Услубий кўрсатманинг тузилиши


Download 159.5 Kb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi159.5 Kb.
#1554667
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бетон тўлдиргич тех тажриба иши 2013


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари технологияси” кафедраси




БЕТОН ТЎЛДИРГИЧЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

фанидан тажриба машғулотларини бажариш учун




Услубий кўрсатма


Тошкент-2013

Муаллифлар: Ш.Т.Рахимов. “Бетон тўлдиргичлари технологияси ” фанидан тажриба ишларини бажариш учун услубий кўрсатма. (Ш.Т.Рахимов, 2013 йил, 16бет).


Мазкур услубий кўрсатма 5340500 - “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш”, 5111000-Касб таълими (5340500 - “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш”) йўналишлари талабаларига “Бетон тўлдиргичлари технологияси” фанидан тажриба ишларини бажариш учун тайёрланган.
Тақризчи: Нуритдинов Х.Н. – ТАҚИ, “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари технологияси” кафедраси доценти.

Услубий кўрсатма “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари технологияси” кафедраси кенгашида кўриб чиқилган.


Кенгаш баёни – №__, “___”____________2013 йил.

Кафедра мудири доц.Махмудова Н.А.


Услубий кўрсатма Муҳандислик қурилиш инфраструктураси факультети Илмий-услубий кенгаши томонидан тасдиқланган ва чоп этишга рухсат берилган. Кенгаш баёни – №__, “___”____________2013 йил.

Илмий-услубий кенгаш раиси доц.Тошпўлатов С.А.


СЎЗ БОШИ
Ўзбекистонда кабул қилинган «Таълим тўғрисида"ги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим жараёнининг узлуксиз бўлиши, уни жаҳон андозалари талабига тўлиқ мос келишини таъминлаш, замон талабига жавоб берадиган юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш асосий мақсад қилиб кўйилган.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал қадамлар билан ривожланиши ҳар бир соҳанинг, тармоқнинг юксалишини, техник-иқтисодий самарадор-лигини ошишини тақазо қилади.
Қурилишда маблағни иқтисод қилиш энг долзарб муаммолардан ҳисобланиб, халқ хўжалиги тармоғининг ялпи материал ишлаб чиқариш маҳсулоти ҳажмининг учдан бир қисмини ташкил этади.
Ҳозирги даврда қурилиш материалларини ишлаб чиқаришнинг такомиллашиб бориши, тараққий этиши ва иқтисодий самарасининг ошиб бориши маълум даражада хомашё маблағларидан унумли фойдаланиш, табиий ресурсларни оқилона қўллаш ва ҳар хил тармоқдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тўлиқ фойдаланиш билан боғлиқдир.
Тўлдиргичлар – бу маълум заррачалар таркибига эга, табиий ва сунъий қурилиш материал бўлиб, бетон ва темир-бетон конструкциялар нархининг 30-50% ни ташкил қилади. Ғовакли тўлдиргичларни ўрганиш, уларни тўғри танлаш, меъёрий ишлаб чиқариш ва қурилишда қўллаш халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга. Ғовак тўлдиргичлар бетоннинг саксон фоизгача хажмини ташкил қилади, цемент ва бошқа боғловчиларни сарфланишини кескин камайтиради, улар бетон таркибидаги юқори бахоли қурилиш ашёси хисобланади.
Ғовак тўлдиргичлар бетонларда қаттиқ структура ҳосил қилади, у эса чўкиш деформацияларини қабул қилиб, чўкишни камайтиради.
Услубий қўлланмада келтирилган тажриба ишларида тўлдиргичларнинг (керамзит, аглопорит ва бошқа сунъий ғовак тўлдирувгичлар) асосий хусусиятлари тажриба йўли билан аниқланади.
Тўлдиргичларнинг қўлланиш сохаси ҳар хил, бироқ бетон ва темир-бетон конструкциялари учун ишлаб чиқилган ғовак тўлдиргичларни Давлат андозалари талаблари бўйича синаш зарур.

Download 159.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling