Лаборатория иши №4 Синусоидал ўзгарувчан ток занжирида резонанси I. Ишни бажаришдан мақсад
Download 78.56 Kb.
|
Лаборатория иши 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Қисқача назарий тушунчалар.
Лаборатория иши № 4 Синусоидал ўзгарувчан ток занжирида резонанси I. Ишни бажаришдан мақсад. Қуйидаги тажриба ишида индуктив ва сиғим элементлар ўзаро кетма-кет уланган занжирда кучланишларнинг тақсимоти, хамда резонанс холда занжирнинг тўлиқ қаршилиги ўрганилади. Тажриба ишини бажаришдан мақсад элементлари кетма-кет уланган ўзгарувчан ток занжирида кучланишлар тақсимотини амалда ўрганиш, хамда занжирда сиғим қаршилик ва индуктив қаршилик тенг бўлган резонанс холатни (кучланишлар резонанси) тадқиқ қилишдан иборат. Кириш 2 - лаборатория ишида ўзгарувчан ток занжирларида индуктив ёки сиғим элементлар уланган холатларни алохида ўргандик. Лекин амалда бир вақтнинг ўзида актив, сиғим ва индуктив элементларга эга ўзгарувчан ток занжирлари кўпроқ учрайди. Масалан оддий ёритиш тизимида кенг тарқалган кундузги лампаларни олайлик. Унинг таркибида сиғим элемент (қувват коэффициентини ошириш учун уланган кондесатор) ва индуктив ғалтак (ток кучини чегаралаш учун уланган дроссел) мавжуд, ёки электр двигател уланган системалар, трансформаторли системалар ва бошқа кўплаб электротехник қурилмалар таркибида сиғим ва индуктив элементлар мавжуд. Бундай системаларнинг асосий хусусияти шундаки электр тармоғидан олинаётган қувватнинг маълум бир қисми реактив кўринишда бўлиб системанинг фойдали иш коэффициентини камайтиради. II. Қисқача назарий тушунчалар. Сиғим қаршилик ва индуктив қаршилиу ўзаро кетмағкет уланган ўзгарувчан ток занжирини кўриб чиқамиз (1- расм). С ~ U L
Z = (RL2 + (XL - XС )2 ) 1/2 . (1) Агар (1) ифодада XL = XС шарт бажарилса занжирнинг қаршилиги фақат актив қаршиликдан иборат бўлиб қолади ва бу актив қаршилик ғалтакнинг актив қаршилигидир (конденсаторнинг актив қаршилиги жуда кичик бўлгани учун хисобга олмаслик мумкин). Натиажа занжирдаги ток кучи кескин ортиб кетади ва занжирнинг қувват коэффициенти Cos = = 1. (2) Электр занжиридаги бу холат резонанс деб юритилади. Сиғим ва индуктив элементлар кетма-кет уланганлиги учун улардаги реактив кучланишлар қўшилади, бу кучланишларнинг сон қийматлари тенг фазалари эса қарама-қарши бўлиб, йиғинди кучланиш нолга тенг бўлади ва занжирда фақат ғалтакнинг актив қаршилиги хисога юзага келувчи актив кучланиш қолади. Ғалтакнинг актив қаршилиги анча кичик бўлганлиги учун занжирдаги ток кучи катта бўлади. Электр занжирларидаги бундай холат кучланишлар резонанси деб юритилади. Download 78.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling