- Режа:
- 1.Бетон тўлдирувчилар технологиясининг моҳияти.Фаннинг мазмуни ва вазифалари.
- 2.Ўзбекистон Республикасида тўлдирувчиларни тутган ўрни.
- 3.Бетон тўлдирувчиларнинг ривожланиш босқичлари.
-
- Таянч иборалар:саноат чиқинди, энергетика, ресурс, хом ашё, чанг, иккиламчи маҳсулот, керамика, охак, автоклав материаллари
- Бетон тўлдирувчилар технологияси фанига кириш.
- Бетон тўлдирувчилар технологиясининг моҳияти. Фаннинг мазмуни ва вазифалари
- “Бетон тўлдирувчилар технологияси” фанининг асосий мақсади -. бетон тўлдирувчилари технологияси фани мазмунига йирик ва майда тўлдирувчилар, бетон тўлдирувчиларнинг турлари, сунъий ғовакли тўлдирувчилар бўлимлари киритилган.
- Фаннинг вазифаси – уни ўрганувчиларга: Ўзбекистон Республикасида бетон тўлдирувчилар технологияси фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари; талабаларга бетон тўлдирувчилари технологияси; бетон тўлдирувчилари синфланиши ва уларнинг таркиби; бетон тўлдирувчиларини ишлаб чиқариш усуллари; бетон тўлдирувчилар хоссалари,бетон тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш технологияси,бетон тўлдирувчилар асосида енгил бетонлар тайёрлаш бўйича назарий-амалий билимларни узвийлик ва узлуксизликда ўргатишдан иборат.
- Бетон тўлдирувчилари технологияси курси ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ. Мамлакатимиз олимлари ва инженерлари томонидан бетон тўлдирувчилар технологиясини ривожлантириш, табиий ва сунъий тўлдирувчилар, бетон ва темирбетон буюмларини ишлаб чиқаришда тўлдирувчиларнинг ўрни, бу масалаларни ҳал қилишда бетон тўлдирувчилар олиш, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва малакали кадрлар тайёрлашда муҳим роль ўйнайди.
- Ўзбекистон Республикасида тўлдирувчиларни тутган ўрни.
- Мустақиллик йиллари давомида қўлланилиб келаётган босқичма-босқич ислоҳотлар сиёсати Ўзбекистон аҳолиси ҳаётида фаравонликни оширишда анчагина ижтимоий-иқтисодий янгиликлар олиб келди. Шу билан бирга ривожланиб келаётган Республика жахон ҳамжамияти томонидан тан олинди ва ўз мавқеига эга бўлди.
- Демак, фаол инвестицион сиёсат юритиш ва мавжуд барча молиявий интеллектуал ва бошқа ресурсларни импорт ўрнини босувчи ва экспортга чиқариш мумкин бўлган қўл остимиздаги ўз заминимиз хомашёсини қайта ишлаш, ишлаб чиқариш соҳасини яратишда аҳамияти каттадир.
- Иқтисодий асосланган инвестицион режаларни бажариш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига ташқи давлатлар сармояси ва кредитларни жалб этиш, амалда халқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни ривожлантириш мақсадида белгиланган энг муҳим ва устувор вазифа деб қаралмоқда.
- Республикамизда бу вазифани самарали бажариш учун инвестицион фаолият юритилишига қулай муҳит ва зарур бўлган шарт-шароитлар, ҳуқуқий меъёрлар яратилди, анчагина етакчи донор-давлатлар ва халқаро молиявий ва саноат ташкилот ва ўз инвестициялари, кредитларини ажратишмоқда. Улар каттагина миқдордаги инвестиция ва кредитларни ажратишга тайёр эканлигини билдиришди.
- Юзага келган барча имтиёзлардан унумли ва оқилона фойдаланиш учун самарали ишлаб чиқариш турларини лойиҳалаштириш ва уларни тадбиқ этиш талаб қилинади.
- Республика халқ хўжалигининг асосий тармоқлари орасида қурилиш материаллари салмоқли ўрин эгаллайди. Бу эса ўз хомашё базасига эгалигимиз, саноат, қурилиш материаллари ва уй жой конструкцияларига бўлган юқори эҳтиёж ва малакали мутахассисларнинг борлиги билан белгиланади.
- Республикамизда темир-бетон конструкцияларини ғовак тўлдирувчилар асосидаги енгил бетонлардан тайёрлаш талаб қилинади. Тошкент архитектура қурилиш институти профессори Л.М.Ботвина ва унинг шогирдлари томонидан Республика хом-ашё базаси асосида сунъий ғовак тўлдирувчилар (керампорит, бархан қумлари асосида олинадиган енгил тўлдирувчилар, кампорит, карбопорит ва бошқалар)ни ишлаб чиқариштехнологиялари ишлаб чиқилган. Бу сунъий ғовак тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш ва улардан самарали бетон ва конструкцияларини олиш долзарб вазифадир. Булар маълум миқдорда биноларни енгиллаштириш масалаларини ҳал қилади. Конструкцияларини енгиллаштириш арматура ва цемент миқдорини тежашга, конструкцияларни кўндаланг кесимини камайишига ва уларнинг оралиғини узайтиришга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |