Кучланишлар резонанси. Занжирда резонанс хосил қилиш учун қўзалувчан ўзакни шундай холатга келтирингки, занжирдаги ток кучи ва актив қувват максимал бўлсин, шу пайтда ХL = ХC , яъни занжирда индуктив ва сиғим қаршиликлар тенг бўлиб уларнинг йиғиндиси нолга тенг бўлади, занжирнинг қувват коэффициенти 1 га тенг ва занжирнинг тўла қаршилиги фақат актив қаршиликдан иборат бўлади. Шу пайтдаги занжирдаги ток кучи ва қувватни ёзиб олинг.
IV. Ҳисоблашлар.
Олинган натижалар асосида қуйидаги катталикларни берилган кетма-кетликда хисобланг:
1. Ғалтакнинг актив қаршилиги RL = P/ I2.
2 Ғалтакнинг тўла қаршилиги ZL = UL / I .
3. Ғалтакнинг реактив қаршилик ХL = (ZL2 - RL2 )1/2
4. Ғалтакнинг индуктивлиги L = ХL/ ω, бунда ω = 314 рад/с.
5. Конденсаторнинг реактив қаршилиги XC = Uс / I.
6. Конденсаторнинг сиғими С = 1 / ω XC
7. Занжирнинг тўла қаршилиги Z = U / I.
8. Занжирнинг тўла қуввати S = U I
9. Занжирнинг қувват коэффициенти Cos = Р / S
10. Занжирнинг реактив қуввати Q = S sin ёки Q = S(1- cos2 ).
Резонанс пайтида XC = ХL тенглик бажарилиб занжирнинг тўла қаршилиги фақат актив қаршиликдан (ғалтакнинг актив қаршилигидан) иборат бўлиб қолади ва сos = 1.
10. Резонанс пайтидаги занжирнинг тўла қаршилиги Z = RL = U / I .
V. Назорат саволлари ва топшириқлар.
1. Қандай шарт бажарилса занжирда резонанс юз беради?
2. Нима учун резонанс пайтида занжирнинг тўла қаршилиги фақат актив қаршиликдан иборат бўлади?
3. Резонанс техникада нима мақсадларда ишлатилади?
4. Олинган натижалар асосида занжирнинг вектор диаграммасини ўзакли ва ўзаксиз ғалтак, хамда резонанс холатлар учун қуринг.
VI. Хулоса. Ўлчаш натижалари, хисоблашлар ва қурилган вектор диаграмма асосида сиғим ва индуктив элементли занжирдаги ток кучи ва кучланишлар, улар орасидаги фаза силжишлари, хамда резонанс хақида ўз фикрингизни ифодаланг. Нима учун бундай занжирдаги резонанс кучланишлар незонанси деб юритилишини тушунтиринг.
Тажриба ишидан олган амалий кўникмаларингизни, тажриба ишини янада тушунарли ва қизиқарли қилиш учун ўз таклифларингизни ёзинг.
VII. Адабиётлар.
1. А.С.Каримов Электротехника ва электроника асосолари, Тошкент, Ўқитувчи 1985 й. 59-60 бетлар.
2. Фан бўйича № 4 маъруза.
Do'stlaringiz bilan baham: |