Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Buxgalteriya hisobi va Menejment fakulteti
BH 321 guruh talabasi
To’xtasinov Jaxongirning
2023
Menejment fanidan mustaqil ishi
Мавзу: Менежментда мотивлаштириш
Режа:
Мотивлаштириш ва эҳтиёж.
Мотивлаштириш моделлари ва стратегиялари.
Мотивлаштириш назариялари.
1. Мотивлаштириш ва эҳтиёж.
Русча-ўзбекча луғатда мотивация тушунчаси бирор иш ёки ҳаракатнинг юзага келишига сабабчи бўлган мотивлар, далиллар, исботлар, баҳоналар ёки сабаблар мажмуи маъносида талқин этилади.
Мотивация - одамни фаолиятга йўналтирувчи, бу фаолият чегаралари ва шаклларини белгиловчи ҳамда уни муайян мақсадларга эришиш учун йўналтирувчи ички ва ташқи кучларнинг йиғиндисига айтилади.
Мотивлаштириш –бу руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг манбаи, сабаби, далили ва ҳар хил турли эҳтимолларидир. У ходимларни жонли меҳнат фаолиятига рағбатлантирувчи кучли воситадир.
Бошқача қилиб айтганда мотивлаштириш – бу кишилар фаолиятини руҳий йўллар билан мақсадга мувофиқ йўналтиришдир. У муайян эҳтиёжни қондириш билан боғлиқ. Эҳтиёж эса сабабларда намоён бўлади.
Умуман, эҳтиёж одамларни ҳаракатга интилтирувчи, қузғатувчи мотивдир.
Эҳтиёж қатиян табақалашган бўлади. Яъни у кишиларнинг одати, диди ва руҳиятига, ёши ва жинсига, оилавий аҳволи ва миллатига, меҳнат ва яшаш шароитларига ҳам боғлиқ бўлади.
Эҳтиёжни қондириш натижалари:
Қониқди;
Қисман қониқди;
Умуман қониқмади.
Мақсад
Ҳаракат
(тутган йўл)
Мотив ёки
истаклар
Эҳтиёжлар
(етишмовчи-
ликлар)
Do'stlaringiz bilan baham: |