Ландшафт архитектуранинг инерт элементларини лойихалаш шартларни ҳисобга олиш. Тошдан ишланган композициялар


Download 499.51 Kb.
Sana14.05.2020
Hajmi499.51 Kb.
#105998
Bog'liq
ландшафт-Л-18


МАВЗУ 18. Ландшафт архитектуранинг инерт элементларини лойихалаш шартларни

ҳисобга олиш.

Тошдан ишланган композициялар.

Тошлар ва тоғ жинслари бундай ҳолатдаги жинслар табиий булмайдиган жойларда қўлланилади. Бундай ҳолатларда кераклик тошларни танланиши лойихаланаётган жойнинг рельеф шакллари билан мутаносиб бўлиши керак, ҳамда ушбу ҳудуддаги шамол ҳаракати жараёнларининг хусусиятларини ҳисобга олиши керак.Тошларнинг композицияларини амалиёт ва эстетик кадр қиммати шундай ҳолатда билинадики, агар улар лойихалашнинг умумий қонун қоидаларига ва агар табиатда учрайдиган шакллардек туғри ишлатилса мақсадга мувофиқ булади. Тошли материалларни қўлланилишига қўйиладиган асосий талаблардан – унинг мустаҳкамлиги, узок муддатга чидамлилиги, кимёвий тажовузкорсизлигидир.



Альпинарий, рокарий – тошли майдонча, асосий гуруҳда белгиланади. Альпинарий ва рокарийлар – ланшафтли, тоғли ва бошқа табиий шаклланиш кўринишида бўлади, бадиий, ўйлаб топилган ёки тоғ ҳудудининг идеаллаштирилган образини яратувчи, коллекцион – ўсимликларни етиштириш учун. Рокарийлар ҳудуд манзарасининг ўлчамлари ва тупрок шарт-шароитларидан қатъий назар ихтиёрий майдончаларида вужудга келтирилади. Улар – паркларда, боғларда, скверларда, майдончаларда, дала ҳовлиларда ва бошка нотекис рельефли жойларда жойлаштирилиши мумкин

Боғпарк йўллар ва уларнинг кўпламалари.Ҳиёбон ва йуллар асосий, иккинчи даражали, қўшимча пиёдалар йуллари, пиёдалар ҳиёбонлари ва йўллар типларига бўлинади.

Асосий йулларга (6-9 м) ажратувчи яшил чизиқлар, кенглиги 2 м атрофида, ётқизилади, ҳар 25-30 м ўтиш жойлари бўлади. Иккинчи даражали йулаклар (3-4,5м) манзарали жойларда трассалаштириш мумкин ва эгри чизикли кирраларга эга булиши мумкин. Қўшимча пиёда йулаклари (1,5-2,5 м) паркнинг алоҳида жойлашган иншоотларига олиб боради.. Сўқмоклар (0,75-1,0 м) табиий характерга эга бўлган ландшафтда қўйишча сайр қилиш тармоғини акс эттиради.



Ҳиёбон ва йўлларқопламалари. Майдончалар, йуллар еа йулакларнинг қопламаларини юмшок, ва тошли крпламалардан ёки уларнинг кушилишидан куриш максадга мувофикдир. Клинкер, парферит, гадир-будир гранит ва мармарли крпламалар- узок, муддатли, тежамкор ва энг кулай табиий материаллардир. Улар киммат булишига карамай, уларни узок фойдаланишга ва юкрри юкланишга мулжалланган майдонларда ва пиёдалар фазоларида купрок кулланиши лозим, уларни киска муддатли ва экологик булмаган бетон плиталарга, брусчатка ва айникса, асфальт копламаларга алмаштирмаслик керак.



Йўл ва ҳиёбонларни қопламалар териш мисоллари



Йўл ва ҳиёбонлар копламаларининг кўриниши ва уларни ўсимликлар биланландшафт ташкиллаш
Кичик архитектура шакли ва декоративкурилмалари

Ландшафт архитектураси объектларидаги – кичик архитектуравий ва декоратив шакллар – булар бадиий безатиш элементлари бўлиб, турли хил функцияларни бажариши мумкин. Улар умумий стиль билан бирлаштирилган, безатадиган, хилма-хиллик яратадиган, урғ берадиган, объектларни функционал вазифаларига, рамзларининг жилодорлигини берадиган ва, яна, ташриф қилганларни паркнинг майдончаларининг у ёки бу зоналарига йуналтириш ахборотини бериши мумкин.



Меъморий элементлар ва иншоотлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • декоратив меъморий элементлар – фавворалар, ҳайкаллар, вазалар, перголалар ва трельяжлар;

  • ғоявий - сиёсий мазмундаги меъморий элементлар - монументал ёдгорликлар, бюстлар;

  • маданий - маиший ва утилитар мазмундаги элементлар – кўргазма павильонлари, ёзги театрлар ва кинозаллар очиқ эстрадалар, қироатхоналар, буфетлар, урналар, ёзувли жадваллар, скамейкалар;

  • тинч дам олиш учун – айвончалар, томоша майдончалари, павильонлар;

  • фаол дам олиш учун – болалар майдончалари, бадан тарбия майдончалари, рақс майдонлари, аттракционлар.

Кириш, галерея, шийпончалар. Уларни очиқ ландшафт объектлари жойларида жойлаштирилиши қуйидагилар билан монанд бўлганда бажарилиши мумкин: - атрофдаги қурилишнинг ансамбли ҳолатидан, очиқ жойлар ландшафт ғоясидан келиб чиқиб ёки асосан жойнинг яшил майсаларидан ишланган бўлиши мумкин.

Павильонлар, ротондалар, болюстрадалар ва кўприкчалар – атроф муҳитни ансамблига монанд бҳлиши ёки паркнинг ёхуд бошқа объектларнинг ландшафти муҳитидаги эркин элемент бўлиши мумкин.

Поғонали шаршара ва айвончалар. – бу рельефни ўнкир-чўнқир жойларини тушаётган сув ва ўсимликларни ишлатилишида рельефга ўзига хос ишлов бериш услубидир. Улар яруслар ва поғоналардан ишланиши мумкин, мунтазам ва эркин (манзарали ёки абстракт) композицияларга эга бўлиши мумкин.

Вазалар - ҳам хайкалтарошлик асарлари. Улар болюстрадаларда, айвончаларда, майдончаларда ёки майсазорнинг марказига жойлаштирилиши мумкин. Паркларни безатилиши учун юқори баъдиий наъмуналарни танланиши мақсадга мувофиқ.

Перголлар ва берсо - булар дарахтларга, метал ва бошка каркасларга чирмашадиган ўсимликлардан ташкил топган ёпиқ ҳиёбон. Перголларнинг тавсия этилиши – муътадил сояларда хордик чиқариш, боғ ва паркларнинг турли хил майдонларини боғлашдир. Перголлар асосан мунтазам паркларнинг жиҳозидир. Чирмашиб ўсадиган ўсимликлар сифатида – ёввойи узум, кулмок (хмель), турк ловияси, дуккакли, ипомея ва бошкалар ишлатилади.

Курсилар - боғ-парк майдонинг, скверларнинг, ҳиёбонларнинг, майдонларнинг ва бошқа объектларнинг зарур элементи. Улар алоҳида, гуруҳлар бўлиб, айлана бўйлаб ёки дарахт атрофида туриши мумкин. Курсилар одатий геометрик формалардан то эркин формаларгача бўлган кутилмаган кўринишларга эга бўлиши мумкин.

Стендлар, ёдгорлик тошлари, инстоляциялар - бошқа элементлар каби яшил майсаларга монанд бўлиб унга буйсуниши керак.

Киосклар (дўкончалар) - аҳолий кўп йиғиладиган жойларда жойлаштирилади. Уларнинг дизайни ландшафт ситилига мос келиши ва ландшафт композияцияларни кўринишига халақит бермайдиган жойларда туриши ва яшил майсаларга монанд бўлиб унга буйсуниши керак.

Панжара девор (ихоталар) - периметр буйлаб хакикатда зарур булган холатларда куйилади. У юкори бадиий кадр-кимматга эга булиши керак.

Қўйиладиган асосий талаблар – ландшафтни кичик архитектуравий ва декоратив шакллар билан ҳаддан ташқари безатилишига ҳаракат қилиш керак эмас, фақат катта маълумот юклатилган объектлар бундан мустасно бўлиши мумкин, мисол учун – тематик боғ ва парклар.




Челси ландшафт кўргазмаси: боғ галерея ва шийпончалар.

Англия. 2004 й.

Такрорлаш учун саволлар:

  1. Ландшафт архитектура объектларини ташкил этишда рельеф ва микрорельефларнинг роли қандай?

  2. Ландшафт архитектура объектларини ташкил этишда сувларнинг роли қандай? Ландшафт архитектура объектларини ташкил этишда ўсимликларнинг роли қандай?


3. ГЛОССАРИЙ

Акцент – бу қандайдир деталнинг ўз катталиги, фазодаги жойлашиш ўрни, ёритилганлиги ёки ранги бўйича умумий пейзажли картинада кучли қарама-қарши қўйилганлиги ва алоҳида ажратиб кўрсатилганлигига асосланган пирёмдир.

Анфилада– боғ-парк санъатида - дарахтлар ва ўсимликларнинг алоҳида қатори билан чегараланганёпиқ фазовий тузилмалар бўлиб, улар бир-бирлари билан бир ўқда жойлашган ўтиш жойлари билан бирлаштирилади.

Амфитеатр – ўриндиқлар қатори поғонали жойлашган эллипс ёки ярим айлана шаклидаги томоша иншооти. Паркларда ёпиқ табиий ёки тепаликлар ён бағирларини қайта ишлаш орқали ҳосил қилинган амфитеатрлар кўп учрайди, улар ҳайкаллар, фигурали дарахтлар, тошдан тикланган деворлар билан безатилади.

Инглиз парки – пейзажли парк.

Ансамбль – боғ-парк санъатида фазовий ва функционал боғланган архитектуравий иншоотлар, рельеф, ўсимликлар, сув ҳавзалари ва ландшафтнинг бошқа элементларининг йиғиндиси бўлиб, улар биргаликда бус-бутун композицияни ҳосил қилади.Ансамбль узоқ тарихий давр давомида аста-секин ривожлантириш йўли ҳосил қилинади, улар йиллар давомида тўлдирилади ёки уларда бир вақтнинг ўзида қурилиш ишлари олиб борилади.Ғоявий-бадиий ғоянинг мавжудлиги, пропорциялар, ритмнинг мувофиқлиги, бош ва иккинчи даражали элементларнинг бўйсунувчанлиги, жойдаги ландшафт вазиятининг эстетик сифатларидан фойдаланиш ҳамда умумий ҳажмий-фазовий композициянинг кўриш орқали қабул қилиниш имкониятлари ансамблнинг асосий аломатларини деб аталади.

Арабески — 1) стиллаштирилган барглар, гуллар, геометрик фигуралардан ташкил топган орнаментнинг мураккаб кўриниши бўлиб, баъзан унда араб тилидаги ёзувлар бўлади. Саройлар деворларига жойлаштирилган (Альгамбра) арабескалар атрофдаги ва реал ўсимликлар билан эстетик ўзаротаъсирлашади; 2) партерни безатиш турларидан биридир.

Архитектуравий композиция – бу функционал ва эстетик талабларга жавоб берувчи ягона гармоник тизимда ҳажмлар ва фазовий тузилмаларнинг қонуний ҳамда оптимал (мақбул) уйғунлашувидир.

Паркни архитектуравий-тархий ташкил этиш – асосий парк марказлари, функционал зоналар, пиёдалар ва транспорт коммуникацияларини жойлаштириш тартиби.

Паркнинг архитектуравий элементлари – ландшафтнинг табиий элементлари билан гармоник уйғунлашадиган павилонлар, амфитеатрлар, колоннадлар (усунлар қатори), суҳбатлашиши жойлари, аркалар, зинапоялар, тиргак деворлар, балюстрадалар (нақшинкор панжаралар) ҳамда бошқа бинолар ва иншоотлар.

Ассортимент — берилган жойни ёки объектни кўкаламзорлаштириш учун қўлланадиган дарахтлар, буталар ва гулларнинг турли навларини танлаш.

Балюстрада – фигурали устун-нақшинкор ғўлалардан ташкил топган панжаралар билан террасалар, тиргак деворлар, зинапояларни тўсиш.Улар қўшимча тарзда ҳайкаллар, гулдонлар билан безатилиши мумкин.

Барокко – абсолютизм даврида (XVI аср охирлари – XVIII аср ўрталари) Европа санъатидаги бадиий стиль. Италия, Франция, Голландия ва бошқа мамлакатлардаги барокко стилидаги боғларнинг кўплаб ўзига хос жиҳатлари Ўйғониш давридан мерос қолдирилган ва аста-секин маҳаллий шароитлар ҳамда миллий анъналарга мувофиқ ривожлантирилди. Ушбу стилдаги боғлар ва парклар ўзининг декоратив серҳашамлиги, жимжимадор шакллари, театрлаштирилганлиги ва хуш кайфият яратиши билан ажралиб туради. Ноодатийликка интилиш, террасировкалаш, фавворалар, сув каскадлари, тўғри аллеялар, мураккаб партерли расмлар, топиар санъат приёмларидан кенг фойдаланиш бу стил учун характерлидир.

Бельведер (тепаликдаги шийпон) – бино устига қурилган минора, қурилма, тепаликдаги суҳбатхона, улардан теварак-атрофга чиройли кўриниш очилади.

Берсо (ёки эгри аллеялар) – дарахт новдалари чирмашган ёғоч синчлар.

Боскет – дарахтлар ва буталардан ташкил топган қиртишланган жонли деворлар билан зич қуршалган геометрик шаклли ёпиқ участка. Боскетда шунингдек фаввора, гулзор, яшил театр, катта бўлмаган декоратив бассейн ва баъзан мевали дарахтлар ҳам жойлаштирилиши мумкин.

Бордюр (ҳошия). Клумба ва майсазордаги гулларнинг бир ёки бир нечта қаторидан ташкил топган бежирим полоса (эни 10-30 см). Бордюр сифатида ўсимликларнинг бутун мавсум давомида паст ва ихчам ўсадиган навлари қўлланади. Бордюр йўлакчалар, гулзорлар, майсазорларнинг четларини тўсиб туради. Бордюрнинг мақсади – асосий ўсимликли жойларни ажратиш, уларга анча аниқ шакллар беришдан иборатдир. Агар у гулзорнинг атрофига лойиҳаланаётган бўлса, у ҳолда бордюр асосий объектдан ёрқинроқ бўлмаслиги керак (семизак ўт, тош парчалари, тўп бўлиб очиладиган гулли ўтлардан бодюр сифатида фойдаланиш мумкин). Майсазор ёки йўлакчаларни тўсишда анча рангдор ўсимликлар лозим бўлса у ҳолда паст бўйли гулидовуд, гулижавҳар, виолава бошқалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.



Буферли зона – бебаҳо табиий ёки маданий объектларга бевосита бирикадиган ва инсоннинг хўжалик, рекреацион ҳамда бошқа фаолиятларининг салбий таъсирларини енгиллатувчи ҳудуд.

Булингрин – контури бўйлаб баланд дарахтлар билан тўлдирган ҳолда майсазорнинг тўғри бурчакли тўртбурчак шаклидаги участкасини қия нишаблар билан катта бўлмаган чуқурликда пасайтириш (50 см гача), незначительное понижение (до 50 см).

Ободонлаштириш — аҳоли ҳаёти шароитларини яхшилаш учун олиб бориладиган тадбирлар: кўкаламзорлаштириш, санитар тозалаш, ҳаво ҳавзасининг ифлосланиши ва чангланишига қарши кураш, шовқиндан ҳимоя қилиш, ёруғлик билан таъминлаш.

Ўйғониш даври (Ренессанс) – Ғарбий Европа мамлакатларининг ривожланиш даври (XIV-XVI асрлар), бу давр учун антик (қадимги римликлар ва юнонларга оид) меросга эътибор қаратиш характерли бўлган, маданиятнинг аристократча характери, инсон ақл заковати ва иродасининг беқиёс имкониятларига сиғиниш, инсон шахсининг гармоник ривожланиш идеаллари кучайган. Ўйғониш давридаги италян боғлари саройларнинг давоми сифатида қаралган ва улар очиқ осмон остида “яшил хоналар”ни ҳосил қилган. Улар сайр қилиш учун эмас, балки китоб ўқиш, мусиқа эшитиш, ўқув машғулотларини олиб бориш учун мўлжалланган.

Вертюгаден – жонли изгородь (девор), ҳайкаллар, топиар фигуралар билан безатилган майсазорни поғона-поғона қилиб катта бўлмаган баландликда кўтариш (80 см гача).

Паркнинг ярим айланали композицияси – паркнинг асосий кириш жойига аллеяларнинг радиусли бирикиш жойи, бу ердан улар паркнинг бутун ҳудуди бўйича тарқалади. Ярим айланали композиция паркни бутунлай ёки унинг бир қисмини тархлашда қўлланади.

Вертикал кўкаламзорлаштириш — чирмовиқ ўсимликлар (лиана) ёки шохлари буталанган дарахтлардан фойдаланилган кўкаламзорлаштириш тури бўлиб, унинг мақсади – бино фасадлари ва деворларини безатиш, уларга ранг бериш, уларни иссиқ, шовқин, чангдан ҳимоялаш; боғнинг алоҳида участкаларини бир-биридан ёки ташқи муҳитдан изоляциялаш учун ўсимликли деворлар (яшил деворлар)ни яратишдан иборатдир.

Кўриниш— пейзаж қисми.Ландшафт архитектурасида кенг қўлланадиган атама. Пейзажда алоҳида бадиий мазмунли кўринишларни моҳирона очиб бериш боғлар ва паркларни лойиҳалаш ҳамда реставрация қилишнинг муҳим аспекти деб ҳисобланади.

Кўриниш нуқтаси — дарахтзорли (ўрмонли) парк, боғ ҳудудининг маълум бир жойи бўлиб, бу жой очилиб борадиган кўринишни қабул қилиш учун энг қулай нуқтадир; одатда бу нуқта объектни бадиий таҳлил қилишда ва бирин-кетин келадиган кўриниш “кадрлар”ининг бутун бир таркибида уни эскизли қайта ишлашда белгиланади.

Виста — ландшафтнинг энг етакчи ва ҳашаматли элементига йўналтирилган кўриниш, энсиз перспектива. У кўриш нуқтасини, тўсиқ панжарлари (ўсимликлардан бажарилган кулисалар)ни ва кўриш объекти (архитектуравий иншоот, монумент, кўл, тепалик, шакли ва ранги бўйича ноодатий бўлган дарахт, дарахтзор сўқмоқлари ёки сояли аллеялар охирида қуёш нурлари билан ёритилган ўтлоқ)нинг якунловчи кульминацион вистасини ўз ичига киритади.

Гармония — алоҳида кўринадиган жойлар ва элементлар ўлчамларининг мутаносиблиги, мослиги ҳамда мувофиқлиги, турли-туманликнинг специфик ягоналигидир (ранг-туслар, фактура пропорционаллигидаги гармония).

Геопластика — рельефни архитектуравий ва бадиий қайта ҳосил қилиш мақсадида кўкаламзорлаштириладиган ҳудудларнинг вертикал тархланиши (лойиҳаланиши).

Грот — паркда сояда дам олиш учун мўлжалланган сунъий иншоот бўлиб, у қоялардаги табиий ғор кўринишида ёки табиий тошлардан тикланган ғорга ўхшатиб яратилади.

Доминанта – ўзининг ўлчамлари, жойлашиш ўрни, алоҳида шакли, мазмунли (семантик) аҳамияти ва бошқа жиҳатлари билан ҳукмронлик қиладиган етакчи элемент. Доминантни ажратиб кўрсатишда бош элементга бўйсунувчи қандайдир иккинчи даражали элементларнинг мавжудлиги назарда тутилади.

Декоратив бассейн – архитектуравий-тўсиқли сунъий сув ҳавзаси бўлиб, у қоидага кўра, геометрик шаклга эга бўлади.

Йўл-сўқмоқли тармоқ – эни 1,5-2 м бўлган сўқмоқлар ва йўл тармоқлари. Парклар ва ўрмонли парклардаги йўл-сўқмоқ тармоғи:

- рельеф шароитларига мос равишда ётқизилади;



- кўкаламзор объектининг алоҳида қисмларини ўзаро боғлайди.

Рекреацион сиғим — парк ёки дам олиш зонасининг етарли психофизиологик қулай (комфорт) шароитларида маълум сондаги ташриф буюрувчиларга муҳитнинг дарё, анҳор бўйи компонентларини пайҳон қилмасдан ва ҳудуддда жойлашган маданий-тарихий, архитектуравий-бадиий объектларга зиён етказмасдан хизмат кўрсата олиш қобилияти (хусусияти)ни характерловчи катталик.

Клумба – бу геометрик шакллар (доира, овал, квадрат, учбурчак, трапеция, ромб) кўринишидаги катта бўлмаган симметрик гулзор.

Композиция – яратилаётган ансамбль ҳамма элементларининг бадиий уйғунлашуви ва ўзаробоғланиши бўлиб, композиция ансамблнинг тугалланганлиги ва бутунлигини таъминлайди. Композиция ўйланган ғоя ва объектни белгилаш, жойнинг табиий шароитлари ва бошқа омиллар билан шарт-шароитланади. Унинг асосий методлари – асосий ва иккинчи даражари элементларни ажратиш, ўлчамли мутаносиблик, симметрия, асимметрия, ритм, контраст, нюанс ва ҳ.з.ларни ҳисобга олиш. Қўшимча методлари – ранг, ёруғлик-соя, фактура, текстура ва бошқалар. Ландшафт композициясининг ўзига хос жиҳатлари (архитектура, ҳайкалтарошлик, рассомлик санъатидан фарқли равишда) унинг мавсумий ўзгарувчанлиги, ўсимликларнинг биологик ривожланиши, кўриш орқали қабул қилишнинг конкрет шароитларига ҳар томонлама боғлиқлиги билан белгиланади.

Парк ҳудудини композицион зоналаштириш – турли участкалар ёки парк районларини шакллантириш принципларини аниқлаш асосида уларни тархий ва архитектуравий-бадиий ташкил этиш аломатлари бўйича зоналаштириш.

Композицион тугун – ягона композицияни яратиш натижасида ҳосил қилинган боғ ёки парк ташкил этувчиларининг бир нечта участкалари ёки қисмларини ягона қилиб бирлаштирувчи ҳамда боғловчи участкалар ва қисмлардир.

Ландшафт компонентлари. Уларга тоғ жинслари, рельеф, иқлим, ер ости ва ер усти сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси киради.

Классицизм –XVII- XIX асрларда Европа архитектураси ва тасвирий санъатида вужудга келган стиль.Бу стиль шаклларнинг қатъийлиги ва ихчамлиги билан бошқа стиллардан фарқ қилади. Парк қурилиши аста-секин қатъийликдан воз кечди ва лойиҳалашнинг пейзажли стилига ўтди.

Кенконс – шахмат тартибида ўтқазилган дарахтларга эга бўлган геометрик шаклдаги ўсимликли участка, бунда шахмат тартибининг диоганал кўринишини сақлаш тақозо этилади. Дарахтлар новдаларининг пастки қисми очиқ ҳолатда қолдирилади.

Куртина – бир неча бир навли дарахтлар ва буталардан ташкил топган йирик гуруҳ.Куртина (гулхона, гулзор)лар йўлар билан кесиб ўтилмайди, улар фақат ташқи томондан томоша қилишга мўлжалланган.

Кулисалар – боғ-парк композициясида кўп тархли перспективаларни яратиш мақсадида массивлар, куртиналар, дарахтлар ва бутулар гуруҳларини бир-бирига параллел жойлаштириш билан ҳосил қилинадиган ҳимояловчи, яширин экинзор. Кулисалар аҳамиятсиз элементларни бекитади (яширади) ва парк қисмида ёки атроф ландшафтида кўриш орқали қабул қилинишини кучайтириш мақсадида бош элементларни очиб беради. Улар бошқа ўсимликларни қуёшдан соялаштириш ёки пайҳонланишдан ҳимоя қилиш учун хизмат қилади.

Ландшафт – қандайдир жойнинг тасвири, кўриниши; пейзажнинг синоними.

Географик ландшафт – ўзаробоғланган табиий компонентлар (тоғ жинслари, рельеф, иқлим, ер ости ва ер усти сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот олами)нинг геологик ривожланиш тарихи ва замонавий таркиби ҳамда келиб чиқиши бўйича бир жинсли ҳудуд.

Тарихий ландшафт – воқеаларнинг вужудга келиш изи ёки занжири сифатида қараладиган тарихий аҳамиятга эга бўлган воқеликдир. Цивилизация ривожида кўриш орқали қабул қилинадиган маълум бир даврнинг ифодаси ёки маълум бир ҳаёт тарзи ҳам тарихий ландшафт сифатида намоён бўлиши мумкин.

Маданий ландшафт – бу табиий ландшафтнинг модификацияланган кўриниши бўлиб, у юқори унумдорлик ва самарадорликка эга ҳамда инсонлар ҳаёти учун мақбул экологик муҳитни шакллантирувчи табиий муҳитли участкаларни мумкин қадар максимал даражада сақлаши, сунъий ва табиий муҳит элементларининг гармоник уйғунлашуви, пейзажларнинг тули-туманлиги ва манзаравийлигини таъминламоғи лозим.

Ландшафт архитектураси – очиқ фазовий кенгликлар архитектураси, шаҳарсозликнинг тармоғидир, унинг мақсади функционал, эстетик, техник-иқтисодий талабларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарларда, шаҳаролди ва курортли зоналарда, қишлоқ жойларда аҳолининг турмуш кечириши, фаолият юритиши ва дам олиши учун яхши ташқи муҳитни шакллантиришдан иборатдир. Тармоқнинг спецификацияси шундан иборатки, у парклар, боғлар, хиёбонлар, ўрмонли парклар, шаҳар орти оммавий дам олиш зоналарини лойиҳалаштиришда асосан табиий материаллар ва объектлар – ер сиртининг рельефи, ўсимликлар қоплами, сув ҳавзалари билан иш юритади. Шунингдек, ландшафт архитектурасининг вазифасига турар-жой, саноат корхоналари, транспорт ва қишлоқ хўжалиги объектларининг ҳовлиларини кўкаламзорлаштириш ва ташқи ободонлаштириш ҳам киради. Боғ-парк санъати ривожланиши билан биргаликда замонавий шаҳарсозлик ҳам тарихий равнақ топа бошлади.

Ландшафт композицияси – бу ташкил эилаётган фазовий тузилманинг ягоналигини ҳосил қилувчи объектларнинг ғояси ва вазифаси билан шарт-шароитланган гармоник бўйсунувчан ландшафт композициясидир. Изоҳ: ландшафт композициясига қуйидагилар киради: жойлашиш ўринлар, рельеф, ўсимликлар, сув ҳавзалари, йўл тармоқлари ва қопламалар, кичик шакллар.

Ландшафтли таксация – бу кўкаламзор объектини яратиш этапи (босқичи) бўлиб, унда ландшафтнинг бадиий сифатлари баҳоланади. Ландшафтли таксациянинг асосий вазифаси табиат ва тархга (лойиҳага) бир жинсли архитектуравий-бадиий ва биологик характеристикалари билан махсус ландшафтли бўлимларни киритишдан иборатдир.

Ландшафтли зоналаштириш – майдони бўйича катта бўлган ҳудудни ва унинг алоҳида элементларни ландшафтли таҳлил қилиш методи билан баҳолаш. Ландшафтли зоналаштириш асосида функционал зоналаштириш олиб борилади.

Ҳудуднинг ландшафтли таҳлили – лойиҳалаш мақсадида ҳудудни таҳлил қилиш. Ландшафтли таҳлил қуйидагиларни назарда тутади:

- ўсимликлар, жойнинг рельефи, қия нишабликлар экспозициясини баҳолаш;



- кўриш нуқталарини аниқлаш;

Ландшафтли лойиҳалаш– географик, тарихий, санъатшунослик, фалсафий, шаҳарсозлик, архитектура элементларини ўзаротаъсирлаштириш ва ижодий синтез қилиш натижасида ҳосил қилинган илмий йўналиш.

Кичик архитектуравий шакллар– катта бўлмаган иншоотлар (фавворалар, ёғоч ўриндиқлар, суҳбатхоналар, чироқлар (фонарлар) ва ҳ.з.лар) бўлиб, улар боғлар ҳамда паркларга функционал ва эстетик мақсадларда ўрнатилади.Бундай шакллар иккинчи даражали иншоотлар қаторига кирсада, лекин улар умумий композициянинг зарурий элементлари деб ҳисобланади.

Модерн — XIX аср охири -XXаср бошларида Европа архитектурасида вужудга келган стилли йўналиш. Модерндаги принципиал янги позициялар бу “буюк” тарихий стиллар (барокко, классицизм)дан воз кечиш ва янги конструкциялар ҳамда материаллар (металл, шиша ва ҳ.з.лар)ни қўллаш асосида кўркамлаштиришнинг бошқа воситаларини излаб топишдан иборатдир. Модерн стили учун шакллар ва чизиқларнинг оқувчанлиги, асимметрияга интилиш, деразалар, соябонлар (карнизлар), зинапоялар, тўсувчи панжараларни безатишда фасадларга табиий ва ўсимлик мотивларини қўллаш характерлидир. Модерн стилининг дастурли ўрнатмаларидан бири – бу санъатни синтез қилиш бўлиб, бу синтез коттежлар ва дала ҳовлиларига туташиб кетган катта бўлмаган боғларнинг стилли лойиҳаларини излаб топишга таъсир кўрсатди.

Рухсат этилган рекреацион юкланиш — бу ташриф буюрувчиларнинг парк, дам олиш зонасининг бирлик юзаси (майдони)га тўғри келадиган максимал сони, ташриф буюрувчиларнинг шундай сонида муҳитнинг табиий компонентлари ва унинг маданий-тарихий (архитектуравий ва бошқа) қадриятларининг сақланиши таъминланади. Рухсат этилган юкланиш ошган вазиятда парк ландшафтининг деградациясига учраши (завол бўлиши), ташриф буюрувчилар учун психофизиологик комфортнинг ёмонлашуви, ўсимликлар композицияси, ҳайкаллар, кичик архитектуравий шаклларнинг қисман бузулиши кузатилади.

кўкаламзорлаштириш – дарахтлар, буталар ва декоратив ўтли ўсимликларни маълум бир кенгликка ўтқазиш.

Паркнинг қиёфаси – боғ-парк санъатига мансуб бўлган ҳаққонийликни акс эттиришнинг специфик шаклидир. Боғ-парклар композицияларида қиёфа, одатда, қандайдир атоқли монумент, иншоот, пейзажнинг кўркам ва характерли панорамаси билан боғлантирилади.

Паркнинг ўқли композицияси – парк бош йўллари тизимини қуриш, бу ўқда ёрқин ифодаланган йўналиш ҳукмронлик (етакчилик) қилади. Бош ўқ бўйлаб ансамблнинг бошланиши, кульминацияси ва якунланиши ривожлантирилади; бу ўққа асосий архитектуравий иншоотлар, тантанавор аллеялар, фавворалар, сув ҳавзалари, ҳайкаллар ва бошқа элементлар қаратилади.

Парк - очиқ осмон остида дам олиш учун кўкаламзорлаштирилган, ободонлаштирилган ва бадиий безатилган бепоён ҳудуддир (одатда 15 гектаргача бўлади). “Парк” атамаси XVIII асрда Англиядан кириб келган ва у дастлаб яшил дарахтзорни ёки ўрмоннинг манзарали аллеялар, ўтлоқлар, эркин чизиқлар билан чегаралаган ҳовузлар, суҳбатлашиш жойлари, ҳайкаллар ва ҳ.з.ларга эга бўлган бир қисмини англатган. Ҳозирги вақтда парк умумшаҳар рекреация ва кўкаламзорлаштириш тизимининг муҳим эленменти сифатида қаралади.

Партер (франсузча parterre) — бу боғ ёки парк (тўғри шакллардаги участкаларга эга бўлган регуляр парк, майсазорли, кичик ўрмонли ва дарахтзорли пейзажли парклар)нинг майсазорлар, гулзорлар, сув ҳавзалари, бутали тўсиқлар (бордюрлар)га эга бўлган, ҳайкаллар, фавворалар билан безатилган очиқ қисмидир.

Лойиҳалашнинг пейзажли стили – бу стил Хитой ва Япониядаги қадимий боғларда вужудга келган (пейзажликнинг бир нечта элементлари Қадимги Грецияда кузатилган), XVIII-XIX асрларда Европада кенг ривож топди. Бу боғ ва парклар ўтлоқлар ҳамда майсазорларга жойлаштирилган дарахтлар гуруҳларининг манзаравийлиги, сайр қилиш йўлакчаларининг эгрилиги, сув ҳавзаларининг эркин чизиқли чегаралари, жойнинг табиий характерини сақлаган ҳолда оқадиган сойлар билан фарқланади.

Парк йўллари – манзарали жойларга ётқизилган, шаҳардан дам олиш зоналарига элтувчи автомобил ёки пиёдалар йўллари сайр қилиш учун мўлжалланади.

Рококо — XVIII асрнинг ўрталарида ва иккинчи ярмида Россия сарой-парк ансамбллари қиёфасига таъсир кўрсатган барокко стили охирги босқичи (стадияси)нинг бежирим декори, иллюзорликка интилиши билан ажралиб туради. Бу даврдаги боғ санъати приёмлари қатъий регулярликдан четланиш, жимжимадор эгилган йўлакчалар, каналлар, кўприкларни киритиш билан характерланади. Парклар алоҳида майда фрагментларга бўлинади. Уларга қўйиладиган асосий талаб – кенгликнинг сирлилигини ва асосланганлигини, партерлар расмларининг аниқлигини таъминлашдан иборатдир. Рококонинг бошқа муҳим жиҳати шакллар, силуэтлар, гулли уйғунлашувлар билан хитойча ва японча декоратив санъатга тақлид қилиш билан ифодаланади.

Романтизм — XVIII аср охири ва айниқса XIX асрнинг биринчи ярмида бадиий маданиятда вужудга келган ғоявий йўналиш бўлиб, у ўрта аслар, роман ҳамда готик архитектураси рационал ва тартибланган классицзими шаклига қарама-қариши қўйилган. Бу стиль боғ-парк санъатида идеал қишлоқ ва “қаҳрамонлик” пежсажини қайт намоён этган. Романтик парклар учун сунъий харобалар, тошли “чалкаш” қурилишлар характерлидир.

Ротонда — гумбаз билан ёпилган ва тошли ёки ёғоч колонналар билан кўтарилиб турадиган тархи бўйича айлана шаклидаги иншоотдир. Бу боғ ва паркларнинг пейзажли безатилган элементидир.

Лойиҳалашнинг тартибланган (регуляр) стили – қадимда вужадга келган (Қадимги Миср, Вавилонда), Европада эса XVI охири ва XVIII аср бошларида юзага келган ва ривожланган. Бу стил партерлар, сув ҳавзалари, дарахтлар ва буталар, симметрик композициялар, террасаларнинг тўғри геометрик контурлари, тўғри аллеялар ва йўлаклар, суви мўл-кўл бўлган ҳавзалар, ҳайкаллар, шох-шаббаси қиртишланган дарахтлардан фойдаланганлиги билан ажралиб туради.

Рококо – барокко стилининг охирги стадияси (босқичи). Бу стиль нафис декор, иллюзион тортқилар, чўпонлар ҳаёти тасвирланган бадиий асар, комфорт ва шахсий қулайлик билан бошқа стиллардан фарқ қилади. Қатъий тартибланган тархлардан майдалашган ва мураккаб тархларга ўтилганлиги билан характерланади (талабчанлик билан эгрилантирилган йўлаклар, каналлар, кўприклар). Экзетик мотивларнинг киритилганлиги, хитойча ва японча декоратив-амалий санъатнинг сақланганлиги бу стиль учун характерлидир.

Паркнинг радиал-юлдузчали композицияси – бир нечта тархий ўқларнинг бир нуқтада кесишган жойи, шу нуқтда парк ансамбли ёки парк районларидан биттаси шакллантирилади.

Боғ парк санъати – табиий ва сунъий элементлардан фойдаланиб парк санаътининг боғ-паркли композициясини яратиш. Боғ-парк санъати композиция, перспектива, ёруғлик ва соя назарияси қонунларидан моҳирона фойдаланишга ҳамда табиий ва бошқа материалларни оқилона қўллашга асосланган.

Боғ-парк санъатининг тарихий ривожланиш жараёнида парк фазовий тузилмаларини ташкил этишнинг турли-туман композицион приёмлари ишлаб чиқилган.



Боғ-парк ландшафти – маданий ва табий ландшафтнинг тури:

- инсоннинг йўналтирилган фаолияти натижасида вужудга келган ландшафт;

- маълум бир чегаралар билан қуршалган ландшафт;

- фазовий ташкил этилган табиий элементлар ва рационал жойлаштирилган сунъий элементлар биргаликда уйғунлашган ландшфат.

Табиий ва сунъий элементларнинг ўзаро боғланган ва ўзароасосланган ягоналиги ландшафтнинг бидиий қиёфасини аниқлайди.

Серпантин – айланма қоялар, парклар, ўрмонли парклар, тепаликлар ва тоғларнинг довонли участкаларида йўлларнинг эгри трассировкаланишии.

Солитер – дарахт ёки бутанингочиқ фазодаги ёки массив фонидаги ланшафт элементининг алоҳида акценти сифатидаги декоратив элементи. Одатда солитерлар сифатида шохламай тик ўсадиган дарахтлардан фойдаланилади.

Кўкаламзорлаштириш тизими – ҳамма яшил элементларнинг аҳоли пунктини лойиҳалашдаги классификацияси, жойлаштирилиши ва ўзароалоқадорлиги. Кўкаламзорларнинг қуйидаги тизимлари энг кенг тарқалган: радиал, халқали, тўртбурчакли ва аралаш.

Топиар санъат – дарахтлар ва буталарнинг фигурали қиртишланиши, бунда уларга геометрик шакллар, ёки ҳайвонларнинг фигуралари, ҳайкаллар ва архитектуравий иншоотларнинг шакллари берилади.

Таксация – моддий ва сифат кўрсаткичлари бўйича рмонларни ҳисобга олиш.

Текстура – драхтларнинг барглари ва шохларининг ўлчамлари, шакли, жойлашиши, ёруғлик ва соянинг тарқалиши билан баргли қопланиш характеристикаси.

Фактура – маълум “рельеф”нинг мавжудлигини назарда тутган ҳолда баргларининг шакли, рангги, катталиги ва уларнинг жойлашиши дарахт-бутали ўсимликлар шох-шаббасининг характерли сиртини яратади. Худди шундай мулоҳазалар “новда фактурасига” ҳам тегишлидир.

Фитоценоз – маълум бир таркиби ва ўзаротаъсирлашуви билан характерланадиган биргаликда ўсадиган ўсимликларнинг йиғиндиси.

Функционал зоналаштириш — функционал вазифаси бўйича паркни зоналарга ажратиш, масалан, томоша зоналари, спорт, сайр ва сокин дам олиш, маданий – тарихий зоналар ва ҳ.з.лар.

Шпалера — тиғис экилган паст бўйли ёки буталар қатори, девор ва таянчлар кўринишда қиртишланган. Ёғоч ёки металл панжара ёхуд устунларга маҳкамланган тортилган бир нечта симлар қатори таянч бўлиб хизмат қилади.

Гулзор – гўлли ўсимликлар экилган геометрик ёки эркин шаклдаги участка. Гулзорлар парк, боғ, хиёбон, кўчалар ёқаларини ва ҳ.з.ларни гулли-декоратив элементлар сифатида хизмат қилади. Гулзорларни безатишнинг асосий приёмлари:

- рабаткалар,



- клумбалар ёки майсазорлар, йўлаклар бўйлаб, очиқ дунгликларга жойлаштирилган гулзорли гуруҳлар. Гулзорларни ташкил этишда бордюрлар, гуллар тизимлари, гулдонлардан фойдаланилади.

Экзот — қаралаётган жойда ёввойи ҳолда ўсмайдиган ва бебеҳо декоратив сифатлари билан ажралиб турадиган четдан келтирилган ўсимликлар атамаси (одатда субтропик ёки тропик ўсимликлар).

Эклектика — жойнинг ландшафтини, ансамблни қуришнинг ички логикасини ҳисобга олмасдан турли бадиий стиллар, композицион приёмлар ва шаклларнинг аралаштирилиши.

Япон боғи — табиатни катта бўлмаган фазовий кенгликларда рамзий акс эттирган, деталлари нафис ишланган, ташриф буюрувчини ўз-хаёлига чўмдирадиган анъанавий боғ-парк санъати асари.
Download 499.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling