- Инфекция ва аллергиядан ҳимояни таъминлайди
- Микониянинг ажралишига кўмаклашади ва сариқликнинг олдини олади.
- Ичакларнинг етилишига ёрдам беради.
- Кўз касалликларни олдини олади.
- Кўкрак ёшидаги болаларга қўшимча овқат берилганда ва она сутидан кейин болани умумий озиқлантиришга ўтилганда бола осон мослашади.
Бола она сутини кам олаётганлик белгилари. - Тана вазнининг кам ошиши
- Боланинг ичи кам микдорда, қуруқ ва яшил келиши.
- Сийдикнинг кам миқдорда ажралиши
- Боланинг эмишдан бош тортиши.
- Кўкракни соғганда сут йўқлиги.
Бола сутни етарлича олмаётганлик сабаблари. - Кўкрак билан эмизишнинг кеч бошланиши.
- Кўкрак билан кам, қисқа ёки соат бўйича эмизиш
- Тунда эмизмаслик
- Кўкракка нотўғри қўйилиши.
- Шиша, сўрғичлардан фойдаланиш
- Бошка озуқа махсулотлари ва суюқликлар бериш.
6 ОЙДАН 9 ОЙЛИККАЧА БЎЛГАН БОЛАГА ҚЎШИМЧА ОВҚАТ БЕРИШ - 6 ОЙДАН 9 ОЙЛИККАЧА БЎЛГАН БОЛАГА ҚЎШИМЧА ОВҚАТ БЕРИШ
- Боланинг талабига кўра кундузи ҳам, кечаси ҳам эмизишни давом эттириш
- Бола 6 ойга тўлгач, кўкрак сутига қўшимча равишда бошқа овқатларга эҳтиёж сезади. Биринчи марта қўшимча озуқани куннинг биринчи ярмида, бола инжиқлик қилмаётган ва касал бўлмаган пайтда 2-3 ош қошиқдан таом бериш билан бошлаш керак.
- Асосий озуқа маҳсулотларидан, жумладан, сабзавотли пюре ёки бўтқадан (макка-жўхори, гуруч, гречкадан тайёрланган) бошлаш керак.
- Даврийлиги: болага кунига 3 марта қўшимча овқат беринг.
- Миқдори: миқдорни аста-секин косачанинг ярмигача оширинг
- (250 мл. ҳажмли косача). Бола берилган овқатни тўлиқ еганлигига ишонч ҳосил қилиш учун алоҳида идишдан фойдаланиш керак.
- Қуюқлиги: болага оила учун тайёрланган таомни пюре шаклида
бериш мумкин. - 8 ойга келиб, бола қўл билан ейиш мумкин бўлган таомларни истеъмол қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |