Бу билан Синф хоналарда №0341-16-сонли Сан Қ ва м талабларининг 2. ва 12. банди талаблари бузилган


Download 15.82 Kb.
Sana02.11.2023
Hajmi15.82 Kb.
#1740305
Bog'liq
17 мактаб акт


24.10. 2023 йил Қува тумани № 17- сонли мактаб

Малумотнома


Мактаб ўқув биноси Қува тумани Тахтакўприк МФЙ жойлашган лойихавий 2 қаватдан иборат бўлиб 2-дона ўқув биноси мавжуд. Ташкилотда хозирги кунда жами 945 нафар ўқувчилар 2 – босқичда таълим олмоқдалар. Ходимлар сони 96 нафарни, синф хоналар сони 36 тани ташкил этади. Худудга тоза ичимлик суви тармоғи киритилган. Бинога кириш қисмига ўқувчилар хамда ўқитувчилар учун қўл ювгичлар ташкилланган бўлиб,ишчи холатда эмас. Маиший чикиндилар учун вақтинча ахлат ташлаш майдончасида хозирги кунда маиший чиқиндилар тўпланиб қолган. Мактабни 8- ўринли ташқи хожатхона биноси фасад қисмлари жорий таъмирга мухтож холатда, хожатхонада кундалик зарарсизлантириш ишлари олиб борилмаган.
Бу билан Синф хоналарда № 0341-16-сонли Сан Қ ва М талабларининг 12.1 ва 12.7 банди талаблари бузилган.
Текширув куни синф хоналар танлов асосида ўрганилганда жумладан:
Кимё хонаси- Хонага оқин сув тармоғи киритилмаган. Ўқувчилар шахсий гигиенаси учун қўл ювгичлар ташкилланган бўлсада совун ва бир марталик қўл артиш салфеткаси билан таъминланмаган. Ўқувчилар учун тажриба ўтказиш ( втяжний ) шкафи тутун тортувчи труббалари қўйилмаган. Синф хонада ўқувчилар учун кийим илгичлар етишмайди, кундалик нам тозалов ишлари сифатсиз олиб борилган.
Кимё хонаси лабараторияси- Хонада кундалик нам тозалов ишлари олиб борилган. Шахсий гигена учун ташкилланган қўл ювгич носоз холатда. Ўқувчилар учун 1- ёрдамга дори –дармонлар хамда тажриба ўтказиш учун реактивлар етишмайди. Хона учун алохида тозалов анжомлари ( пол латта, пол артгич, пақир ва бошқалар ) ташкилланмаган.
Бу билан Синф хоналарда № 0341-16-сонли Сан Қ ва М талабларининг 4.10, 4.27, 6,2-бандлари талаблари бузилган.
Қаватли ўқув биноси- 2 та синф хонаси иш фаолиятда бўлиб, синф хоналарда айрим сунний ёритгичлар носоз, кундалик нам тозалов ишлари сифатсиз олиб борилмаган, хона майдони ўқувчилар сонига нисбатан тор холатдалиги аниқланди.
1 А-Синф хонаси - Хонада кундалик нам тозолов ишлари сифатсиз олиб борилган. Шахсий гигиена учун қўл ювгичлар ташкилланган бўлсада, совун ва бир марталик қўл артиш салфеткалар билан таъминланмаган. Мавжуд сунний ёритгичлар тўлиқ ишчи холатда эма.
3-А Синф хонаси - Хонада кундалик нам тозолов ишлари сифатсиз олиб борилган. Шахсий гигиена учун қўл ювгичлар ташкилланган бўлсада, совун ва бир марталик қўл артиш салфеткалар билан таъминланмаган.
Бу билан синф хоналарда № 0341-16-сонли Сан Қ ва М талабларининг 4,9, 4.27 ва 6,2, 12.3-бандлари талаблари бузилган.
Спорт зали- Бинога оқин сув тармоғи киритилмаган. Спорт зали – майдони 9х18 метрни ташкил этиб, ички фасад қисмлари жорий таъмирга мухтож холатда. Сунний ёритгичлар ишчи холатда. Ўқувчилар учун ўриндиқлар етишмайди. Спорт залида , ўғил ва қиз болалар кийим алмаштириш хоналарида кундалик нам тозолов хамда зарарсизлантириш ишлари олиб борилмаган, ўқувчилар шахсий гигиенаси учун қўл ювгичлар ташкилланмаган.
Бу билан Спорт залида № 0341-16-сонли Сан Қ ва М талабларининг 4.14-4.15- 12.14 бандлари талаблари бузилган.
Қува тумани СЭО ва ЖСБ санитария врачи: С. Абдиев.
№ 17- сонли мактаб директори : А. Ахмаджонов
Юқоридагиларга асосланиб Қува туман СЭО ва ЖС бўлими № 17- сонли мактаб маъмуриятига ўтказилган текширув якуни бўйича муасасада аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этган холда қуйидаги ишларни бажарилишини талаб қилади:
1.Бошлангич синф ўқув хоналарида ўқувчилар шахсий гигиенаси учун совун ва бир марталик қўл артиш салфеткалари билан таъминлашни назоратга олиш: муддати: доимий
3. Кимё хонасига тажриба ўтказиш шкафини тутун тортувчи қисмини ( труббасини) қўйилишини назоратга олиш; муддати: 3 кун
4.Лабараторияси хонасида 1- ёрдам учун дори-дармонлар хамда тажриба ўтказиш реактивлари билан тўлиқ таъминлаш, хамда шахсий гигиена учун шароит яратиш: муддати доимий
5.Спорт зали биносини ички фасад қисмларини жорий таъмирлаш, бинода ўқувчилар қўл ювишлари учун шароит яратиш, кундалик нам хамда зарарсизлантирувчи воситалар билан тозалов ишларини олиб бориш: муддати: 3 кун
6.Худуддан маиший чиқиндиларни ўз вақтида худуддан олиб чиқиб кетилишини назоратга олиш: муддати: 3 кун
7.Ташқи хожатхона биносида кундалик зарарсизлантириш ишларини доимий олиб бориш: муддати: доимий

Қува туман СЭО ва ЖСБ санитария врачи: С. Абдиев.
Download 15.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling