6. Мавзу. Ташкилий хулқнинг мотивацион асослари


Портер-Лоулернинг мотивация модели кутиш ва тенглик назарияларига асосланган


Download 0.88 Mb.
bet9/13
Sana30.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1141234
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
6-мавзу

Портер-Лоулернинг мотивация модели кутиш ва тенглик назарияларига асосланган.

  • Ходим эришган натижалар ўзгариб турувчи уч омилга: сарфланган куч-ғайратга, инсоннинг қобилияти ва хислатларига, унинг меҳнат жараёнидаги ўз ролини англашига боғлиқ. Сарфланаётган куч-ғайратлар даражаси эса олаётган ҳақига ва инсон ҳақ олишига қанчалик ишониши ва ундан мамнун бўлишига боғлиқ.

Партисипатив бошқариш концепцияси қуйидагиларга асосланади: агар инсон ташкилотнинг турли фаолиятида қатнашса, бундан қаноат ҳосил қилади, зўр ғайрат билан сифатлироқ ва унумлироқ ишлайди, чунки:

  • Партисипатив бошқариш концепцияси қуйидагиларга асосланади: агар инсон ташкилотнинг турли фаолиятида қатнашса, бундан қаноат ҳосил қилади, зўр ғайрат билан сифатлироқ ва унумлироқ ишлайди, чунки:
  • - бунинг натижасида ходимнинг ташкилотдаги ишларга оид масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда қатнашишига имконият туқилади, бу эса уни ишларни яхшироқ бажаришига ундайди:
  • - бу мотив инсоний имкониятларни янада тўла-тўкис харакатга келтириш орқали ходимнинг тишкилот ҳаётига янада кўпроқ ҳисса қўшишига олиб боради;
  • - ходимларда мулкдорлик туйғуси пайдо бўлади, мотивация ошади, улар ўзлари қабул қилган қарорларни яхшироқ бажара бошлайдилар;
  • - ақиллик билан ҳамжиҳат ишлаш муҳити вужудга келади, меҳнат аҳлоқи ва унумдорлик янада кўтарилади.

Партисипатив бошқарув концепциясини мазмунига қараб инсон эҳтиёжларини кўзловчи мотивлаш назарияларига қиёс қилса бўлади.

  • Партисипатив бошқарув концепциясини мазмунига қараб инсон эҳтиёжларини кўзловчи мотивлаш назарияларига қиёс қилса бўлади.
  • Масалан:
  • - мақсадларни ўртага қўйиш ва амалга оширишда қатнашиш мақсадга эришиш эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашади;
  • - ташкилотнинг иш юритиш масалаларида қатнашиш ўз қобилиятини намоён қилиш ва обрў-эътибор қозониш эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради;
  • - қарор қабул қилишда қатнашиш ходимга ўз фаолиятининг натижаси сифатида нималарни кутиш ва бунинг учун қандай ҳақ олиши мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
    • Юқорида санаб ўтилган назариялардан маълум бўлишича, ҳозирги вақтда инсонни мотивлаш негизида нималар борлигини ва мотивлаш нималар билан белгиланишини, қайси назария бошқасидан мутлоқо фарқ қилишини аниқ тушунтириб берувчи бирон-бир қонун кўринишидаги таълимот мавжуд эмас.
    • Мазкур назарияларда асосан мотивация негизида ётган омиллар таҳлил этиладию, аммо мотивация жараёнининг ўзига етарлича эътибор берилмайди. Ходимлар меҳнатини мотивлаш ёки рағбатлантириш тизими кўриб чиқилган барча назарияларнинг нозик жиҳатларини эътиборга олиши зарурлиги ўз-ўзидан равшан.
  • 6.3. Меҳнат фаолиятини рағбатлантириш
  • Ташкилот ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш тизими, аввало, моддий рағбатлантиришни ўз ичига олади. У профессионал меҳнат воситаси билан ташкилот фаолиятининг натижаларига якка тартибда ёки жамоат таркибида қўшилган ҳисса учун бериладиган ва одоб-аҳлоқ қоидаларида талаб қилинган моддий неъматлар мажмуасидан иборат бўлади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling