Назорат режаси 3 банди бўйича


Download 17.62 Kb.
Sana01.11.2023
Hajmi17.62 Kb.
#1737211
Bog'liq
Бандлик 3 та жадвал


Назорат режаси 3 банди бўйича



Хужжат тури

Хужжат рақами ва санаси

Топшириқ мазмуни

Бажариш муддатнинг охирги санаси

Ижроси бўйича қилинган ишлар

1

Баён

19-2022 (02-РА 1-3416
10.03.2022

3-илова 7-банд
Ҳар бир олий таълим муассасасида бўш хона ва иншоатларни талабаларга бепул ажратиш, камида 10 тадан пуллик курслар, маиший ва бошқа хизматларни ташкил этиш. Бунда, олий таълим муассасасида кадрлар тайёрланадиган мавжуд таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олиш

30.04.2022

Университетда шахмат бўйича 2-босқич магистри томонидан 1 та пуллик тўгарак ташкил этилган. Қатнашувчилар сони 25 нафар.
Рус тилидан (разговорный клуб) 2-босқич талабаси томонидан клуб ташкил қилинган, клубга аъзолар сони 14 нафар.
Инглиз тилидан (спекинг клуб) 1-босқич талабаси томонидан клуб ташкил қилинган, клубга аъзолар сони 12 нафар.
Гимнастика залида 3 - нафар талаба томонидан 3 та тўгарак, шундан 2 таси пуллик, 1 таси бепул. Қатнашувчилар сони 21 нафар.
Оғир атлетика залида 4 - нафар талаба томонидан 2 та тўгарак, шундан 1 таси пуллик, 1 таси бепул. Қатнашувчилар сони 12 нафар.
Каратэ зали 2-босқич талабаси томонидан пуллик тўгарак ташкил этилган. Қатнашувчилар сони 15 нафар.
Таэквондо зали 1-босқич магистри томонидан бепул тўгарак ташкил этилган. Қатнашувчилар сони 12 нафар.
Талабалар турар жойининг ер тўла қисмида Тошкент вилояти савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тикувчилик цехи ташкил этилган, бугунги кунда 5 нафар талаба ишламоқда.

2

Баён

19-2022 (02-РА 1-3416
10.03.2022

3-илова 9.1-банд
Олий таълим муассасасидаги бошқарув, техник, хизмат кўрсатишчи ва ўқув-ёрдамчи лавозимлари бўйича мавжуд вакант жойларга 3 мингдан зиёд талабани ишга олиш чораларини кўриш

30.04.2022

Университетда мавжуд вакант иш ўринларида,
ректоратда – 2 нафар,
деканатларда – 7 нафар,
кафедраларда – 5 нафар,
бўлимларда – 5 нафар
тўгаракларда – 4 нафар,
Карера (бандлик) марказида – 3 нафар;
техник ва хизмат кўрсатувчи ходим сифатида – 2 нафар;
талабалар турар жойида сартарош бўлиб - 2 нафар;
кафедраларда ўқитувчи магистрантлар - 43 нафар.

3

Баён

19-2022 (02-РА 1-3416
10.03.2022

3-илова 16-банд
Олий таълим муассасасидаги давлат гранти ҳисобидан амалга оширилаётган тлмий лойиҳа гуруҳлари таркибининг камида 40 фоизини талабалар ҳисобидан шакллантириш ва бунда илмий лойиҳаларга 2022 йилда камида 3 минг нафар талабани жалб қилиш чораларини кўриш

30.04.2022

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бажарилаётгн ИЛ-422105568-сонли “Ҳаёт учун хавфсиз соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи махсус машқлар мажмуи ва унинг мультимедиали электрон дастурий маҳсулотини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа ижрочилари таркибига магистратуранинг 1-босқич талабаси Турабов Азамат Абдухамит ўғли – 2022-йилнинг 1-апрелидан бошлаб, 0,25 штат бирлиги стажёр-тадқиқотчи лавозимига, магистратуранинг 1-босқич талабаси Шамсийев Рашид Ташпулатович – 2022-йилнинг 1-апрелидан бошлаб, 0,25 штат бирлиги стажер-тадқиқотчи лавозимига ишлашга ҳамда 2-босқич талабаси, Қурбонова Мафтуна Абдирауповна – 2022-йилнинг 1-апрелидан бошлаб, 0,25 штат бирлиги стажёр-тадқиқотчи лавозимига ишга қабул қилинди.
Шунингдек, ПЗ-2020052813-сонли “Қишки спорт турларида спортчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини назорат қилиш ва баҳолаш учун 3д вебпорталини яратиш” номли амалий лойиҳага Ахтамов Азамат Аваз ўғли (Қишки ва мураккаб-техник спорт турлари факультети VL-01-19 гуруҳ талабаси) – 2022-йилнинг 1-апрелидан бошлаб, ички ўриндошлик асосида 0,25 штат бирлиги стажер-тадқиқотчи лавозимига, Набижонов Азизбек Дилшоджон ўғли (Қишки ва мураккаб-техник спорт турлари факультети ХК-51-19 гуруҳ талабаси)– 2022-йилнинг 1-апрелидан бошлаб, ички ўриндошлик асосида 0,25 штат бирлиги стажер-тадқиқотчи лавозимига ҳамда магистратура талабаси Набийев Шахбоз Убайдулло ўғли (MSF -51-21-гуруҳ магистранти) – 2022-йилнинг 1-апрелидан бошлаб, ички ўриндошлик асосида 0,25 штат бирлиги кичик илмий ходим лавозимига ишга қабул қилинди.

Download 17.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling