«Микроиқтисодиёт» фанидан курс ишларини бажариш бўйича


Курс ишларини ҳимоя қилиш


Download 290 Kb.
bet11/13
Sana12.03.2023
Hajmi290 Kb.
#1263546
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Микроиқтисодиётдан курс иши кулланма 2020 (1)

10. Курс ишларини ҳимоя қилиш

Белгиланган тартибда расмийлаштирилган курс иш талаба томонидан раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар курс иш талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, ишни ўз тақризи билан бирга кафедра мудирига такдим этади. Такризда талабанинг фаоллиги, қабул қилинган қарорлардаги янгиликлар ва курс ишнинг бошқа ижобий томонлари тавсифланади. Кафедра мудири тақдим этилган материаллар асосида, курс ишини талаба томонидан кафедрада тузилган Хайъат олдида ҳимоя қилишга киритиш ҳақида қарор қабул қилади. Агар, кафедра мудири талабанинг курс ишини химояга киритиш мумкин эмас деб хисобласа, масала кафедра мажлисида, рахбар иштирокида муҳокама этилади.


Курс ишини топширувчи талабани маърузаси 5-10 дақиқа давомида тингланилади. Маърузадан сўнг курс иши рахбарининг тақризи ўқиб эшиттирилади. Хайъат аъзолари томонидан берилган саволларга талаба аниқ ва тушунарли қилиб жавоб бериши лозим. Раҳбар тақризи бўйича норозиликлар бўлса химоячи камчиликлар тўғриланганлиги тўғрисида гапириб ўтиши лозим.
Баҳолашда мавзусининг долзарблиги, қўйилган мақсад ва вазифаларга эришилганлик даражаси, курс ишининг таркиби ва мазмуни, унда охирги янгиликлар ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнларининг ёритилиши, талабанинг курс ишини тайёрлашда оператив, молиявий ва статистик ҳисоботлар маълумотларидан самарали фойдалангани, химоя қилишдаги маъруза хисобга олинади. Хайъатнинг курс ишни химоя қилуви талабага қўйган баҳоси Хайъат раиси томонидан эълон килинади.
Амалдаги “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сонли буйруғи билан Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2010 йил 26 августда 1981-1-сон билан давлат рўйхатидан қайта ўтказилган) 13-бандига мувофиқ талабанинг курс иши бўйича ўзлаштириш даражаси – 5 баҳо тизимда баҳоланади.
Мазкур Низомнинг 22-бандига кўра талаба фан бўйича курс ишини ушбу фан бўйича тўплаган баҳолари умумлаштирилишига қадар, яъни якуний назорат туригача тошириши шарт.
Талаба курс иши бўйича йиғиши мумкин бўлган максимал баҳо – 5 баҳо бўлиб, у қуйидагича тақсимот қилинади:

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling