Гбм (давоми). Пц қотиши. Цемент тошининг структураси ва уни замонавий физик-кимёвий усулларда тадқИҚ этиш. Пц тоши коррозияси, хоссалари, ишлатилиши


Download 91.5 Kb.
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi91.5 Kb.
#1532468
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-маъруза ГБМ

Қуюқланиш даври. Вика асбоби ёрдамида аниқланади. Игна тагликка 1-2 мм етмаганда қуюқланиш даври бошланганини, игна қоришмага 1-2 мм гагина кирса, қуюқланиш охирлаганини билдиради. Оддий цементларда қуюқланиш 45 минутдан кейин бошланиб, 10 соатгача давом этади. Цементнинг қуюқланиш даври клинкерни майдалаётган пайтда 3-5% гипс (массага нисбатан) қўшиб бошқарилади.
Ҳажмининг бир текисда ўзгармаслиги эркин холдаги СаО ва МгО лар гидратациясидан ҳосил бўладиган ички зўриқиш натижасидир. Бу хосса нормал қуюқликдаги цемент ҳамирини 24 соатдан кейин 3 соат давомида сувда қайнатилиб, радиал ёриқларнинг ҳосил бўлмаслиги билан аниқланади.
Портландцемент активлиги ва маркаси ўлчамлари 4х4х16 см ли, цемент-қум 1:3 нисбатдаги қоришмасидан (масса бўйича), с/ц=0,4 бўлган, 28 сут давомида қотган (биринчи суткада қолипда ва 27 сут хона ҳароратидаги сувда) намуналар синаб топилади. Намуналар аввал эгилишга синалади, сўнг ҳосил бўлган яримталик призмалар сиқилишдаги мустаҳкамликка синалади. Цемент активлиги сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига баробар катталикдир. Цемент маркалари эса, яхлит катталик бўлиб, 400, 500, 550 ва 600 (кг/см2).
Цемент қотаётганда иссиқлик ажратиб чиқариши унинг минералогик таркибига боғлиқ. Иссиқлик ажралиши юпқа конструкцияларда ёриқлар ҳосил қилмайди, аммо массив конструкцияларда ҳарорат фарқи 400С гача кўтарилиши мумкин. Ҳарорат фарқидан ҳосил бўлган ички зўриқиш конструкцияларнинг бузилишига олиб келади. Буни огоҳлантириш учун паст экзотермикли цемент ишлатиш, цемент миқдорини камайтириш, зарур ҳолларда сунъий совутиш мумкин.
Цемент қабул қилиш қоидаларига биноан у партияларда заводлардан юборилади ва жойларда қабул қилинади. Цемент заводининг қувватига қараб цемент партияси 300 дан 4000 т гача бўлиши мумкин. Цемент ҳақидаги маълумот паспортда қайд этилиб партияси билан бирга жойларга юборилади. Паспортда цементнинг номи, маркаси, нормал қуюқлиги, қўшимчалар миқдори ва иссиқлик билан ишлангандаги активлиги кўрсатилади. Цементни қабул қилувчи ташкилот уни физик, механик хоссаларини, шу жумладан 3 ва 28 сут мустаҳкамлигини, яъни маркасини аниқлайди.
Цемент бўйича барча шикоятлар у қабул қилингач 10 кун ичида ишлаб чиқарувчига етказилиши лозим.
Цемент ташкилотларга платформаларда, автоцементо- возларда ёки кўпқатламли қопларда юборилади. Цемент ташилаётганда ва сақланаётганда намлик ва ифлосланишдан эҳтиётланиши керак. Цементнинг турлари алоҳида сақланиши ва бирга қўшиб ишлатилмаслиги шарт.

Download 91.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling