Тиқхмми “мту” нинг қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ирригация ва мелиорация” кафедраси reja 1


Download 0.81 Mb.
bet1/5
Sana07.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1337320
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-amaliy


МАВЗУ: Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш фанининг мазмуни предмети,мақсади ва вазифалари
ТИҚХММИ “МТУ” НИНГ ҚАРШИ ИРРИГАЦИЯ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНСТИТУТИ
Ирригация ва мелиорация” кафедраси

REJA


1.
  • GMTF faning maqsadi va mazmuni

2.
  • GMTF ning holati

3.

4.
  • Adabiyotlar ro’yxati

5.
  • BBB

ГМТФ фанининг мақсади ва мазмуни


Фаннинг мақсади: талабаларга режалаштирилган сув сарфи миқдорини суғориш манбаидан бош гидротехник иншоот ёрдамида мўлжалланган вақт давомида олиш, уни исроф қилмасдан суғориш тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, сувдан фойдаланиш режаларини тўзиш ва амалга ошириш, суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини назорат ќилиш ва уларни яхшилаш тадбирларини ишлаб чиќиш, суғориш ва заҳ қочириш тармоқлари ўзанларини оқизиқлар ва бегона ўтлардан тозалаш, сув исрофгарчилигига қарши маҳсус комплекс чора-тадбирларни илмий асосланган ҳолатда ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш.
Фаннинг мазмуни: мавжуд гидромелиоратив тармоғини мукаммаллаштириш ҳолатини яхшилаш, сув тақсимоти жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш, суғориш майдонларини мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ишлаб чиқариш жараёнларидаги ишларни механизациялаш, комплекс сув хўжалиги тадбирларини амалга ошириб бориб мелиорациялашган майдонлардан барқарор қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини мунтазам равишда ошириб бориш.

ГМТФ фанининг вазифаси


Фаннинг вазифаси: сув истеъмолчилари учун режалаштирилган сув сарфи миқдорини суғориш манбаидан бош гидротехник иншоот ёрдамида мўлжалланган вақт давомида олиш, уни исроф қилмасдан суғориш тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, сувдан фойдаланиш режаларини тузиш ва амалга ошириш, суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини назорат қилиш ва уларни яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқиш, суғориш ва заҳ қочириш тармоқлари ўзанларини оқизиқлар ва бегона ўтлардан тозалаш, сув исрофгарчилигига қарши махсус комплекс чора- тадбирларни илмий асосланган ҳолатда ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш. Суғориладиган ерларининг шўрини ювиш, ер юзаларини жорий капитал текислаш, сув истеъмолчиларга бериладиган сув сарфларини ҳисобга олиш, сув сарфини ўлчаш жиҳозларини ўрнатиш, улардан фойдаланиш ва такомиллаштириш, автоматизация, телемеханизация, компютеризация тизимларини жорий қилиш, замонавий суғориш тахникаси ва технологияларини ишлаб чиқиш ва уни қайта ишлаш кўникмаларини ҳосил қилишдир.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling