62
1.Туғилган санаси майдони бўйича камайиш
тартибида сортировкани
(тартиблаштиришни) амалга ошириш учун:
·
Туғилган санаси майдонининг исталган ёзувига сичқонча
кўрсатгичини келтириб, уни бир марта босинг;
· Ускуналар панелидаги
А-Я ҳарфлари орқали
белгиланган тугмачани
босинг ёки
Записи, Сортировка, Сортировка по убыванию буйруқларини
кетма-кет бажаринг. Бу амаллар натижасида
Туғилган санаси майдони бўйича
камайиш тартибида сортировка (тартиблаштириш) амалга оширилади.
2.Мансаби ва
ўқитадиган фани майдонлари бўйича маълумотлар
фильтрациясини амалга ошириш учун қуйидаги амалларни бажаринг:
·
Мансаб майдонидаги
Доцент ёзувини белгиланг
;
· Ускуналар панелидаги фильтрация тугмачасини босинг ёки
Записи,
Фильтр, Фильтр по выделенному буйруқларини
кетма-кет тартибда
бажаринг. Бу ишлар натижасида жадвалда фақат доцентлар ҳақидаги
маълумотларгина қолади;
· Энди
ўқитадиган фани майдонида
Информатика ёзувини босинг;
· Ускуналар панелидаги фильтрация тугмачасини босинг ёки
Записи,
Фильтр, Фильтр по выделенному буйруқларини кетма-кет тартибда
бажаринг. Бу ишлар натижасида жадвалда фақат информатика кафедрасининг
доцентлари ҳақидаги маълумотларгина қолади холос;
· Фильтрацияни ман килиш учун яна фильтрация тугмачасини босинг
ёки
Записи, Удалить фильтр буйруқларини кетма-кет тартибда бажаринг.
Маъруза №6
MICROSOFT ACCESSDA SHAKLLAR VA HISOBOTLAR
Режа:
*
Форма ва уни тузиш усуллари
*
Мастер ёрдамида форма ташкил қилиш
*
Автоформа ёрдамида форма ташкил қилиш
*
Конструктор ёрдамида форма ташкил қилиш
*
Ҳисобот(отчёт)лар ташкил қилиш