Технологик труба ва уларнинг элементларини хисоблаш ва лойихалаш
Download 138.52 Kb.
|
3 саволга жавоб
Технологик труба ва уларнинг элементларини хисоблаш ва лойихалаш. Труба ва қувурлар кимё саноати корхоналаридаги технологик қурилмаларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Кимё ва нефт-газни қайта ишлаш корхоналари труба ва қувурларининг узунлиги ва уларга металл сарфи жуда катта. Шунинг учун монтаж ишлари мураккаб ва кўп меҳнат талаб қилади. Труба ва қувурларни ишчи ҳолатда ушлаб туриш кўп хизматчиларни жалб қилишни тақозо этади. Замонавий кимё, нефт-газни қайта ишлаш корхонасида труба қувурларини монтаж қилиш ишлари умумий монтаж ишларининг 50-60% ни ташкил қилади. Ҳамма труба ва қувурлар ишчи чизмалар ва тасдиқланган лойиҳа асосида қурилади. Мунтазам равишда кузатиладиган, тез-тез таъмирланадиган труба ва қувурлари, одатда фақат таянчларга ўрнатилади. Агарда, эстакадага бир неча қатор труба қувурлари жойлаштириладиган бўлса, агрессивлиги юқори, заҳарли ва ёнувчан муҳитли труба қувури энг пастки қаторга ўрнатилиши зарур. Чунки, бундай жойлаш таъмирлаш ва кузатиш ишларини осонлаштиради. Ундан ташқари, ҳалокатлар бўлганда бошқа труба қувурларига ушбу моддалар ўтиб ёки оқиб тушмайди ва зарар етказмайди. Иссиқлик элткич ва конденсатлар учун труба ва буғ қувурлари таянч ва эстакадаларда, ҳамда ишончли канал типидаги очиқ бетон ариқчаларда ўрнатилади. Фланецли, иссиқлик қопламали бир текисликда ётган қўшни труба қувурларининг ўқлари орасидаги масофа L ни қуйидаги формуладан аниқлаш мумкин: (1) бу ерда D1 ва D2 – қўшни труба фланецларининг ташқи диаметри, м; a – фланецлар орасидаги масофа, м; трубалар диаметри 200 мм дан кам бўлганда а=80-100 мм; трубалар диаметри 250-700 мм бўлса, а=105-150 мм. Энг четки труба қувури ўқидан қўшни конструктив элементгача бўлган масофа с ушбу формула орқали топилади: (2) бу ерда D – труба қувури фланецининг ташқи диаметри, м. Кўпчилик ишлатилаётган труба ва қувурлар статик электр майдон таъсирига дучор бўлади. Шунинг учун, труба ва қувурларни ерга улаб қўйиш керак. Қурилаётган труба ва қувурлар хизматчилар, машина ва юк кўтарувчи транспорт юриш ва ўтиш йўлларини ёпиб қўймаслиги керак. Эстакада ёки ер устидаги энг пастки труба ва қувур белгиланган баландликда бўлиши зарур: темир йўллари устидан 5,5 м; автомобиль йўли устидан 4,5 м; йўловчилар йўлидан 2 м; шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида қайд этилган участкалар устидан фақат пайвандланган (фланец, арматура, компенсатор ёки бошқа мосламасиз) труба ва қувурлар ўтказилади. Жойлашишига қараб, ер ости ва ер устидаги труба ва қувурлари бўлади. Ер устида жойлашган труба ва қувурлар кенг тарқалган, чунки уларни техник назорат қилиш осон. Труба ва қувурлар, айниқса ер остидагилари, кўндаланг кучлар таъсиридан ҳимояланган бўлиши даркор. Шунинг учун, йўллар остидаги труба ва қувурлар туннель ёки гильзаларга жойланади. Ундан ташқари, девор ва бетон шифтлар орқали труба ва қувурлар ўтказилганда ҳам, гильзалардан фойдаланилади. Ушбу усул қўлланилса, қурилиш конструкциясидан қатъий назар, температура деформациялари труба ва қувурга шикаст етказмайди. Одатда, гильзалар мустаҳкам ва қўзғалмас қилиб ўрнатилади. Ҳар доим, пайванд чоклари гильза ичига тўғри келмаслигига ҳаракат қилиш керак. Ер ости труба ва қувурлар энг камида 0,5 м чуқурликда ётказилиши керак. Музлайдиган ерлар учун труба ва қувур ўрнатиш чуқурлиги, музлаш чуқурлигидан 0,1 м кўп бўлиши зарур. Темир ва трамвай йўллари билан кесишадиган жойларда гильзали труба қувурлари шпал остидан энг камида 1 м чуқурликда ўтиши керак. Автомобиль йўллари остидаги труба ва қувурларни ўтказиш чуқурлиги 0,8 м дан кам бўлмаслиги керак. Труба қувурларини саноат иншоотларининг девори орқали ўтказиш маън қилинади. Айрим ҳолларда, кичик диаметрли труба ва қувурларни деворга маҳкамланган таянчларда ўтказиш мумкин, лекин улар ойна ва эшикларга тўсқинлик қилмаслиги керак. Бинолар, қурилмалар пойдевори ва саноат иншоотлари остидан труба ва қувурларни ўтказиб бўлмайди. Ер ости труба қувурлари коррозиядан мукаммал ҳимояланган бўлиши керак. Технологик труба ва қувурлар маълум қияликда ўрнатилиши керак, чунки муҳит узатилиши тўхтатилганда уни бўшатиш осонлашади. Download 138.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling