Урганч шаҳар хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ
Урганч шаҳрида жами 79 минг 189 нафар хотин-қизлар бўлиб, шундан 44 минг 411 нафари 30 ёшдан ошган хотин-қизлар.
Урганч шаҳри бўйича 2023-йилда “Аёллар дафтари”га киритиш орқали муаммоларини ҳал қилиш мақсадида 4 минг
585 нафар хотин-қизларнинг тоифалар кесимида рўйхати шакллантирилган.
Жумладан: 1-тоифага (ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар) 688 нафари, 2-тоифага (тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эхтиёжманд хотин-қизлар) 345 нафари, 3-тоифага (боқувчиси бўлмаган эхтиёжманд хотин-қизлар) 1392 нафари, шундан, 3.1-тоифасига (уй-жойи таъмирланадиган хотин-қизлар) 62 нафари, 4-тоифага (ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар) 1363 нафари, шундан 4.1-тоифасига (уй-жойи таъмирланадиган хотин-қизлар) 38 нафари, 5-тоифага (уй-жойга муҳтож эхтиёжманд хотин-қизлар) 77 нафари, шундан 5.1-тоифасига (уй-жой билан таъминланадиган хотин-қизлар) 14 нафари, 5.2-тоифасига (ижара компенсация тўлаб бериладиган хотин-қизлар) 63 нафари, 6-тоифасига (қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эхтиёжманд хотин-қизлар) 720 нафари киритилган.
2023-йилнинг 17-апрел ҳолатига “Аёллар дафтари”га киритилган 1853 нафар хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан, “Аёллар дафтари”нинг 1-тоифасига киритилган 553 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, 2-тоифасига киритилган 165 нафарига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредитлар ажратилди, 3-тоифага киритилган
212 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди, 13 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари таъмирланди, 4-тоифага киритилган 188 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди,
14 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари таъмирланди,
6-тоифага киритилган 720 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |