Олий таълим муассасалари раҳбарларига, Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари раҳбарларига


Download 15.34 Kb.
Sana29.12.2022
Hajmi15.34 Kb.
#1072268
Bog'liq
0. Хат


Комплекс таркибидаги бошқарма,
ташкилот ва муассаса раҳбарларига,

Олий таълим муассасалари раҳбарларига,
Ихтисослаштирилган тиббиёт
муассасалари раҳбарларига,

Туман (шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига,
Комплекс таркибига кирувчи бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг туман (шаҳар) бўлим раҳбарларига
(рўйхат бўйича)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги


ПФ-6166-сонли Фармонига асосан берилаётган топшириқлар ижросини сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши юклатилган.
Аммо, ижтимоий котибият томонидан олиб борилган таҳлилларга кўра, охирги вақтларда айрим ҳудудларда ва тармоқ ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Респуликаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг йиғилиш баёнлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг ҳамда Президент маслаҳатчиларининг топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Бош вазирнинг йиғилиш баёнлари ҳамда вилоят ҳокими томонидан берилаётган топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилмаётганлиги кузатилмоқда ва натижада вилоят ҳокими ҳамда Республика Раҳбарияти томонидан ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Шундан келиб чиқиб, туман (шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари 1-иловага, комплекс таркибига кирувчи бошқарма, ташкилот ва муассаса раҳбарлари 2-иловага, олий таълим муассасаларининг раҳбарлари 3-иловага, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари раҳбарлари 4-иловага ҳамда комплекс таркибига кирувчи бошқарма, ташкилот ва муассаса раҳбарларининг туман (шаҳар) бўлим раҳбарлари 5-иловага мувофиқ жорий йилнинг 19 апрелидан бошлаб, тизимли равишда кунлик иш режалар тузган ҳолда ўз фаолиятларини давом эттиришлари сўралади.
Барча масъулларга иловадаги намуналар бўйича кунлик тасдиқланган иш режаларини бир кун аввал ижтимоий котибият томонидан ташкил этилган “Ижтимоий комплекс иш режалари” деб номланган телеграмм гуруҳига (пдф вариант) иш режа юбораётган ташкилот номи ва масъулнинг исми ва фамилияси кўрсатилган ҳолда (масалан, Тойлоқ туман спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Шербек Жўраевнинг иш режаси) ташлаб беришлари шартлиги маълум қилинади.
Илова 5 варақда.
Вилоят ҳокимиининг
ўринбосари Х.Очилов
Download 15.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling