Ш а р т н о м а бўз тумани 10-март 2016-йил Ушбу шартнома Улуғнор-мазгилсой ирригация тизими бошқармаси номидан, бундан буён ижарага берувчи деб аталувчи бошқарманинг амалдаги низомига асосланиб бошқарма бошлиғи К


Download 38.5 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi38.5 Kb.
#1175740
Bog'liq
ШАРТНОМА ВОСИД


Ш А Р Т Н О М А
Бўз тумани 10-март 2016-йил
Ушбу шартнома Улуғнор-мазгилсой ирригация тизими бошқармаси номидан, бундан буён ижарага берувчи деб аталувчи бошқарманинг амалдаги низомига асосланиб бошқарма бошлиғи К.Абдуллаев бир томондан, Шаҳрихон тумани Намозгоҳ МФЙ, Зебинисо кўчаси, 1-уйда яшовчи фуқаро Д.Яминов ижарага олувчи деб аталувчи иккинчи томондан ушбу шартнома қуйидагилар ҳақида туздик.
1. ШАРТНОМА МАЗМУНИ
Ушбу шартнома Шаҳрихон туманидаги Шаҳрихонсой канали оқим бўйлаб чап томон ҳимоя худуди минтақасидаги ПК 987+68 дан ПК 987+98 гача жойлашган 0,04 га хажмдаги бўш ер майдонига яшил ҳудуд барпо этиб – арча экиш учун Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлигининг 2008-йил 9-май кунги № 04/30-205-сонли хабарномаси, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2008-йил 31-май кунги 32-сонли Улуғнор-мазгилсой ирригация тизими бошқармасининг 2010-йил 11-январ кунги 7-А сонли буйруқларини ижросини таъминлаш ва сув хўжалигини ҳодимларини моддий рағбатлантириш мақсадида тузилди.
2, ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2. Ижарага берувчи томонидан Шаҳрихон туманидаги Шаҳрихонсой каналини чап қирғоғидаги ҳимоя худудидаги 0,04 га майдонга 20 туп арча экиш учун шартнмоа асосида вақтинчалик фойдаланишга берилади.
3. ИЖАРАЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1 Шаҳрихон туманидаги Шаҳрихонсой каналини чап қирғоғидаги ҳимоя худудидаги 0,04 га майдонга яшил ҳудуд барпо этиб – арча экиш учун шартнома асосида вақтинчалик фойдаланишга олади.
3.2 Ижарага олинган ерга жами 20 туп арча экишни ўз бўйнига олади.
3.3 Ижарага олинган ер майдонини техник хавфсизлиги, санитария ҳолати ва ернинг унумдорлиги учун жавоб беради.
3.4 Ушбу майдонга ижарага берувчининг рухсатисиз ўзгартириш киритилмайди.
3.5 Экилган 20 туп арчаларнинг 10 тупи яъни 50 % бошқармага қолган 10 тупи ижарачига деб ҳисобланади. Олинган даромаднинг 50% бошқарма хисоб-қитоб бўлимига топширилади.
3.6 Барча ҳисоб китобларни томонларни розилиги билан экилган арчалар етилиб кесилганда ва шартнома муддати тугагандан сўнг тузилган далолатномалар асосида бажарилади.
3.7 Ушбу Шаҳрихон тумани бўлимига қарашли Шаҳрихонсой каналини механизм ёрдамида тозаланганда, ижарага олувчи машина ва механизаторларни ишлаши учун шароит яратиб беришни ўз зимасига олади.
4. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
4.1 Ижарачи томонидан етиштирилган арча махсулотларини 50% бошқармани хўжалик юритувчи бўлимига топширилади.
4.2 Нарх-наво ўзгариши муносабати билан ижара ҳаққи ўзгариши мумкин.
4.3 Ижара олувчи томонидан шартномада кўрсатилган тўловлар ўз вақтида ҳақ тўланмаган ёки кечиктирилган тақдирда тўлов суммасининг 0,4% миқдорида пеня тўлайди, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50% ортиқ бўлмаслиги керак.
5. ФОРС МАЖОР
5. Ҳар-ҳил табиий офатлар: сув тошқини, ёнғин, зилзила ва бошқалар натижасида экилган арчаларга етказилган зарарни тўлашни (Д.Яминов) Улуғнор-мазгилсой ирригация тизими бошқармаси ўз зиммасига олмайди.
6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
6.1 Келишмовчиликлар ва низоли ҳолатлар келиб чиққан тақдирда томонлар, яъни ижарага берувчи томонидан огоҳлантирилиб берилиб ер қайтариб олинади.
6.2 Ижарачи томонидан ўзбошимчалик билан ўзгартириш ёки сотиш ҳоллари аниқланса Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан тегишли суд органлари орқали ҳал қилинади.
6.3 Шартнома кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги тақдирда етказилган зарарни қоплаш жавобгарликдан озод этмайди.
7. ШАРТНОМА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
7.1 Шартнома муддати тугагандан сўнг ўз кучини йўқотади, ёки ҳар иккала томон келишувига асосан янгитдан шартнома тузишлари мумкин.
7.2 Тарафларни ўзаро келишувига асосан муддатдан олдин шартномани бекор қилиш мумкин.
8. ШАРТНОМА МУДДАТИ
8. Ушбу шартнома икки нусхада тузилди. Шартнома муддати 2016-йил 10-март кунидан кучга киради ва амал қилиш муддати 2024-йил 10-март кунига қадар белгиланади.
9. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ



ИЖАРАГА БЕРУВЧИ”
Бўз шахарчаси

А.Икромов кўчаси 64-уй


Бошлиқ: К.Абдуллаев


ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”
Шаҳрихон тумани Намозгоҳ МФЙ, Зебинисо кўчаси, 1-уй.
Шаҳрихон туман ИИБ,
паспорт серияси CL 2275047

Ижарачи: Д.Яминов



Улуғнор-мазгилсой ирригация тизими


бошқармаси ҳуқуқшуноси: Р.Тошматов

Улуғнор-мазгилсой ирригация тизими бошқармаси томонидан 2016-йил «____»__________- куни рўйхатга олинди. № _____





Download 38.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling