Жисмоний шахсга банк картасини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича оммавий оферта шартномаси


VII. ТАРАФЛАР ЎРТАСИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


Download 282.61 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana30.04.2023
Hajmi282.61 Kb.
#1413939
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
dpxty8Y9x2RNrpmJsz6i9frqXKAWBbaZwlkFRPi9kOiqOfisfx93LTIoCvKrUZfv

VII. ТАРАФЛАР ЎРТАСИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ 
7.1. Фойдаланувчи банкнинг барча кўрсатилган хизмат ҳақини банк тарифи бўйича тўлашга 
розилик беради (https://xb.uz). 


7.2. Банк пластик карточкаси очилиши учун ундириладиган тўловлар фойдаланувчи ҳохишига 
кўра банк кассасига нақд ва нақдсиз кўринишда олдиндан амалга оширилиши мумкин ёки тўловлар 
картанинг ҳисоб рақамига дастлабки келиб тушган пул маблағидан банк тарифи бўйича автоматик 
тарзда ундирилади.
7.3. Банк томонидан мазкур шартномага асосан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар акцептсиз 
равишда ҳисобдан чиқарилади. Фойдаланувчи кўрсатилган хизматлар учун тўловларни бошқа 
ҳисобварақлардаги маблағлардан нақд ёки нақд пулсиз шаклда ҳам амалга ошириши мумкин. 
7.4. Банк банк Тарифларини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлиб, бунда банк Тарифларга киритилган 
ўзгартиришлар ҳақида, улар кучга киришидан 10 кун олдин, хизмат кўрсатиш пунктларида
шунингдек банкнинг интернет тармоғидаги www.xb.uz веб сайти саҳифаларида жойлаштириш орқали 
xабардор қилади. 
VIII. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ 
Фойдаланувчининг жавобгарлиги: 
8.1. банк карта ҳисобварағида амалга оширилган операцияларнинг қонунийлигига ва банкка 
тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига. 
8.2. банк карта ҳисобварағидан нотўғри фойдаланиши ёки ноқонуний ҳаракатлари натижасида 
Банкка етказилган зарарларни тўлиқ қопланишига; 
8.3. Банк картаси йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги тўғрисида банкка ёзма ариза ва/ёки телефон 
орқали хабар бермаслиги оқибатида, банк картаси орқали амалга оширилган операцияларга. 
8.4. Фойдаланувчи ўз номига расмийлаштирилган пластик картанинг пин-кодини махфийлиги ва 
бегона шахсларга ошкор этилмасилиги бўйича жавобгардир. 
Банкнинг жавобгарлиги: 
8.5. Банк картаси ҳисобрақами бўйича нотўғри ёки хато бажарилган тўловлар учун, бунда, 
нотўғри ёки хато бажарилган тўловларни бекор қилиниши билан Банкнинг жавобгарлиги чекланади. 
8.6. Электрон тўловларни амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлари банк 
томонидан бузилган тақдирда, у фойдаланувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган 
электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 
10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўланади. 
8.7. Банк қуйидаги ҳолларда жавобгарликдан озод этилади: 
- халқаро ва маҳаллий тўлов тизимида, шунингдек банклараро электрон тўлов тизимларида рўй 
бериши мумкин бўлган узилишларда; 
- учинчи шахслар томонидан Банк карталарига хизмат кўрсатиши рад этилганда; 
- банк картаси воситасида харид қилинган товар, иш (хизмат) сифатига; 
- фойдаланувчи манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган даражадаги учинчи шахслар 
томонидан банк картаси орқали амалга ошириладиган операцияларга ўрнатилган лимитлар, 
чекловлар ва бошқа тўловлар; 
- фойдаланувчи томонидан шартнома шартлари бузилганда ёки фойдаланувчи томонидан 
ноқонуний ҳаракатлар содир қилинган ҳолда; 
- банк картаси эгасининг рухсатисиз ёки банк картаси йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги 
тўғрисида банкка ёзма ариза тақдим қилинишидан олдин банк картаси воситасида бажарилган 
операциялар; 
- фойдаланувчи карта маьлумотларини учинчи шахсларга ошкор этиш натижасида ёки уни 
иштирокисиз картадан банк операциялари амалга оширилса, ушбу амалга оширилган амалиётлар 
бўйича; 
- банк карта фойдаланувчидан кўрсатилган ҳизматлари учун эквайер томонидан ундирилаётган 
комиссион тўлов миқдори ва тури, шунингдек, ЭКВАЙЕР томонидан юборилган транзакцияларнинг 
суммаси бўйича; 
- Карта сақловчи, картадан фойдаланиш қоидаларини бузган бўлса ва Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонунларига зид ҳаракатларни амалга оширганда; 
- Карта сақловчи, картани ёки PAN, CVV/CVC ва PIN кодни ўзининг маъсулиятсизлиги 
натижасида йўқолишига йўл қўйганда; 
- Транзакциялар, Карта сақловчи томонидан, банкка, картани ёки PIN кодни йўқолганлиги 
тўғрисидаги ёзма равишда тақдим этилган аризадан аввал амалга оширилган бўлса. 
8.8. Енгиб бўлмайдиган ёнғин, сув тошқини, зилзила, электр тармоғининг узилиши/тўхтатилиши 


ва тарафлар имкониятидан ташқари тўсиқлар (форс-мажор ҳолатлари) вужудга келганда ҳамда шу 
каби мавжуд бўлган бошқа ҳолатларда тарафлар мажбуриятлардан қисман ёки тўлиқ озод этилади. 
8.9. Бундай фавқулодда ҳодисаларга қуйидагилар киради: сув тошқини, ёнғинлар, зилзила, 
портлаш, тўфонлар, тупроқнинг чўкиши, эпидемиялар ҳамда бошқа табиий офатлар, давлат 
органларининг қарорлари, шунингдек урушлар ёки уруш ҳаракатлари. 

Download 282.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling