Гбм (давоми). Пц қотиши. Цемент тошининг структураси ва уни замонавий физик-кимёвий усулларда тадқИҚ этиш. Пц тоши коррозияси, хоссалари, ишлатилиши
Download 91.5 Kb.
|
10-маъруза ГБМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Портланд цементнинг хоссалари ва хусусиятлари
- Майдалик даражаси
- Сувга талаби.
Коррозиянинг учинчи тури. Бу турдаги коррозия сулфат тузлари мавжуд қоришмалар таъсирида юз беради:
3СаО.Ал2О3.6Ҳ2О+3CаСО4+25Ҳ2О=3CаО.Ал2О3.3CаСО4.32Ҳ2О Бу реакция жуда кўп миқдорда сувни бириктириши билан характерлидир. Уч калцийли гидросулфоалюминат (эттрингит минерали) ҳосил бўлишида унинг ҳажми 2 марта кенгаяди. Цемент тоши микроғовакларида эттрингитнинг кристалланишидан ҳосил бўлган ички босим микроёриқлар пайдо бўлишига олиб келади. Буни цемент бацилласи коррозияси деб юритилади. Бу турдаги коррозия айниқса шўрланган ерларда муфассал кузатилади. Коррозиядан сақланиш учун сулфат муҳитига чидамли цементлар ишлатилади. Хусусий холларда цемент тошида ишқорий коррозиялар ҳам кузатилади. Цемент тошига биринчи ҳолатда кучли ўювчи натрий ёки ўювчи калийнинг таъсири, иккинчи ҳолатда эса цемент тоши ичидаги Са(ОН)2 таъсирида юз бериши мумкин. Биринчи ҳолатдаги ишқорий коррозия цемент тошида сода ва поташ ҳосил бўлиши билан характерланади ва коррозия шиддатли кечади. Иккинчи ҳолатда эса ишқорий коррозия бир неча ўн йиллар давом этиши мумкин. Портланд цементнинг хоссалари ва хусусиятлари Цемент хоссаларига майдалик даражаси, нормал қуюқлиги, қотиш даври, маркаси ва ш.к. киради. Цементнинг кимёвий ва минерал таркиблари юқорида баён этилган бўлиб, улар хом ашёнинг таркибига қараб бироз ўзгариши мумкин. Цементнинг материал таркибига (масса бўйича, %) клинкер, гипс, минерал қўшимчалар, пластифицирловчи ва гидрофобловчи қўшилмалар киради. Бундай қўшилмалар цемент массасига нисбатан 0,1-0,3% миқдорда цемент туйиш пайтида киритилади. Майдалик даражаси қуруқ ҳолатдаги цементнинг №008 элакдаги (тешик ўлчамлари 0,08 мм) қолдиғи билан аниқланади. Цемент ушбу элакдан камида 85% ўтиши керак. Бу усулдан ташқари цементнинг майдалик даражаси унинг дисперслигини аниқлаш усули билан ҳам амалга оширилади. Оддий 400 маркадаги цементнинг дисперслиги, яъни солиштирма юзаси 2500-3000 см2г бўлиши мумкин. Зичлиги. Цемент зичлиги 3,05-3,15 г/см3. Минерал қўшимчалар цемент зичлигига таъсир этиши мумкин. Тўкилган ҳолатдаги зичлиги 1100кг/м3 атрофида, ўртача зичлаштирилганда 1300 кг/м3. Сувга талаби. Цементнинг бу хоссаси нормал қуюқликдаги цемент ҳамирини олишга зарур бўлган сув миқдори билан (цемент массасига нисбатан % ҳисобида) белгиланади. Цемент ҳамирининг нормал қуюқлиги Вика асбобининг ҳаракатланувчи пестиги тагликка 5-7 мм қолган ҳолатда белгиланади. Цементнинг сувга талаби 22-28% атрофида. Гидравлик қўшимчаларнинг цемент клинкерига қўшилиши сувга бўлган талабни 32-37% гача ошириши мумкин. Download 91.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling