«Микроиқтисодиёт» фанидан курс ишларини бажариш бўйича
Курс ишига қўйиладиган умумий талаблар
Download 290 Kb.
|
Микроиқтисодиётдан курс иши кулланма 2020 (1)
Курс ишига қўйиладиган умумий талаблар
Замонавий иқтисодчи кенг қамровли билимларга эга бўлиши, назарий билимларни амалий вазифалар билан боғлай олиши ва ўз танлаган соҳаси бўйича хақиқий билимдон бўлиши лозим. Бу мақсадга эришиш талабадан ўз устида тинмай ишлашни, назарий ва амалий билимларини доимий равишда бойитиб боришни, ишлаб чиқариш иктисодиёти, уни оқилона ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларини чуқур ўзлаштиришни талаб килади. Курс ишида талабанинг олий ўқув юртида ўқиш давомида тўплаган назарий ва амалий билимлари юзага чиқади, талабанинг назарий билимлар билан қуролланиш даражаси, унинг олган билимлари ва кўникмаларини илмий-ишлаб чиқариш вазифаларини ечишга қай даражада қўллай олиши намоён бўлади. Курс ишини бажариш талабадан университетда олган назарий ва амалий билимлардан фойдаланишни талаб этади, талабанинг ўқиш давомида олган билимларини умумлаштиришга, чуқурлаштиришга ва мустаҳкамлашга уларни амалиётга қўллашга имкон беради. Курс ишида аниқ бир амалий вазифани ечиш вазифаси қўйилиши муҳимдир. Тадқиқот объекти сифатида муайян бир қишлоқ хўжалиги ёки агросаноат мажмуаси корхонаси чиқиши лозим. Курс ишида бир ёки бир-бири билан боғланган бир нечта масалаларни чуқур тадқиқ этиш ва тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш талабанинг муаммони мустақил кўра билиши ва ҳал эта олишга қодирлигини кўрсатади. Курс иши ишлаб чиқариши иқтисодиёти, уни ташкил этиш, режалаштириш ва бошқаришга оид техник, технологик, ташкилий-иқтисодий ва социологик тадқиқотларни қамраб олиши, муаммоларни ҳал этиш йўллари кўрсатилган илмий асосланган хулосалар ва таклифларга эга бўлиши лозим. Курс ишининг сифати унинг илмийлиги, танланган мавзунинг долзарблиги, талабанинг мустақил ишга ижодий ёндошиш кўникмаларини намоён қила олиши билан баҳоланади. Курс ишини бажариш жараёнида талабалар қуйидагиларга эътибор бериши лозим: - воқеликни ўрганиш ва англашнинг илмий усулларидан бохабар бўлиш; - мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар моҳияти ва мазмунини чуқур англаш, давлатнинг аграр сиёсати тамойиллари билан яқиндан танишиш; - иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида қабул қилинган Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиш; - илмий адабиётлар ва бошқа манбалар орқали ўрганилаётган масаланинг моҳиятини чуқур англаб етиш; - мустақил илмий-тадқиқотлар олиб бориш услубиёти билан танишиш; - аниқ бир корхона мисолида мавзуни очиб беришга хизмат қиладиган барча маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлаш; - ишда иқтисодий тадқиқотлар олиб боришнинг турли усулларидан, илмий-тадқиқот муассасалари тавсиялари, илғорлар тажрибаси, маҳаллий ва хорижий адабиётлардан унумли фойдаланиш; - ишнинг илмий савияси юқори бўлишига, мавзунинг етарлича долзарблигига эътибор бериш; - ўрганилаётган масалани аниқ очиб бериш, ишда кўчирмачиликка, кераксиз ва ортиқча маълумотлардан фойдаланишга йўл қўймаслик; - боблар ва бўлимларнинг мантикан боғланишига эътибор бериш, фикрларни қисқача баён этиш орқали ишнинг ҳажми ортиб кетишига йўл қўймаслик; - масалани аниқ далиллар ва рақамлар ёрдамида тахлил этиш, ўз ўрнида ишнинг мазмунидан келиб чиқадиган тавсиялар ва хулосалар бера олиш; - тавсия этилаётган ечимларнинг асосланганлигига ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари бўлишига эътибор бериш, ишнинг фақатгина фактларни қуруқ баён этишдан иборат бўлиб қолишига йўл қўймаслик; - ишда кўргазмали воситалардан, яъни жадваллар, чизмалар, диаграммалар ва графиклардан унумли фойдаланиш; - мавзу устида мақсадга йўналтирилган ва тизимга солинган иш олиб бориш, курс ишини бажариш муддатларига қатъий риоя этиш. Курс ишида таклиф ва мулоҳазалар, хулосалар ва амалга оширилган барча хисоб-китобларнинг тўғрилиги ва сифати учун талабалар маъсул ҳисобланадилар. Download 290 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling