг шаклланиши, фойдани максималлаштириш, ноаниқлик шароитида қарор қабул қилиш шунингдек, нархга ва бошқа омилларга боғлиқ талаб ва таклиф эластиклигининг мазмун моҳияти, давлатнинг бозорга аралашуви, яъни товарларга минимал ва максимал нархларни ўрнатиш ва унинг оқибатлари билан боғлиқ тушунчалар ва қарашлар ҳамда тизимий таҳлил қилишда “Микроиқтисодиёт” фани алоҳида ўрин тутади.


Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 3 – “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” бўлимида: макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш; масалаларини амалга ошириш белгилаб берилган1.
Президентимиз Ш.М. Мирзиёев таъкидлаб ўтганларидек: “Бизнинг барча изчил ишларимиз битта мақсадга эришишга қаратилган - Ўзбекистон дунё миқёсида фан, интеллектуал салоҳият, замонавий кадрлар, юқори технологиялар соҳасида рақобатдош бўлиши керак”2.
Президентимизнинг мазкур мурожаатларида келтирилган асосий тушунча ва қарашлар, устувор йўналишлар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятларида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндашишларини таъминлаш фаннинг олдида турган асосий вазифалардан биридир.
Замоновий иқтисодчи кенг қамровли билимларга эга бўлиши, назарий билимларни амалий вазифалар билан боғлай олиши ва ўз танлаган соҳаси бўйича ҳақиқий билимдон бўлиши лозим. Жумладан, бозор иқтисодиётида самарали фаолият кўрсата оладиган ва инқирозга қарши бошқарув кўникмаларини чуқур эгаллаган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш Ўзбекистоннинг буюк келажак сари дадил одимларини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган омиллардан бири саналади. Бу олий мақсадга эришиш талабалардан ўз устида тинмай ишлашни, назарий ва амалий билимларини доимий равишда бойитиб боришни, ишлаб чиқариш иқтисодиётини, уни оқилона ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларини чуқур ўзлаштиришни талаб қилади.
Ушбу услубий қўлланма курс ишини бажарувчи талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда курс ишини бажариш учун қўйиладиган талаблар ва керакли маълумотлар баён этилган.




  1. Download 290 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling