Мотивация тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги.
Рағбатлар
Мотивлар человека
Мотивация
Эҳтиёжлар
Мақсад
Мотивациянинг асосий вазифалари:
Ҳар бир хизматчида меҳнат жараёнида мотивациянинг моҳияти ва аҳамияти тушунчасини шакллантириш;
Персонал ва раҳбариятни фирма ичидаги мулоқотнинг руҳий асосларига ўқитиш;
Ҳар бир раҳбарда персонални бошқаришда мотивациянинг замонавий усулларидан фойдалниладиган демократик ёндашувларни шакллантириш.
Мотивация шакллари ва усуллари.
Мотивация усуллари:
Меъёрий мотивация – ғоявий-руҳий таъсир: ишонч, ундаш, ахборот бериш, руҳий ундаш кабилар орқали инсонни маълум ҳаракатларга ундаш.
Мажбурий , ҳокимиятдан фойдаланиш ва топшириқ бажарилмаган ҳолда эҳтиёжлар қондирилишини пасайиши билан қўрқитиш;
Рағбатлантириш – тўғридан-тўғри шахсиятга эмас, рағбатлар ёрдамида ташқи ҳолатларга таъсир ўтказиш.
Мукофотлаш усуллари
- ПУЛ
- МАЪҚУЛЛАШ
- ҲАРАКАТЛАР
- БЎШ ВАҚТ БИЛАН МУКОФОТЛАШ
- ЎЗАРО ТУШУНИШ ВА ХИЗМАТЧИГА ҚИЗИҚИШ БИЛАН ҚАРАШ
- ХИЗМАТ ПИЛЛАПОЯСИДАН КЎТАРИШ
- МУСТАҚИЛЛИК ВА ЁҚТИРГАН ИШНИ БЕРИШ
- ЮТУҚЛАР
Мотивация назариялари.
«XY» - Д. Макгрегор назарияси.
Мотивациянинг энг содда ва кенг тарқалган (классик) назариялари қаторига Мичиган университети профессори Д. Макгрегорнинг «XY -назарияси» деб аталувчи концепция си ҳам киради. Бу концепция иккита қарма-қарши назарияларни қамраб олади: «X» назарияси ва «Y» назарияси
«X» назарияси:
- Ўртача инсон дангаса ва ишдан қочишга ҳаракат қилади;
- хизматчилар жавобгарликдан қўрқадилар ва уларни бошқаришларини истайдилар;
- корхона мақсадларига эришиш учун хизматчиларни санкциялар билан қўрқитиб ишлатиш лозим, бунда мукофот ҳақида ҳам ёддан чиқармаслик лозим;
- жиддий раҳбарлик ва назорат бошқарувнинг асосий усуллари ҳисобланади;
- хизматчилар ўзини тутишида хавфсизликка интилиш асосий ўринни тутади.
Хулоса: раҳбар фаолиятида жазолаш билан қўрқитишга асосланган салбий мотивация асосий ўринни эгаллаши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |