1. Туғилган санаси майдони бўйича камайиш тартибида сортировкани (тартиблаштиришни) амалга ошириш учун: · Туғилган санаси


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana08.05.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1441949
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-mavzu MB (1)

Ҳисобот(отчёт)лар ташкил қилиш
Аccеssнинг энг кучли томонларидан бири ҳисоботдир. Ҳисобот–бу 
натижалар 
акс 
этган 
қоғозли 
ҳужжат 
демакдир.Унинг 
ёрдамида
маълумотларни қулай ва фойдаланувчига тушунарли кўринишда тайёрлаш
ва чоп этиш мумкин. 
Жадваллар ёки сўровлар ёрдамида тайёрланган жадвалларни чоп
этишда уларга ҳар хил график объектларни қўйиш имконига эга эмассиз.
Бу ишни ҳисобот ёрдамида соддагина амалга ошириш мумкин. Худди
шунингдек, маълумотларни гуруҳларга ажратиш ва ҳар бир гуруҳ бўйича
маълум ҳисоблашларни амалга ошириш мумкин. 
Ҳар қандай ҳисобот ҳам формадек жадвал ёки сўров асосида 
лойиҳаланади. Формаларни лойиҳалашни билган фойдаланувчи
ҳисоботларни камида 80% га билади деган сўз. Чунки кўриниш жиҳатидан
форма ва ҳисобот бир-бирига жуда ўхшайди. 
Ҳисобот тайёрлаш учун: 
1. МБ мулоқот ойнасида Отчётни танлаб Создать тугмасига боссак, Новый 
отчёт (янги ҳисобот) деган мулоқот ойнаси пайдо бўлади (1-расм). 
Экранда ҳосил булган мулоқот ойнасида янги ҳисобот тузишнинг бир 
қатор усуллари таклиф қилинади: 
Конструктор – мустақил равишда янги ҳисобот тузиш. 
Мастер отчётов (ҳисоботлар устаси) – танланган майдонлар асосида 
автоматик равишда янги ҳисоботлар тузиш. 
Автоотчёт (автоҳисобот)- в столбец (устун кўринишида)– майдонларни 
автоматик равишда битта устунга жойлаштирган ҳолда ҳисобот тузиш. 
Автоотчёт: лентасимон кўринишда – майдонларни автоматик равишда 
лентасимон жойлаштирилган ҳолда ҳисоботлар тузиш. 
Мастер диаграмм (диаграммалар устаси)– диаграммалар асосида ҳисоботлар 
тузиш. 


74 
Почтовые наклейки (почта ёрликлари)–почта маркаларини нашр килиш 
учун форматланган ҳисоботлар тузиш. 
1-расм. 
Ҳисоботларни тузиш учун ҳам худди формалар тузишдаги каби 
ҳисоботларни тузиш усулларидан бири танлангач, мулоқот ойнасининг пастки 
қисмида ҳисобот тузилувчи жадвал ёки сўров номи кўрсатилади. 
Ҳисобот тайёрлашнинг энг осон ва тез йўли автоотчет дан 
фойдаланишдир. Ҳисобот тайёрлашда сўровлардан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир, чунки сўровлар мазмун жиҳатидан ҳисоботларга яқин бўИади.
Ҳисобот тайёрлашнинг бу усулида икки хил ҳол бўлиши мумкин
(автоотчет: в столбец, автоотчет: ленточный). Улардан қайси бирини
танлаш фойдаланувчининг ихтиёрида. 
2. Бу ойнадан (1-расм) Автоотчет: в столбец бўлимини ва пастки
дарчадаги очилувчи менюдан (унда барча жадваллар ва сўровлам инг
рўйхати мавжуд) бирор объектни, масалан, «С_ умумий» номли сўровни
танлаймиз. 
3. ОК тугмасини босамиз. Натижада, ҳисобот ҳосил бўлади (2- расм). 


75 
Бу ҳолда ҳисобот чоп этишдан олдин кўриш ойнасида ҳосил бўлади.
Ҳисобот қайси объектдан ҳосил қилинган бўлса, унда шу объектнинг барча
майдонлари акс этади. 
Ҳисобот ташқи кўриниши жиҳатидан формани эслатади. Унинг барча
элементлари бир устунда жойлашган. Форманинг ҳар бир саҳифасида
биттадан ёзув жойлашса, ҳисоботнинг ҳар бир саҳифасида бир нечта ёзув
жойлашиши мумкин. 
Агар юқоридаги сўров учун1-расмда Автоотчет: ленточный ҳолати
танланса, ҳисоботнинг кўриниши 3-расмдаги кўринишда бўлади. 
2- расм. 
3- расм. 


76 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling