6. Мавзу. Ташкилий хулқнинг мотивацион асослари


Download 0.88 Mb.
bet8/13
Sana30.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1141234
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
6-мавзу

Стейси Адамс асос солган тенглик назарияси ёки адолат назариясининг асосий ғояси шундан иборатдирки, иш жараёнида инсон ўз ғайрат-харакатлари қандай баҳоланганини бошқаларнинг ғайрат-харакатлари қандай баҳолангани билан таққослайди.

  • Стейси Адамс асос солган тенглик назарияси ёки адолат назариясининг асосий ғояси шундан иборатдирки, иш жараёнида инсон ўз ғайрат-харакатлари қандай баҳоланганини бошқаларнинг ғайрат-харакатлари қандай баҳолангани билан таққослайди.
  • Ана шу таққослашдан қаноат ҳосил қилиш-қилмаслиги инсоннинг феъл-атворига таъсир қилади.Тенгликка риоя этилган тақдирда инсон қаноат ҳосил қилади ва шу тенгликни давом эттиришга интилади. Агар шахс олган ҳақи етарли эмас ёки ортиқча, деб ҳисобласа, унда қаноатланмаслик туйғуси туқилади (иккинчи ҳолатда бу туйғу унчалик сезилмайди), натижада у мотивацияни йўқотади.

Адамс тенгсизлик ҳолатидан инсон қандай таъсирланиши мумкинлигининг олти турини ажратади:

  • Адамс тенгсизлик ҳолатидан инсон қандай таъсирланиши мумкинлигининг олти турини ажратади:
  • - инсон меҳнат ҳаражатларини камайтиришим керак, деган қарорга келиши мумкин;
  • - у ҳақни оширишни талаб қилиши;
  • - ўз имкониятларини қайта назардан ўтказиши, ўз қобилиятларимни яхши билмас эканман, деган фикрга бориши мумкин. Бунда ишонч даражаси пасаяди, олаётган ҳақим имкониятимга яраша экан, деган хаёл билан ғайратни оширишимга ҳожат йўқ экан, деган хулосага келади;
  • - шахс ташкилотдан иш ҳақини оширишни ёки таққосланаётган шахснинг иш ҳақи камайтирилишини талаб қилиши мумкин;
  • - инсон ўзи билан таққосланаётган шахс алоҳида шароитда эканини пайқаб, бошқа одам билан таққослай бошлайди;
  • - инсон бошқа бўлинма ёки ташкилотга ўтиб кетиши мумкин.
  • Юқоридагилардан чиқадиган хулоса шуки, раҳбарият ким, қайси иш учун, қанча ҳақ олаётгани ҳақида ҳаммани хабардор қилиб туриши лозим. Бундан ташқари одамлар меҳнат ҳар томонлама баҳоланишини истайдилар.Иш ҳақининг аҳамияти катта бўлса ҳам, лекин у ягона баҳолаш тури эмас. Раҳбарият тенглик ва адолат субеъктив тушунчалигини (уни ҳар ким ҳар хил тушунишини) эътиборга олиши, шу сабабли ходимлар олинаётган ҳақни қандай баҳолаётганини, улар бу ҳақни адолатли деб ҳисоблаяптими, йўқми эканини аниқлаш учун тадқиқот ўтказиши керак.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling