«Микроиқтисодиёт» фанидан курс ишларини бажариш бўйича
Курс ишини бажаришнинг мақсад ва вазифалари
Download 290 Kb.
|
Микроиқтисодиётдан курс иши кулланма 2020 (1)
2. Курс ишини бажаришнинг мақсад ва вазифалари
Курс иши талаба томонидан мустақил бажариладиган илмий изланиш бўлиб, унда талаба ўқиш даври мобайнида олган назарий билимлари, амалий дарсларни қандай даражада ўзлаштирганлигини, шу билан биргаликда ўз ихтисослиги бўйича мехнат фаолият учун тайёргарлик даражасини намоён этади. Курс иши бакалавриатнинг мазкур йўналишига давлат таълим стандартларида қўйилган талабларга, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуасининг ривожланиш истиқболларига ва мамлакатимиз хукуматининг аграр сиёсати ва бу сохада олиб бораётган иқтисодий ислоҳотлари мазмунига мос келиши мақсадга мувофиқ. Курс ишини бажаришдан кўзда тутилган мақсад ва вазифалар қуйидагилардан иборат: -талабаларнинг таълим йўналиши бўйича олган назарий ва амалий билимларни умумлаштириш, тизимга келтириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, олинган билимларни аниқ илмий, техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий ва бизнес вазифаларини ҳал этишда қўллаш; - талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ечим талаб этадиган муаммо ва масалаларни тадқиқ этиш усулларини эгаллашга ва тадқиқот ўтказишга имкон яратиш; - ижодий ишлаш, ишлаб чиқилаётган масаланинг (муаммонинг) қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ниҳоясига етказиш бўйича қарор қабул қилишда бўлган маъсулиятни хис этишга ўргатиш; - замонавий ишлаб чиқариш ва бизнес, иқтисодиёт, техника ва маданиятининг ривожланиши шароитида талабаларни мустақил ишлашга тайёргарлигини аниқлаш. Курс ишининг муҳим вазифаларидан бири – талабанинг муайян бир қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки унинг бўлинмаси мисолида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш масалаларига танқидий баҳо бера олишидир. Ишни бажариш жараёнида фақатгина корхона эришган ишлаб чиқариш ва иқтисодий натижаларни қайд этиш билан чекланмай, уларни муайян шарт-шароитлар билан боғлай олиш, мавжуд камчиликлар ва муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини очиб бериш муҳимдир. Ташкилий-иқтисодий масалаларни ишлаб чиқаришнинг техник, технологик ва табиий омиллари билан узвий боғликликда кўриб чиқиш лозим. Download 290 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling