Технологик труба ва уларнинг элементларини хисоблаш ва лойихалаш
Download 138.52 Kb.
|
3 саволга жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 - расм. Фланецлар конструкцияси
- Қистирмалар турлари.
Фланецли бирикмалар. Конструкциясига қараб фланецлар патрубка ёки қобиққа маҳкамланади. Ўзаро фланецлар зичловчи қистирма ёрдамида бириктирилади. 5 - расмда фланецларни патрубкага пайвандлаш усуллари кўрсатилган.
Энг оддий – ясси пайвандланган фланецлар бўлиб, температура 300оС ва шартли босим 2,5 МПа гача бўлган шароитда ишлатилади. Учма-уч пайвандланган фланецлар исталган босим ва температурали муҳитларда қўлланиши мумкин. Халқада эркин айланувчи фланецлар шартли босим 2,5 МПа гача бўлган шароитларда ишлатилади. 5 - расм. Фланецлар конструкцияси. а – ясси пайвандланган; б – учма-уч пайвандланган; в – пайвандланган ҳалқада эркин айланувчи. 6 - расм. Фланецлар бирлашувчи юзаларининг шакллари. а – ясси ; б – бўртиқ-ботиқ; в – шип-паз. 6 - расмда фланецларнинг бирлашувчи юзаларининг энг кўп қўлланиладиган шакллари кўрсатилган. Ясси юзали, тўртбурчак кўндаланг кесимли қистирмали фланец бирикмаси шартли босим 2,5 МПадан ошмаган шароитларда ишлатилади. Ботиқ-бўртиқ юзали, тўртбурчак кўндаланг кесимли қистирмали фланецлар (б) эса – 4 МПа гача; шип-паз юзали, тўртбурчак ёки думалоқ кўндаланг кесимли қистирма билан зичланган фланецлар (в) эса – 6,3 МПа гача бўлган ҳолатларда қўлланилади. Агар, босим 6,3 МПа дан ортиқ бўлса, эллипс ёки саккиз бурчак кўндаланг кесим шаклли метал қистирмалар ишлатилиши зарур; бундай ҳолларда фланец бирлашувчи юзаларида бир хил, қистирма шаклига мос ариқчалар қилинади. Агар эксплуатация шартлари бўйича қистирма қўллаб бўлмаса, унда фланецлар бирлашувчи юзалар орасини зичлаш махсус усулда амалга оширилади. Бунда бирлашувчи юзаларга маълум шакл ва алоҳида механик ишлов (шлифовка) берилади. Ушбу юзалар ясси, сферик ёки конуссимон бўлиши мумкин. Қистирмалар турлари. Фланецли бирикмани зичлаш учун, одатда, улар орасига қистирмалар ўрнатилади. Қистирма пластик, эластик, муҳитга бардошли, эксплуатация даврида мустаҳкам ва узоқ муддат хизмат қилиши керак. Қистирма материали ва тури эксплуатация шароити–босим, температура ва муҳит хоссалари асосида танланади. Қистирма ўлчами ва шакли фланецларнинг бирлашиш юзаси шаклига боғлиқ. 1 -жадвалда қурилмасозликда ишлатиладиган қистирма материаллари келтирилган. 1 жадвал
7-расмда энг кўп қўлланиладиган қистирмаларнинг кўндаланг кесимлари келтирилган. Тўғри тўртбурчак шаклли қистирмалар исталган материалдан ясалиши мумкин. Думалоқлар – металлдан; эллипс ва саккиз бурчакли кўндаланг кесимли, гофрирланган қистирмалар эса – пўлатлардан ясалади. Download 138.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling