6. Мавзу. Ташкилий хулқнинг мотивацион асослари


Download 0.88 Mb.
bet7/13
Sana30.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1141234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
6-мавзу

Якуний хулоса.
Самарали мотивацион дастур босқичма-босқич тузилади:
-хизматчиларни рағбатлантириш усулларини ва уларни маълум ҳолатларда қўллаш имкониятларини таҳлили;
- долзарб эҳтиёжлар ва хизматчиларнинг ишдан қониқишини таҳлил қилиш.
-таҳлил натижаларини таққослаш;
-рағбатлантириш усуллари ва шаклларини танлаш;
-мотивация дастурини жорий қилиш, уни вақти-вақти билан самарадорлигини баҳолаш ва тузатиб туриш. Хзиматчиларни анкета ёрдамида сўраш натижасида хизматчилар эҳтиёжларни атҳлил қилиш асосида самарали мотивация дастури ишлаб чиқилади. Мотивацион дастурларга қуйидаги бўлимларни қўшиш мақсадга мувофиқ: иш ҳақи, иш шароитлари, корхонага раҳбарлик, компания сиёсати, эришилганнни ҳис қилиш, тан олиниш, жавобгарлик, шахсий ўсиш.
Мотивация назариялари
  • Мотивациянинг қуйидаги асосий процессуал назариялари тан олинган:
  • кутиш назарияси, тенглик назарияси, мотивлаш модели (муаллифи Портер-Лоулер) ва партисипатив бошқариш концепцияси. Кутиш назариясига биноан фаол эҳтиёжнинг мавжудлиги муайян мақсадга эришишга инсонни мотивлашнинг бирдан-бир зарур шарти эмас. Инсон ўзи танлаб олган хулқ тоифаси исталган натижани қондириш ёки ҳосил қилишга ҳақиқатан ҳам олиб боришига умид қилиши ҳам лозим.

Мазкур моделда мотивлаш тизими меҳнат сарфи билан сарфланган меҳнат учун олинган даромаддан қаноат ҳосил қилиш даражаси ўртасидаги миқдорий ўзаро боғлиқлик асосига қурилади. Бунда меҳнат сарфи тизимнинг дебочаси ва саноат даражаси эса унинг маҳсули ҳисобланади. Масалан, ижрочи ўз меҳнати жадаллигини 20 фоиз оширса, бунинг натижасида оладиган даромадидан қаноатланиш даражаси ҳам камида 20 фоиз бўлишига ишониши керак. Бунда менежментнинг вазифаси ижрочи меҳнат унумдорлигини ёки меҳнат сифати ўсишини мотивлашнинг миқдор жихатидан асосланган тизимини ишлаб чиқишдан иборат бўлади.

  • Мазкур моделда мотивлаш тизими меҳнат сарфи билан сарфланган меҳнат учун олинган даромаддан қаноат ҳосил қилиш даражаси ўртасидаги миқдорий ўзаро боғлиқлик асосига қурилади. Бунда меҳнат сарфи тизимнинг дебочаси ва саноат даражаси эса унинг маҳсули ҳисобланади. Масалан, ижрочи ўз меҳнати жадаллигини 20 фоиз оширса, бунинг натижасида оладиган даромадидан қаноатланиш даражаси ҳам камида 20 фоиз бўлишига ишониши керак. Бунда менежментнинг вазифаси ижрочи меҳнат унумдорлигини ёки меҳнат сифати ўсишини мотивлашнинг миқдор жихатидан асосланган тизимини ишлаб чиқишдан иборат бўлади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling