11-мавзу. Бетон қоришмасини зичлаш учун тебратувчи ускуналар
Download 35.5 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўзғатиб тебратувчилар
- Чуқур қўзғатиб тебратувчилар. Тебратувчи майдонлар.
- Назорат учун саволлар
11-мавзу. Бетон қоришмасини зичлаш учун тебратувчи ускуналар Режа:
Қўзғатиб тебратувчилар. Чуқур қўзғатиб тебратувчилар. Тебратувчи майдонлар. Силкитиб тебратувчи майдонлар. Қўзғатиб тебратувчилар Тебратувчи майдонлар – жуда кенг тарқалган машина бўлиб, темир-бетон буюмларини тайёрлашда бетон қоришмасини зичлаштириш учун ишлатилади. Улар қуйидагича классификацияланади. Тебратиш характери; Юк кўтариш; Қолипга ёки поддонга маҳкамлаш усули. Тебраниш характерига кўра, тебратувчи майдон айланма гармоник тебраниши, горизонтал йўналишдаги гармоник тебраниши, вертикал йўналишдаги гармоник тебраниши, гармониксиз силкитиб тебранишли бўлади. Бу типдаги тебратувчилар қуйидаги тебраниш майдончаси билан фарқланади: дебалансли (эксцентрик) ҳаракати; электромагнит ва гидравлик тебраниши билан. Формага қотирилган тебратувчи майдонлар механик, электромагнит ва пневматик тузилиши билан ишлатилади. Тебратувчи майдоннинг электродвигателининг қуввати 10 кВт ни ташкил этади. Юк кўтариши 20 кН гача. Титратувчининг оғирлик қисми 990 кг. Айланиш амплитудаси 0,4-0,6 мм. Айланиш частотаси 300 рад./сек. Вертикал йўналишдаги тебратувчи майдонлар айланиши 5х5 м ўлчамдаги темир-бетон буюмларини зичлаштиришга мўлжалланган. Тебратувчи майдон 8 та алоҳида қисмдан икки қаторли жойлашган тебратувчи столлар ташкил топган. Булар: 4 та синхронизатор; 4 та электродвигател ҳар бирининг қуввати 20 кВт. Тебратувчи стол пайвандланган метал рамадан, қотирилган пружинадан, умумий фундамент рамадан, пастки қисмининг асоси тебратувчига иккиламчи қотирилган, устки қисми иккиламчи электромагнит, қолипга қотиришга мўлжаллангандан ташкил топган. Ҳозирги вақтда темир-бетон буюмлари заводларида пўлат тебратувчи майдонларининг горизонтал айланиши ишлатилади. Бу тебратувчи майдонлар юқорида кўриб чиққанимиздагидан, тебратувчи бевосита титратувчи рамасига қотирилганлиги ва пружиналари орқали чегараланганлиги билан фарқланади. Горизонтал йўналишдаги айланувчилар тебратувчи ва титратиш кучи майдонлари мавжуд. Чуқур қўзғатиб тебратувчилар. Тебратувчи майдонлар. Силкитувчи столлар буюмларнинг устки қисмини тайёрлашда ишлатилади. Силкитувчи столлар кўндаланг ва бўйлама рамадан, балкадан, йўналтирувчидан, электродвигателга чиқадиган симдан, редуктордан, кўндаланг ва бўйлама муштсимон валдан, ёғоч форма сувга чидамли фанерадан тайёрланган, қаттиқ рамага қотирилган ва бетон қоришмаси тўлдириладигандан ташкил топган. Столнинг айланиш частотаси 200 дан 300 гц гача, амплитудаси 1 дан 1,5 мм гача. Тебратувчи столнинг талаб қилинадиган сони қуйидаги формула билан аниқланади. Q1 Z = ------------ Q3 n m Бу ерда: n – йил бўйича иш кунлари сони, n = 0,35. m – бир суткада смена сони. Ғовак маҳсулотлар конструкциялар устки қисми айланмадан ташкил топган. Ўқ қисми 6 метрли центрифугадан қаттиқ формада тайёрланади. Ундан узун конструкциялар эркин роликли центрифуга гибки формада тайёрланади. Центрифуга марказжан қочма куч катталикда ва формаланадиган буюмлар ўлчамлари бўйича танланади. Назорат учун саволлар Тебратувчи ускуналар ва майдонларга таъриф беринг? Силкитиб тебратувчи майдонларнинг ишлаш принципи қандай? Download 35.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling