Умумий мақсаддаги қўлланиладиган резина – техник буюмлар учун резина таркибини яратиш
Download 26 Kb.
|
Умумий мақсаддаги қўлланиладиган резина
Умумий мақсаддаги қўлланиладиган резина – техник буюмлар учун резина таркибини яратиш Оловбардош резина –техник буюмлар учун Оловбардош резиналар таркибида турли каучуклар қўлланилади. Масалан табиий каучукнинг 230 г. парчаланганда осон алангаланувчи бирикмалар ажралади. Бундан ташқари Изопрен, Дипентен ва бошқа синтетик каучуклар ҳам. Деярли хамма пластификаторлар ёнувчан оловбардош резиналар таркибини яратишда яъни рецептурасини тузишда аралашма таркибидаги каучук ва пластификаторлар миқдорини камайтириш, ҳамда антипренларнинг синергик характердаги тўпламини қўллаш асосий омил ҳисобланади. Кўпгина ҳолларда бу каби резиналар учун аралашмалар таркибида каучук миқдори аралашма 100 хажмий % нинг 20 % ташкил қилиш керак. Синтетик каучукларни саноатга тадбиқ этилиши кам ёнувчи каучукларни танлаш имконини яратди. Масалан полихлопрен, эпихлоргидрин каучуклари алангаланиши табиий куачук нисбатан қийин. Уларни ёнишида водород хлорид HСl ажралиб чиқади ва бу ёнишга тўсқинлик қилади. Етарлича эластик хусусиятга эга бўлган хлорвинилли полимерлар катта мувофаққият билан қўлланилмоқда. Улар полихлоропренга кўп хлор сақлаганлиги учун қийин алангаланади. Хлорвинилли полимерлар асосан матолар устига қопламалар олишда кенг қўлланилади. Оловбардош каучукларнинг яна бир вакили каллоид кремний кислота билан тўйинган силоксан каучуклардир. Фтор каучуклар асосидаги резиналар ҳам оловбардошдир. Таркибида хлор сақлаган каучукларни оловбардошлигини таъминлаш учун хлорланган дифенил ва нафталин ёки уларнинг аралашмаси қўлланилади. Углеводород каучукларни ёнувчанлигини камайтирувчи муҳим қўшимчалар бу (70% дан кўп хлор сақлаган 5-10 масса. қисм) хлорпарафин ёки бошқа галоген сақлаган моддаларнинг сурма (III) оксиди Sb2O3 (3-5 масса. қисмда) билан синергик аралашмаси ҳисобланади. Резина ёна бошлаганда ҳосил бўладиган водород хлорид сурма (III) оксиди билан таъсирлашиб хлорид сурма ва якуний махсулот – оксихлоридсурма ҳосил қилади. Сурманинг галоген сақловчи бирикмалари галогенларни оловдан оқиб чиқишига тўсқинлик қилади ҳамда уларнинг оғир буғлари ёнишни ўчирувчи самара беради. Download 26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling