«Микроиқтисодиёт» фанидан курс ишларини бажариш бўйича
Download 290 Kb.
|
Микроиқтисодиётдан курс иши кулланма 2020 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс ишининг таркиби ва мазмунини ёритиш қоидалари
Курс ишининг бажарилиши
Талабалар “Микроиқтисодиёт” фанидан курс иши ёзиб ҳимоя қилишади. Талабалар курс ишининг режасини рахбар билан биргаликда тузиши талаб этилади. Курс иши режаси талаба ва рахбар билан маслахатлашиб келишилган холда тузилади. Режа мукаммал ва муфассал холда тузилиб, тадқиқ этилиши кўзда тутилган барча боблар ва параграфларни қамраб олиши керак. Иш рахбари курс ишнинг режасига мувофиқ талабага курс ишга тегишли материалларни тўплаш бўйича (жумладан, курс амалиёт ўтказиш даврида ҳам) топширик, тўлдириладиган жадваллар макетини беради. Курс ишининг асосий материаллари талабалар томонидан тўпланган маълумотлари ва назарий билимлари ташкил этади. Мавзуга оид амалий материалларни ва статистик (хисобот) маълумотларини тўплашда уларнинг мавзуни ёритишга мос келишига ва чуқур тахлил этиш учун етарлича бўлишига эришиш керак. Корхонанинг ишлаб чиқариш салохияти ва иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларини тўлиқ ўрганмай ва атрофлича тахлил этмасдан туриб, муаммони ечими бўйича тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлаш мумкин эмас. Курс ишини бажаришда зарурий манбалар қуйидагилар бўлиши лозим: курс ишининг барча бобларини ёритишда фойдаланилган иқтисодий ва ижтимоий адабиётлар; республика Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар хужжатлари ва махсус адабиётлар; низомлар, прейскурантлар ва йўриқномалар; амалиёт ўталган корхонанинг оператив ва йиллик режа кўрсаткичлари, хисобот маълумотлари; эълон қилинган статистик маълумотлар; мавзу бўйича илмий-тадқиқот институтларининг материаллари; ойнама, рўзнома ва бошқа матбуот нашрлари. Талаба иш муаллифи бўлиб, ёзилган ишнинг тўғрилигига ва унинг топшириққа мувофиқлигига, курс ишда кўчирмачилик холатининг йўқлигига жавоб беради. Курс ишининг таркиби ва мазмунини ёритиш қоидалари Ихтисослашган кафедра курс ишга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилайди ва бу талабларни талабалар эътиборига етказади. Курс ишини тайёрлаш жараёнида боблар ва саволлар бўйича айрим ўзгаришлар киритилиши мумкин. Курс иши кириш, асосий қисм, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлади. Асосий қисмда 4-5 та параграфлар бўлиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир курс ишини мазмунига кўра параграфлар бир-биридан фарқ қилади. Курс ишини умумий ҳажми қўлёзмада 25 бетдан кам бўлмаслиги тавсия этилади. 1-чизма
Download 290 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling