6. Мавзу. Ташкилий хулқнинг мотивацион асослари


Download 0.88 Mb.
bet1/13
Sana30.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1141234
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
6-мавзу


6.Мавзу. Ташкилий хулқнинг мотивацион асослари
Режа
1.Мотивация тушунчаси, турлари ва жараёни
2.Мотивациянинг мазмун ва назариялари
3.Ташкилот ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш усуллари
6.1. Мотивация тушунчаси, турлари ва жараёни
Мотивация (грекча motif, лотинча moveo – “ҳаракатлантираман” дегани) – инсонни бирон-бир мақсадга эришиш учун астойдил интилиш, бунга иштиёқ уйғотиш, қизиқтириш ва бунинг учун куч жамлаш жараёнидир.
Раҳбарлар ўз ходимлари англаши ёки англамаслигидан қатьий назар, уларни доимо мақсадга қизиқтириб келадилар. Қадим замонларда бунинг учун қамчи ва дўқ-пўписа ишлатилган, айримларга мукофотлар берилган. ХХ асрга қадар агар кўпроқ пул ишлаш имконияти берилса, одамлар яхшироқ ишлайдилар, деган фикр ҳукмрон эди, яъни мотивлаш сарфланган куч-ғайрат эвазига пул мукофоти таклиф қилишдан иборат эди. Аммо кейинги тадқиқотлар бундай ёндашув нотўғри эканини аниқлади ва мотивация эҳтиёжларнинг мураккаб мажмуасидан иборат эканини кўрсатди.
Ходимларни қизиқтириш учун раҳбар уларнинг эҳтиёжларини аниқлаши ва бу эҳтиёжларни яхши иш орқали қондириши лозим бўлади. Бошқарувдаги мотивация усулларини қуйидагича таърифлаш мумкин:
-иқтисодий мотивация усуллари – иш ҳақи, мукофот, имтиёзлар, фоизлар, фойдада қатнашиш, акциялар пакети, қўшимча ҳақ ва ҳ.к.
-ижтимоий мотивация усуллари – жамоат ўртасида рағбатлантириш, ташаккур эълон қилиш ва офаринлаш, изза қилиш ва ..к.
-руҳий мотивация усуллари – обрў-эътиборини ошириш, бефарқлик зарарли ва ортиқча эканини сездириш ва ҳ.к.
-лавозим мотивацияси усуллари – лавозимини кўтариш, қўшимча ваколатлар бериш ва ҳ.к.
-ижтимоий-руҳий мотивация усуллар – ижтимоий фаолликни ошириш, тажриба алмашиш, ишдаги бошқарувдаги ва касб-кордаги аҳлоқ-одоб ва ҳ.к.
-маънавий мотивация усуллари шахсий учрашувда, жамоат ўртасида тан олиш, мақташ ёки танқид қилиш;
-ишларни лойиҳалаш ва қайта лойиҳалаш (бойитиш) мотивация усуллари;
-ходимларни бошқарувга жалб қилишнинг мотивация усуллари.
Мотивация иккиёқлама, чунончи:
-инсон ва гуруҳнинг эҳтиёжлари, руҳияти, одобини ҳисобга олиб, самарали меҳнатга ундовчи шарт-шароит ва сабабларни аниқлаш ва қондириш воситаси;
-жисмоний ёки руҳий етишмовчилик ёки эҳтиёждан бошланиб, ҳатти-харакатларни кучайтирадиган ёхуд мақсадга эришишга ёки мукофот олишга қизиқтирадиган жараён тарзида кўриб чиқиш мумкин.
Айни вақтда мотивация жараёнини кетма-кет келадиган қуйидаги босқичлар тарзида ҳам тасаввур қилса бўлади:

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling