Мотивлаштириш назариялари
- Мотивлаштириш ва эҳтиёж
- Мотивлаштириш моделлари ва стратегиялари
- Мотивлаштириш назариялари
- Мотивлаштириш юзасидан маслаҳатлар
бу руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг манбаи, сабаби, далили ва ҳар хил турли эҳтимоллар. У ходимларни жонли меҳнат фаолиятига рағбатлантирувчи кучли воситадир.
Мотивлаштириш –
Мотивлаштириш назариясига асосланиб, унинг турли моделлари ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланиб келинмоқда. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
- оқилона (рационал) модел;
- инсоний муносабатларни мотивлаштириш модели;
- комплекс мотивлаштириш модели.
Мотивлаштиришнинг оқилона модели.
Инсоний муносабатларни мотивлаштириш модели.
Ўз-ўзини мукаммалаштиришни мотивлаштириш модели.
Жаҳон амалиётида мотивация воситасида унумли меҳнатга чорлашнинг турли назариялари мавжуд. Булар жумласига:
- “X” (икс) ва “У” (игрик) назарияси;
- кутиш назарияси;
- боисий (гигиеник) тозаланиш назарияси
- адолатлилик (ҳаққонийлик) назарияси;
- эҳтиёжлар устунлиги назарияси.
Мотивация босқичлари (А. Маслоу бўйича).
Мотивлаштиришда X (икс) ва У (игрик) назариялари ҳам алоҳида ўринни тутади. Бу назарияларнинг муаллифи америкалик руҳшунос Д. Мак Грегор бўлиб, у бошқарувчи ва ходимларнинг меҳнатга бўлган муносабатини ифодалайди.
X (икс) назарияси бўйича ишчилар ишлашни хоҳламайди, жавобгарлиқдан қочади, улар табиатан ялқов, ишёқмас бўладилар. Шу боис уларни доимо туртиб, мажбурлаб, назорат қилиб, жазо билан қўрқитиб туриш керак. Шундагина улар корхона учун яхши ишлайдилар.
У (игрик) назариясида кишиларга ишониб, қобилиятларини ривожлантириб, улар ўзларининг фойдалилиги ва муҳимликларини ҳис қилишса, ишдан қониқиш ҳосил қилишса, шундагина корхонага катта фойда келтириш мумкин дейилади. Бу назария ходимнинг ўз меҳнатидан қониқиш ҳосил қилишига ҳамкорлик кўрсатувчи:
хизматларнинг тан олиниши;
хизматдаги ўсиши;
малакасининг ошиши;
масъулиятнинг юқорилиги каби омилларни мотивацияга даъват этувчи омиллар деб талқин қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |