комиссия суммасини музлатиш.
Акцепт – Офертанинг тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиниши.
Офертани Акцептлаш шартнома
тузилганигини вужудга келтиради ва ҳуқуқий аҳамиятга эга.
PAN – (Primary Account Number) Тўлов пластик картани юзидаги 16 хонали рақамлар мажмуаси.
CVV/CVC – (Card Verification Value/Code) on-line тўловларни амалга оширувчи, пластик картани
орқа томонидаги рақамлар мажмуасининг охридаги 3 та хонали рақамлардан иборат махсус код.
II. ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ
2.1. Оферта шартномасини акцептлаган фойдаланувчига банк ҳисобварағини (миллий валютада
ва чет эл валютасида) очиш, банк карталарини чиқариш, шунингдек
ушбу шартнома ва амалдаги
қонун ҳужжатларига мувофиқ банк картаси ҳисобварағига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган
муносабатлар шартнома предмети бўлиб ҳисобланади.
III. ОФЕРТАНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ
3.1. Ушбу офертани акцептловчи барча шахслар (қуйида матнда «Фойдаланувчи» деб
юритилади):
a) банк картасини очиш ва уларга хизмат кўрсатишдан манфаатдор;
b) банк картасининг очиш шартлари ва маълумотлари билан биз томонимиздан тақдим этилган
“Шартлар” да танишиб чиққан;
c) Ўз ҳақидаги маълумотни очмаган ҳолда банк картасини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш
мумкин эмаслигини тушунади, ва Банкка керакли маълумотни тақдим этишни истайди;
d) Тарафларнинг банк картасини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ҳаракати
Банк филиали ёки “Xalq Mobile” иловаси орқали амалга оширилишини тушунади;
e) Банкдан ёзма ҳужжатлар Фойдаланувчига банк филиалидан ёки
электрон шаклида Шахсий
кабинетда тақдим этилиши мумкинлигини тушунади ва ҳужжатларни олишнинг бундай шаклини ўзи
учун мумкин деб ҳисоблайди;
f)
Оферта билан танишиб, офертада таклиф этилган барча
шартларни тушунганлигини
билдиради.
3.2. Ушбу оферта билан боғлиқ бўлган барча масалалар юзасидан 71 210-20-02, 1106
телефон
рақами орқали, info@xb.uz электрон почта манзили орқали боғланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: