Лаборатория иши №12 Мавзу: Цемент хамирининг қотишдаги ҳажмини бир текисда ўзгаришини аниқлаш
Download 462.05 Kb. Pdf ko'rish
|
Лаборатория№12
- Bu sahifa navigatsiya:
- Керакли ўлчов воситалари ва қўшимча жиҳозлар
- ГОСТ 310.3-76
Лаборатория иши № 12 Мавзу: Цемент хамирининг қотишдаги ҳажмини бир текисда ўзгаришини аниқлаш Цементни сув билан қориштирилгандан кейинги қотиши давомида у ўз хажмини ўзгартира боради. Агар бу ўзгариш цемент бўтқасининг бутун хажми бўйлаб бир тексида давом этмаса, бетонда нотекис кучланиш ҳосил бўлади. Бу конструкцияда дарз ва ёриқлар ҳосил бўлишига ва нихоят бузилишига олиб келади. Цементда гипс, магний ёки кальций оксидлари нормадагига нисбатан кўпайиб кетса, цемент бўтқасининг хажми нотекис ўзгаради. Керакли ўлчов воситалари ва қўшимча жиҳозлар цемент намунаси, цемент кўлчасининг қайнатиш учун тунука банка, герметик қопқоқли ванна, электр ёки газ плитка, техник тарозиси ва тошлари, цемент кўлчаси учун шиша пластинкалар, пичок, лупа, пўлат чизғич ва ГОСТ 310.3-76 бўйича лаборатория ишлари олиб борилади. Иш тартиби 1. Нормал қуюқликдаги цемент бўтқасидан массаси 75 г, диаметри 5 см ли тўртта шар ясалади. Цемент шарлар машина мойи суртилган шиша пластинкалар устига қўйилади. Шарлар пластинкада доира шаклида ёйилиб, диаметри 7-8 см га баландлиги 1см га етгунгача цемент пластинкалар стол четига секин-секин урилиб турилади. Ҳосил бўлган кулчалар нам пичоқ билан тексиланади ва температураси 20±5°С бўлган герметик қопқоқли ваннада нам шароитда бир сутка сақланади. 2. Цемент кулчадан иккитаси токчали тунука идишга жойланади. Токчанинг пастки қисми сувга ботган бўлиб, идиш тагидан 2 см юқори, устки қисми эса сув сатхидан 3 см юқорида бўлиши керак. Бунда сув сатхини бир-хилда ушлаб туриш учун тунука идиш сувли банкага резина шланг ёрдамида туташтирилади. Тунука идишнинг қопқоғии ёпилади ва бу газ ёки электр плиткага қўйилади. З. Цемент кулча 4 соат қайнатилади, кейин шу идишнинг ўзида 20±2°С температурагача совитилади. Цемент кулчанинг юзаси лупада кўриб чиқилади. Агар цемент кулчада узун дарзлар ва уларнинг шаклида сезиларли ўзгариш бўлмаса, цемент бўтқасининг хажми текис ўзгарган бўлади ва ишлатиш учун яроқли хисобланади. 12.1 расм. Цемент хамири шаклининг меъёрий ўзгариши 12.2 расм. Цемент ҳамири шаклининг қониқарсиз шаклда ўзгариши Қинғир-қийшиқ шкалали чизғич билан ўлчанади. Ваннадан олинган цемент кулчаларининг устида қуйидаги кўринишлар бўлиши мумкин. Ишлатишга яроқли цемент тоши хажмининг бир тексида ўзгариши 12.1. расм. Синаш натижалари жадвалга ёзиб борилади. 12.1 жадвал Сув цемент нисбати Цемент кулчаларининг номери Синаш натижалари Цементнинг сифати қайнатганда Буғланганда юқори босимли буғ козонида Хулоса: ГОСТ талабига мос келади, мос келмайди (кераксизи ўчирилсин). Бажарди: ____________ Қабул қилди: _________ Download 462.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling