Гбм (давоми). Пц қотиши. Цемент тошининг структураси ва уни замонавий физик-кимёвий усулларда тадқИҚ этиш. Пц тоши коррозияси, хоссалари, ишлатилиши
Download 91.5 Kb.
|
10-маъруза ГБМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Портландцементнинг қотиши Қотиш жараёни.
- Портландцемент ишлаб чиқариш схемаси
ГБМ (ДАВОМИ). ПЦ ҚОТИШИ. ЦЕМЕНТ ТОШИНИНГ СТРУКТУРАСИ ВА УНИ ЗАМОНАВИЙ ФИЗИК-КИМЁВИЙ УСУЛЛАРДА ТАДҚИҚ ЭТИШ. ПЦ ТОШИ КОРРОЗИЯСИ, ХОССАЛАРИ, ИШЛАТИЛИШИ Режа: Портландцементнинг қотиши. Цемент тоши коррозияси Портландцементнинг хоссалари ва хусусиятлари Портландцементнинг қотиши Қотиш жараёни. Цемент сув билан аралаштирилганда майин елимсимон модда ҳосил бўлади ва аста-секин қуюқлашиб қота бошлайди. Цементнинг қуюқланиш даври 5-10 соат давом этади, сўнг кристалланиш даври бошланади. Цемент гидроминералларининг кристалланиш жараёни муайян шароитда йиллаб давом этади. Цемент гидратацияси мураккаб кимёвий ва физик-кимёвий жараёнларни ўз ичига олади. Цемент клинкерининг ҳар бир минерали сув билан бирикиб гидроминералларни ҳосил қилади. Қуруқ усул: хом ашё аралашмаси декарбонизатордан келади Ҳўл усул: Хом ашё аралашмаси шламбассейндан келади Портландцемент ишлаб чиқариш схемаси 1-гилтупроқ ва оҳактош карердан келади; 2-хомашёни тайёрлаш; 3-дозатор; 4-айланма хумдон; 5-ёқилғи узатиш; 6-клинкерни узатиш; 7-клинкер омборхонаси; 8-гипсни майдалаш ва дозировкалаш; 9-гипс омборхонаси; 10-клинкерни (гипсни) майдалайдиган қувурсимон тегирмон; 11-пневматик насос; 12-компрессор; 13-цемент омборхонаси (силослар); 14-цементни қоплаш. Гидратация жараёнининг бошланиш босқичида алит сув билан реакцияга киришиши натижасида калцийли гидросиликат ва гидрооксид ҳосил бўлади: 2(3CаО.СиО2)6Ҳ2О3CаО.2СиО2.3Ҳ2О+3Cа(ОҲ)2 Белит сув билан аста-секинлик билан реакцияга киришиб, қуйидаги гидроминерални ҳосил қилади: 2(2СаО.СиО2) +4Ҳ2О3CаО.2СиО2.3Ҳ2О+Cа(ОҲ)2 Уч калцийли алюминатни сув билан реакцияси қуйидагичадир: 3СаО.Ал2О36Ҳ2О3CаО.Ал2О3.6Ҳ2О Цементнинг қотишини секинлаштириш учун 3-5% (цемент массасига нисбатан) миқдорида табиий гипс клинкер туюлаётган вақтда киритилади. Калций сулфати уч калцийли алюминат билан сув иштирокида бирикиб калций гидросулфоалюминатини (эттрингит минерали) ҳосил қилади: 3СаО.Ал2О33(СаСО4.2Ҳ2О)26Ҳ2О=3CаО.Ал2О3.3СаСО4.32Ҳ2О Са(ОН)2 га тўйинган қоришмада эттрингит коллоид эритма холатида 3СаО.Ал2О3 юзасини қоплайди, гидратация жараёнини ва натижасида цементнинг қотишини секинлаштиради. Эттрингит минерали ҳосил бўлиши цемент тошининг бошланғич мустаҳкамлигини ошишига шароит яратади. Тўрткалцийли алюмоферрит сув билан бирикиб гидроалюминат ва гидроферрит ҳосил қилади: 4СаО.Ал2О3.Фе2О3+мҲ2О=3CаО.Ал2О3.6Ҳ2О+CаО.Фе2О3.нҲ2О Ҳосил бўлган гидроферрит цемент гели таркибини ташкил этади. Download 91.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling